2-мавзу. Меҳнатни муҳофаза қилишда меҳнат шароитлари (4 соат) Режа
Download 0.6 Mb.
|
2 мавзу
Табиий-иқлим омиллари. Улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, кон саноати, транспорт, қурилиш соҳаларида ҳамда қатор касблар: геологлар, денгизчилар, қутб тадқиқотчилари ҳамда бошқаларнинг меҳнат шароитларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эгадир.
Бу гуруҳга жуғрофий (иқлим зоналари, денгиз сатҳидан баландлик, об-ҳаво шароитлари), геологик (фойдали қазилмалар хусусиятлари ва уларни қазиб олиш усуллари), биологик (ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсининг хусусиятлари, ходимларнинг турли ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар ва улар маҳсулотлари билан алоқада бўлиши) омиллари киради. Ижтимоий-психологик омиллар. Улар инсонлар ҳамда меҳнат жамоаларининг меҳнат фаолияти давомидаги ўзаро муносабатлари, меҳнат соҳасидаги шахсий ва гуруҳий қадриятлар, корхонадаги ахборот-коммуникация тизими хусусиятлари билан боғлиқдир. Жамоадаги психологик муҳит, раҳбар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги муносабатлар, шахсни ривожлантириш, унинг хизмат вазифасида кўтарилиш имкониятлари, ходимларни рағбатлантириш ҳамда мукофотлаш шакллари, ижтимоий шериклик, касбий ўсиш ва бошқалар ана шулар жумласидандир Меҳнат шароитлари тўрт йўналишни қамраб олади: меҳнат жараёнлари ва технологияларни инсонпарварлаштириш. Мазкур йўналишнинг моҳияти инсоннинг меҳнат мазмуни, қўлланилаётган усуллар ва фойдаланилаётган техникадан қониқиш ҳосил қилиши, персонал касб-малакасини оширишига кўмаклашиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда технологиялар ва ишлаб чиқаришда қўлланилаётган машина-ускуналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф этишдан иборат;
Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling