2-мавзу. Меҳнатни муҳофаза қилишда меҳнат шароитлари (4 соат) Режа
Download 0.6 Mb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий ва иқтисодий омиллар
Меҳнат муҳофазаси хонаси. Меҳнат муҳофазаси соҳасида муҳандис-техник ходимлар, ишчи-хизматчиларнинг билимларини ошириш, уларни хавфсизлик техникаси қоидаларининг ҳамма талабларини онгли равишда бажариш руҳида тарбиялашнинг ўқув- услубий маркази бўлиб, корхонадаги меҳнат муҳофазаси кабинети хизмат қилади. Бу кабинетга меҳнат муҳофазаси бўйича бош муҳандис бевосита раҳбарлик қилади. Қурилиш меъёр ва қоидаларига мувофиқ, хавфсизлик техникаси кабинети корхонадаги ишчилар сонига боғлиқ: улар 1000 нафар бўлганда — майдони 24 м2; 1001 нафардан 3000 нафаргача — 48 м2; 3000 нафардан 5000 нафаргача бўлганда — майдони 72м2 бўлади. Кабинетда ўқув, ахборот-услубий ҳамда кўргазма бўлимлари жиҳозланади. Кабинетни яратиш ва ундаги ишларни йўлга қўйиш, унинг иш режасини тасдиқлаш корхона бош муҳандисига юклатилади.
Меҳнат жараёни ижтимоий-иқтисодий категория сифатида меҳнат шароитлари таъсири остида, яъни ишлаб чиқариш муҳитининг бевосита меҳнат воситаси жараёнида иш кучи таъсири остида бўлади. Меҳнат шароитларининг ҳолати иш кучи истеъмолига ҳамда уни такрор ҳосил қилиш жараёнига, шунингдек, меҳнат жараёнида касб хатари даражасига жиддий таъсир кўрсатади. Ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратишни таъминлаш муаммоси ижтимоий-меҳнат муносабатлари тизимида энг муҳимларидан бири ҳисобланади. Кўпгина иқтисодий адабиёт манбаларида ўз вақтида Меҳнат илмий тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган, меҳнат шароитларини шакллантиришга таъсир кўрсатадиган омиллар таснифи қўлланилади. Бундай таснифлашнинг услубий асоси ижтимоий-меҳнат муносабатлари тизимида меҳнат шароитларининг ўрни, уларни шакллантиришга кўрсатиладиган бевосита таъсир ҳамда ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгаришига боғлиқлигига таянади. Шу услубий қоидадан келиб чиққан ҳолда шакллантириш ҳамда ўзгартиришнинг сабабчилари бўлган омилларнинг тўртта катта гуруҳи ажратиб кўрсатилади:
Техникавий ва ташкилий омиллар. Бу омиллар иш жойлари, участкалар, цехлар ва умуман, корхонада меҳнат шароитларининг моддий унсурларини шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатади. Мазкур омилларнинг таъсири фан-техника тараққиётининг техника, технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг шаклларига таъсири барча қирраларини акс эттиради. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling