Ёш бола ҳаётининг биринчи йилининг иккинчи қисмида янги ҳаракатларни ўзлаштиришни бошлайди ва дунёқарашини ҳам ўзгартиради. Бола 7-ойлик бўлганда қўл орқали сезиш қобилиятлари яхши ривожланган бўлади. Суяк ва мушакларни ривожланиши боланинг ҳаракат диапозонини мустаҳкамлайди, бу эса биринчи навбатда ташқи дунёдан кўпроқ информация олишга ёрдам беради. Буларнинг ҳаммаси боланинг мустақил бўлишига олиб келади. Унинг катталар билан ўзаро муносабати кўпрок биргаликдаги фаолият шаклини келтириб чиқаради, яъни кўпинча катталар болани ҳаракатга тайёрлаб ўзи бажаришга имкон беради. Шу сингари ҳаракатлар билан предмет орқали муносабат яратса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |