2 мавзу: онг ва психиканинг ривожланиши
Download 1.5 Mb.
|
Мавзу №2 Онг ва психиканинг ривожланиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шундай қилиб, б
- НЕЙРОНЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ Т
Д.Бромлейнинг таснифи бошқаларникига мутлақо ўхшамайди, чунки унда шахснинг ривожланиши муайян даврларга ва босқичларга ажратилган: биринчи давр - она қорнидаги муддатни ўз ичига қамраб олади (зигота-эмбрион-ҳомила-туғилиш), иккинчи давр (болалик): а) гўдаклик - туғилгандан то 18 ойликгача, б) мактабгача босқичдан олдинги давр - 19 ойликдан то 5 ёшгача, в) мактаб болалик - 5 ёшдан 11-13 ёшгача, учинчи давр (ўспиринлик) - 1) илк ўспиринлик - 11 ёшдан то 15 ёшгача, 2) ўспиринлик - 15 ёшдан то 21 ёшгача, тўртинчи давр (етуклик) - 1) илк етуклик даври - 21 ёшдан то 25 ёшгача, 2) ўрта етуклик даври - 25 ёшдан то 40 ёшгача, 3) етукликнинг сўнгги босқичи - 40 ёшдан то 55 ёшгача, бешинчи давр (қарилик) - 1) истефо босқичи - 55 ёшдан то 65 ёшгача, 2) қарилик босқичи - 65 ёшдан то 75 ёшгача, 3) энг кексалик даври - 76 ёшдан то чексизликкача.
Шундай қилиб, биз чет эл психологиясида шахс ривожланишининг йўналишлари ва назарияларини қисқача шарҳлаб ўтдик. Қилинган таҳлиллардан кўриниб турибдики, Европа мамлакатлари ва АҚШ психологлари орасида бу соҳада битта умумий назария ҳали ишлаб чиқилмаган. Бунинг бош сабаби шахснинг тузилиши, унинг шаклланиш қонуниятлари, унинг камолотида объектив ва субъектив таъсирларнинг роли, микро ва макромуҳитнинг таъсири, ривожланишнинг таянч манбалари бўйича умумийликнинг йўқлиги, аниқ методологияга ва илмий платформага асосланмаганликдир. НЕЙРОНЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ ТТананинг информацион тизими нейронлар деб аталадиган бир –бири билан боғланган миллионлаб ҳужайралардан иборат. Фикрлар ва ҳаракатлар, хотира ва кайфиятга баҳо бериш учун биз авваламбор нейронлар қандай ҳаракат қилишини ва уларнинг ўзаро таъсирини тушунишимиз керак. Бизнинг ҳар биримиз – кичик тизимлардан иборат яхлит бир тизим бўлиб, бу кичик тизимлар янада кичикроқ тизимчалардан иборат. Ҳужайралар махсус тарзда тана органларини шакллантириш учун ташкиллаштирилади:ошқозон, юрак, мия. Улар мос равишда мураккаброқ бўлган овқат ҳазм қилиш, қон айланиш ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларини шакллантиради ва янада каттароқ тизимнинг қисмларини ташкил қилади. Бу эса оиланинг, инсонлар ҳамжамиятининг ва миллатнинг таркибий қисмига ўхшайди. Инсон хулқини чуқурроқ тушуниш учун биз биологик, психологик ва ижтимоий тизимлар қандай ишлашини ва ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатишини билишимиз керак. Биз – биоижтимоий тизимлармиз. Олимлар учун одамлар ва ҳайвонларнинг маълумотлар тизимларининг ишлашида умумий ўхшашликларнинг кўплиги омад бўлди. Бу ўхшашлик шунчалик каттаки, сиз одам миясининг унчалик катта бўлмаган намунасини маймуннинг мия тўқималаридан ажрата олмайсиз. Бундай ўхшашликлар олимларга нисбатан соддароқ жониворларни, масалан кальмарнинг нейрон тизимлари ишини кузатган ҳолда, ҳамда инсон мия тузилишини тушуниш ва ўрганиш имконини беради. Одам мияси албатта мураккаброқ тузилишга эга, аммо ҳайвонларнинг мияси қандай принциплар бўйича ишласа, у ҳам шу принциплар бўйича ишлайди. Download 1.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling