2 мавзу: онг ва психиканинг ривожланиши


Download 1.5 Mb.
bet3/6
Sana16.06.2020
Hajmi1.5 Mb.
#119054
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу №2 Онг ва психиканинг ривожланиши


НЕЙРОНЛАР

Танамизнинг нерв ахборот тизими – бу жуда мураккаб тузилма, бироқ содда блоклардан иборат. Бундай қурилиш блоклари нейронлар ёки нерв ҳужайраларидан иборат. Ҳар бир нейрон ҳужайра танаси битта ёки бир нечта нерв толаларидан иборат. Толалар икки хил бўлади:дендрит толалар ахборотларни қабул қилади, аксон толалар эса уларни бошқа нейронларга, мускул ва безларга узатади. Қисқа дендритлардан фарқли ўлароқ, аксонлар қисқа бўлиши ҳам ёки тана орқали
бир неча футга чўзилиши ҳам мумкин. Ҳужайра танаси ва ҳаракат нейрони аксонини 4 миль узунликдаги арқонга боғланган баскетбол тўпи билан таққослаш мумкин. Миелин қобиқ деб аталадиган ёғ ҳужайралари қатлами баъзи нейронларнинг толаларини бошқаларидан ажратиб қўяди. Қобиқ уларнинг импульсини тезлаштиришга ёрдам беради. Миелин қобиғининг функциясини хафақон билан касалланган кишилар мисолида кузатиш мумкин. Бунда қобиқ емирилади ва натижада мушакларга импульс узатиш секинлашади ва бу мушаклар устидан назоратнинг йўқолишига олиб келади.

Тола турига қараб нерв импульси секинлашганда (соатига 2 миль) ва ўта тезлашганда (соатига 200 ва ундан ортиқ миль )тезлик билан кўчади. Лекин бу тезлик ҳам электр токининг симдан ўтиш тезлигидан уч баравар кам. Бу далил замонавий компьютернинг деярли лаҳзалик реакциясидан фарқли ўлароқ, сизга фавқулодда ҳодисага - масалан ногаҳон автомобилингиз бамфери олдидан йўлни кесиб ўтаётган боланинг пайдо бўлишига муносабат билдиришингиз учун чорак сония керак бўлишини тушунтириб беради.

Нейрон импульсни босим, ёруғлик, ҳамда кимёвий сигналлар таъсири остида бошқа нейронлардан фарқлаш мумкин. Ҳаракат қуввати деб аталадиган импульс - бу аксон бўйлаб ўтадиган қисқа электр разряди бўлиб, унинг ўтишини бир чизиқда тўпланган, бирин кетин қулаётган домино тошларига ўхшатиш мумкин. Батареялар ичида рўй бераётган кимёвий жараёнлар туфайли электр ишлаб чиқарилишига ўхшаб, нервнинг электр импульси ҳам кимёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлади. Электр импульсининг кимёвий жараёнлар натижаси ишлаб чиқарилиши атомларнинг ионлар деб аталадиган электр зарядлари билан алмашишини назарда тутади."Дам олаётган"аксоннинг суюқ ички муҳити асосан манфий зарядланган ионлардан иборат, аксон мембранаси сиртидаги суюқлик эса - мусбат зарядланган ионлардан ташкил тиопган. Бу - ички томондан манфий ва устки томондан мусбат қутбланишни дам олиш қуввати деб аталишига сабаб балки, ҳужайра мембранаси ионларни селектив тарзда киритишидадир: унда кириш жойи бўлиб, ундан мусбат зарядланган ионлар ўтиб кета олмайди. Нейрон импульсни отганидан сўнг аксоннинг биринчи қисмида канал очилади ва мусбат зарядланган ионлар шу канал орқали ўтиб кетади. Бунинг натижасида аксоннинг кейинги канални очилишга мажбур қиладиган қисмида деполяризация (қутбларнинг бузилиши) рўй беради. Сўнг, кейинги канал очилади, яна кейингиси ва ҳоказо - бирин кетин қулаётган, бир чизиқда йиғилган домино тошларига ўхшаб. Дам олиш паузаси пайтида (рефрактер давр) нейрон мусбат зарядланган атомларни ташқарига ҳайдайди. Сўнгра у яна импульсни отишга шай бўлади.Бу электрокимёвий жараён бир сонияда 100 марта такрорланишини тасаввур қилиш жуда қийин. Лекин бу кўплаб мўъжизалар ичидаги бир мўъжизадир.
Нейрон - бу кичик мослама бўлиб, қарор қабул қилади,бошқа юзлаб балки минглаб нейронлардан ўзининг дендритлари ва таналари орқали сигналлар қабул қилади.

Бу сигналлардан баъзилари қўзғатувчи бўлиб, гўёки нейрон тезлаткичини ишга туширишади. Қолганлари эса - тормозловчи, яъни гўёки тормозни босишади. Сигналлар йиғиндиси импульсни пайдо қилади, қўзғатувчи сигналлар минус тормозловчилар интенсивликнинг қандайдир эҳтимолга яқин бўлган,остона деб аталадиган даражасидан ошади. Агар қўзғатувчи сигналлар остонадан ошиб кетишса, нейрон аксон бўйлаб электр импульсини узатади( ҳаракат қуввати). Бу аксон ўзининг учлари билан бошқа юзлаб, минглаб нейронлар, ҳамда мушак ва безлар билан ўзаро таъсир қилади.



Бироқ рағбат билан мазкур остонадан ошиб кетиш импульс интенсивлигининг ўсишига олиб келмайди.( Нейронлар реакцияси – бу қуйидаги принцип бўйича реакция:ё ҳаммаси,ёки ҳеч нарса; нейронлар милтиқ сингари: ё отади,ёки йўқ.) Импульс тезлигига қўзғатувчининг интенсивлиги ҳам таъсир қилмайди.Қандай қилиб рағбат интенсивлигини аниқлаймиз? Енгилгина тегиб кетишни қўлларни кучли сиқиб кўришишдан қандай фарқлаш мумкин? Кучли рағбат нейронда жуда кучли ёки жуда тез импульсни ҳосил қилмайди, ( тепкини куч билан босиш ўқни тезроқ учишга мажбур қила олмагандек), у нейронларнинг катта миқдорини импульслар билан тез- тез "отиб" туришга мажбур қилади.
Нейронлар қандай қилиб ўзаро ҳаракат қилишади?
Нейронлар шундай муғомбирона чатишиб кетишганки, бир нейрон қаерда тугаб, иккинчиси қаерда бошланганини ҳатто микроскоп остида ҳам кўриш мумкин эмас. Юз йиллар илгари кўплаб олимлар бир ҳужайранинг шохчалаб кетган аксонлари бошқасининг дендритлари билан чексиз толалар бўлиб бирлашадилар деб ҳисоблашган. Лекин британиялик физиолог сэр Чарлз Шерингтон (Sherrington, 1857-1952) фикрича нерв импульслари ўзининг рефлектор йўли бўйлаб кўчишида тахмин қилинганидан кўра кўпроқ вақт сарфлайди. Шерингтон импульсни узатиш йўлида тўсиқ бўлса керак, деган хулосага келади.

Биз ҳозир аниқ биламизки, ҳар бир нейрон аксонининг учлари ҳақиқатан ҳам қабул қилиб оладиган нейрондан кичкина - дюймнинг миллиондан бир қисмидан ҳам ингичкароқ оралиқ билан ажратилган. Шерингтон нейронларнинг бундай бирлашишини синапс деб, оралиқни эса синапс оралиғи ёки тирқиши деб атади. Нобель мукофоти лауреати невроанатом Сантьяго Рамони-Кахальга (Roman & Cajal, 1832-1934) нейронларнинг бундай қўшилиб кетишини - "протоплазма ўпичи" деб атади ва бу - дунёнинг ажойиботларидан бири бўлиб кўринган. Лекин қандай қилиб биринчи импульс "протоплазма ўпичи"ни амалга оширади? У қандай қилиб кичик синапс оралиғини ошиб ўтади? Бу саволга жавоб топиш асримизнинг энг муҳим кашфиётларидан бири бўлиб қолди.

Аксонларнинг ғуррага ўхшаш учлари жуда эҳтиёткорлик билан нейротрансмиттерлар ёки медиатор деб аталадиган кимёвий элчиларини синапс орлиғига юборади Сониянинг 1/10000 қисмида нейротрансмиттерлар молекулалари оралиқдан ўтишади ва қабул қилиб оладиган нейроннинг рецептор қисмларига шундай аниқлик билан тушадики, бундай аниқликни калитнинг қулфга тушиши билан таққослаш мумкин. Қандайдир лаҳзада медиатор қабул қиладиган томонга жажжи "дарвозалари"ни очади. Бу эса ионларга қабул қилувчи нейронга кириш имконини беради - бу билан унинг "импульсни отиш"ига шароит яратишади ёки унга халақит беришади.

Нейронларнинг кўпчилиги импульслар пайдо бўлишининг нисбатан барқарор тезлигига эга,бу тезлик бошқа нейронлар ва кимёвий моддалар таъсири остида ортиши ёки камайиши мумкин.Қисқача қилиб айтганда - нейрон ўз табиатига кўра демократ: агар у тормозловчи сигналларга нисбатан қўзғатувчи сигналларни кўпроқ олса, ҳужайра импульсларни тез-тез ва осонлик билан "отади". Шунда аксон бўйлаб кўпроқ электр импульслари ўтади ва улар нейротрансмиттерларнинг катта миқдорини озод қилади.Улар эса синапс оралиқлари орқали бошқа нейронларга кириб боришади4.



Собиқ Совет психологиясида психик ривожланиш босқичларининг характеристикаси

Собиқ Совет психологиясида шахснинг психик ривожланиши муаммоси Л.С.Виготский, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананьев, Л.И.Божович сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топган. Кейинчалик ушбу масала билан шуғулланувчилар сафи кенгайиб борди. Худди шу боисдан шахснинг тузилиши, илмий манбаи, ривожланишининг ўзига хослиги бўйича ёндошувлар, муайян даражада тафовутларга эга. Ҳозирги даврда шахснинг ривожланиши юзасидан мулоҳаза юритилганда олимларнинг илмий қарашларини муайян гуруҳга ажратиш ва ундан сўнг уларнинг моҳиятини очиш мақсадга мувофиқдир. Бизнингча, онтогенезда шахс тараққиётини бир неча босқичларга ажратиш ва уларнинг ҳар бирига алоҳида илмий психологик таъриф бериш нуқтаи назаридан ёндошиш қуйидаги назария ва йўналишларни ташкил қилади. Жумладан, ривожланишдаги инқирозга биноан (Л.С.Виготский), мотивацион ёндошиш (Л.И.Божович), фаолиятга кўра муносабат (Д.Б.Эльконин), шахснинг ижтимоийлашуви хусусиятига эътиборан (А.В.Петровский), шахсни тутган позициясини ҳисобга олиб (Д.И.Фельдштейн) ва ҳоказо.



Л.С.Виготский жаҳон психологларининг шахснинг тузилиши ва ривожланишига оид назарияларини танқидий таҳлил қилиб, камолотни вужудга келтирувчи руҳий янгиланишлардан келиб чиққан ҳолда жараённи қуйидаги босқичларга ажратади.

1. Чақалоқлик даври инқирози (кризиси).

2. Гўдаклик даври - 2 ойдан 1 ёшгача. Бир яшарлик инқироз.

3. Илк болалик даври - 1 ёшдан 3 ёшгача. 3 яшарлик инқироз.

4. Мактабгача ёшдаги давр - 3 ёшдан 7 ёшгача. ? яшарлик инқироз.

5. Мактаб ёши даври - 8 ёшдан 12 ёшгача. 13 яшарлик инқироз.

6. Пубертат (жинсий етилиш) даври - 14 ёшдан 18 ёшгача. 17 яшарлик инқироз.

Л.С.Виготский ўз асарларида ривожланишнинг ҳар бир даврини ўзига хос хусусиятларига қараб чуқур илмий таъриф берган. Тадқиқотчи шахснинг ривожланиши ҳақида энг муҳим руҳий янгиланишлар юзасидан ҳам илмий, ҳам амалий аҳамият касб этувчи мулоҳазалар билдирган. Бироқ унинг фикрлари ичида ўта мунозарали, баҳсбоб ўринлар талайгина. Ҳозирги замон психология фанида Л.С.Виготскийнинг шахснинг ривожланиш назарияси илмий, тарихий, ижтимоий аҳамият касб этади, тараққиётни келтириб чиқарувчи инқирозларнинг роли тўғрисидаги мулоҳазалари ва олға сурган ғоялари шу куннинг талаби билан ҳамоҳангдир.

Собиқ Совет психологиясининг йирик намоёндаси, Л.С.Виготскийнинг шогирди Л.И.Божович шахс шаклланишини муайян даврларга бўлишда мотивларга асосланади, шунинг учун бу ёндошувни мотивацион йўналиш деб юритиш мумкин. Л.И.Божович мулоҳазасига биноан, шахснинг шаклланиши қуйидаги даражалардан иборат: биринчи босқич - чақалоқлик - туғилгандан то 1 ёшгача, иккинчи босқич - мотивацион тасаввур - 1 ёшдан 3 ёшгача, учинчи босқич - “Мен” ни англаш даври - 3 ёшдан 7 ёшгача, тўртинчи босқич - ижтимоий жонзод эканлигини англаш даври - 7 ёшдан 11 ёшгача, бешинчи босқич: а) ўз-ўзини англаш даври - 12 ёшдан 14 ёшгача, б) ўз ўрнини белгилаб олиш (топиш) даври - 15 ёшдан 17 ёшгача.

Л.И.Божович шахс шаклланишининг ҳар бир босқичини психологик тавсифини бериб, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, манбалар, турткилар, механизмлар негизини очиб беришга ҳаракат қилган. Олимлар фикрининг йўналиши шахс психологияси билан узвий боғлиқ бўлиб мотивацион ёндошув бевосита таҳлил ва шарҳдан иборатдир.

Д.Б.Эльконин шахснингтаснифида етакчи фаолият назариясига (А.Н.Леонтьев таълимотига) асосланиб, ҳар бир тараққиёт палласида у ёки бу кўринишдаги фаолият устунлик қилиш эҳтимолига суянади. Инсоннинг шахс сифатида камол топиш жараёнидаги муҳим босқичлари ушбу назариянинг асосини ташкил қилади.

Д.Б.Эльконин шахс шаклланишининг қуйидаги босқичларга ажратади:

1) гўдаклик даври - туғилгандан то 1 ёшгача; асосий фаолият - бевосита эмоционал мулоқот,

2) илк болалик даври - 1 ёшдан то 3 ёшгача; асосий фаолият - предмет билан манипуляция (нозик ҳаракат) қилиш,

3) мактабгача даври - 3 ёшдан то 7 ёшгача; асосий фаолият - ролли ўйинлар, асосий фаолият - ўқиш,

5) кичик ўсмирлик даври - 10 ёшдан то 15 ёшгача; асосий фаолияти - шахсий ички (интим) мулоқот,

6) катта ўсмирлик ёки илк ўспиринлик ёш даври - 16 ёшдан то 17 ёшгача; асосий фаолият - ўқиш-касб танлаш.

Д.Б.Элькониннинг шахсниг шаклланиш босқичлари ҳақидаги қарашлари муайян кўламдаги психологлар томонидан илиқ қарши олинишига қарамасдан, маълум маънода муназарабоб ўринларга ҳам дуч келади. Бизнингча, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари фақат алоҳида олинган фаолият доираси таъсирида чегараланиб қолмаслиги керак балки, оралиқ босқичлари ҳам мавжуд бўлиши ва ундан келиб чиққан ҳолда руҳий янгиланишларда ҳам ўзгаришлар бўлиши эҳтимоллиги бор. Шунга қарамасдан, Д.Б.Элькониннинг мазкур назарияси психология фанида, айниқса, ёш даврлари психологиясида энг оммабоп қарашлардан бири бўлиб келмоқда.

Болалар психологияси фанининг йирик намоёндаси А.А.Люблинская шахс тараққиётини муайян босқичларга ажратишда педагогик психология тамойилларига таянган ҳолда фаолият нуқтаи назаридан унга ёндашади, маълум даврларга ажратади ва уларни атрофлича шарҳлаб беришга интилади.

1. Чақалоқлик даври - туғилгандан то бир ойликгача.

2. Кичик мактабгача тарбия даври 1 ойдан то 1 ёшгача.

3. Мактабгача тарбия ёшидан олдинги давр - 1 ёшдан то 3 ёшгача.

4. Мактабгача тарбия ёши даври - 3 ёшдан то 7 ёшгача.

5. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилик даври - 7 ёшдан то 11 (12) ёшгача.

6. Ўрта синф ўқувчиси даври (ўсмирлик) - 13 ёшдан то 15 ёшгача.

7. Юқори синф ўқувчиси даври - 15 ёшдан то 18 ёшгача.

Педагогик психологиянинг таниқли намоёндаси В.А.Крутецкий инсоннинг онтогенетик тараққиётини мана бундай босқичлардан таркиб топиш эҳтимоли мавжудлигини асослаб беришга ҳаракат қилади.

1. Чақалоқлик (туғилгандан то 10 кунликгача).

2. Гўдаклик даври (10 кунликдан то 1 ёшгача).

3. Илк болалик даври ( 1 ёшдан то 3 ёшгача).

4. Боғчагача бўлган ёш давр (3 ёшдан то 5 ёшгача).

5. Боғча ёш даври (5 ёшдан то 7 ёшгача).

6. Кичик мактаб ёши даври (7 ёшдан то 11 ёшгача).

7. Ўсмирлик ёш даври (11 ёшдан то 15 ёшгача).

Негадир муаллифларнинг аксарияти онтогенезда шахснинг ривожланишини қолган босқичларини ҳисобга олмайдилар.

Ҳозирги замон психологиясининг таниқли вакили А.В.Петровский инсон тараққиётига шахсни шаклланишида социал-психологик нуқтаи назардан ёндашиб, ўзига хос оригинал классификациясини яратади. Ушбу назария негизида юксалиш, етукликка интилиш ғояси ётганлиги сабабли болалик, ўсмирлик, ўспиринлик даврлари ётади, холос. А.В.Петровскийгача психологлар тараққиётнинг бир текис жиҳатини олиб ўрганган бўлсалар, бундан фарқли ўлароқ Петровский шахс шаклланишининг просоциал (ижтимоий қоидаларга риоя қилиб) ва асоциал (аксижтимоий) босқичлари мавжуд бўлиши мумкинлигини далиллаб беришга ҳаракат қилди. Шунинг учун тараққиёт учта макрофазадан иборат эканлигини шарҳлаб, унинг биринчи тури болалик даврига тўғри келиб, ижтимоий муҳитга мослашиш, кўникиш (адаптация), иккинчиси - ўсмирларга хос индивидуаллашиш (индивидуализация), учинчичи - ўспиринлик, яъни етукликка интилиш даврида индивидуал ҳолатларни мувофиқлаштириш (бирлаштириш) хусусиятлари билан тавсифланади. А.В.Петровский шахснинг шаклланишини қуйидаги босқичлардан иборат бўлишини таъкидлаб ўтади:

1. Илк болалик (мактабгача тарбия ёшидан олдинги давр) - туғилгандан то 3 ёшгача.

2. Боғча ёши даври - 3 ёшдан то 7 ёшгача.

3. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи даври - 7 ёшдан то 11 ёшгача.

4. Ўрта синф ўқувчиси (ўсмирлик) даври - 11 ёшдан то 15 ёшгача.

5. Юқори синф ўқувчиси (илк ўспиринлик) даври - 15 ёшдан то 17 ёшгача.

А.В.Петровскийнинг классификацияси қанчалик такомиллашган бўлмасин, тараққиётнинг оралиқ босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудлигини ҳам эътироф этади. Чунки ижтимоий қоидаларга биноан ўсишми ёки аксилижтимоийми унга қарамасдан, ҳар икки йўналишнинг ҳам оралиқ жабҳалари бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, лекин бу ғояни чуқурроқ шарҳлаб бериш жоиз.

1. Одам: сут эмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзот эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик, қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Ижтимоий жонзот сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир.

2. Шахс. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдамида, бошқа кишилар билан мулоқот (муомала)га киришувчи одам шахс бўлиб шаклланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади.

3. Индивидуаллик. Ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуаллик шахснинг интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади.

Собиқ совет психологиясида энг кўп тарқалган шахснинг тузилишига оид материаллар билан қисқача танишиб ўтамиз.



С.Л.Рубинштейн фикрича шахс қуйидаги тузилишларга эга:

1. Йўналганлик - эҳтиёжлар, қизиқишлар, идеаллар, эътиқодлар, фаолият ва хулқнинг устувор мотивлари ҳамда дунёқарашларда ифодаланади.

2. Билимлар, кўникмалар, малакалар - ҳаёт ва фаолият жараёнида эгалланади.

3. Индивидуал типологик хусусиятлар - темперамент, характер, қобилиятларда акс этади.



К.К.Платонов таълимотига кўра, шахс тузилиши қуйидаги шаклга эга:

I. Йўналганлик ост тузилиши - шахснинг ахлоқий қиёфаси ва муносабатларини бирлаштиради. Ундан ҳаракатчанлик, барқарорлик, жадаллик, кўлам (ҳажм) даражаларини фарқлаш лозим.

II. Ижтимоий тажриба осттузилиши - Таълим воситасида, шахсий тажрибада эгалланган билимлар, кўникмалар ва одатларни қамраб олади.

III. Психологик акс эттириш шакллари осттузилиши - Ижтимоий турмуш жараёнида шаклланувчи билиш жараёнларининг индивидуал хусусиятлари.

IV. Биологик шартланган осттузилиш.

Мия морфологик ва физиологик хусусиятларига муайян даражада боғлиқ бўлган патологик ўзгаришларни, шахснинг ёш, жинс хусусиятларини ва унинг типологик хосиятларини бирлаштиради.



А.Г.Ковалев талқинига биноан, шахс мана бундай тузилишга эга:

1. Йўналганлик - воқеликка нисбатан инсон муносабатини аниқлайди, унга ўзаро таъсир этувчи ҳар хил хусусиятли ғоявий ва амалий установкалар, қизиқишлар, эҳтиёжлар киради.

Устувор йўналганлик шахснинг барча психик фаолиятини белгилайди.

2. Имкониятлар - фаолиятнинг муваффақиятли амалга ошишини таъминловчи тизим. Ўзаро таъсир этувчи ва ўзаро боғлиқ бўлган турлича қобилиятлар.

3. Характер. Ижтимоий муҳитда шахснинг хулқ-атвор услубини аниқлайди. Одамнинг руҳий ҳаёт шакли ва мазмуни унда намоён бўлади. Характер тизимидан иродавий ва маънавий сифатлар ажратилади.

4. Машқлар тизими. Ҳаёт ва фаолият, ҳаракат ва хулқ-атворни тузатиш (коррекциялаш), ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқаришни таъминлайди.



Россияда психологик қарашлар намуналари. Шарқ ва ғарб маданияти таъсирида инсон руҳияти билан боғлиқ қатор оғзаки ва ёзма, амалий ва илмий асарларда пайдо бўла бошладиПсихика ҳақидаги қарашлар маълум вақт (салкам 5 аср) кун тартибидан олиб қўйилди ва XIX аср охири ва ХХ аср бошларида ғарбий Оврупо мамлакатларида ва АҚШда яна турли мунозаралар келиб чиқа бошлади. (И.М.Павлов, Н.Е.Рибаков, К.Н. Корнилов, П.П. Блонский, А.С. Виготский - Россия, У. Джемс, С.Холл - АҚШ, ва бошқалар).

Жонсиз, ноорганик материядан тортиб то энг олий ва мураккаб материя ҳисобланмиш киши миясига қадар барча материя моддий оламнинг ялпи хусусияти - инъикос этиш хусусиятига, яъни таъсиротга жавоб қайтариш қобилиятига эгадир.

Жонсиз табиатда ҳаракат жисм ва моддаларнинг механик, физикавий ёки кимёвий таъсири тарзида юз бериши мумкин. Ноорганик табиатдаги ҳаракатнинг оддий мисолларига эътибор қилинг: денгиздаги қоя сувнинг таъсирига муайян қаршилик кўрсатади - тўлқинлар қояга урилиб қайтади, лекин қоянинг ўзи ҳам секин - аста емирила бошлайди; қуёш нури сув юзасига келиб урилгач, синиб қайтади; электр разрядлари натижасида озон молекулалари ҳосил бўлади.

Жонли материяга инъикоснинг биологик шақллари хос бўлиб, жонли материянинг маълум бир босқичида эса инъикоснинг янги шақли сифатидаги психика пайдо бўлади.

Материя ҳаракатининг биологик шақли-ҳаёт-табиат ривожланишининг сифат жиҳатидан янги босқичидир. Ўлик материядан тирик материяга ўтишни изоҳлайдиган қатор гипотезалар мавжуд. Улардан бири А. И. Опаринга тегишли бўлиб, унга кўра органик моддалар - атомлари турли шақллардаги азотнинг, кислороднинг, водороднинг, фосфор ва олтингугуртнинг атомлари билан боғланган ҳолда углерод негизида ҳосил бўлган бирикмаларнинг пайдо бўлиши жонли материя пайдо бўлишининг зарур шарти ҳисобланади.

Опариннинг гипотезасига кўра тахминан 2 млрд йил илгари атмосферада эркин кислород ажралиб чиқиб, органик моддаларда фотохимиявий реакциянинг ва фотосинтезнинг юз беришига олиб келади. Органик бирикмаларнинг ривожланиши жараёнида углероднинг жуда ҳам мураккаб бирикмалари - бениҳоя катта молекулалар пайдо бўлган. Бу молекулалар муҳит билан доимий модда алмашинуви бўлиб туришини тақозо қилади. Улар бир-бири билан кўшилиб катталашуви, ёки майдалашиб кўпайиб туриши мумкин деб тахмин қилинади. Бу ўта катта молекулалар коацерватлар деб атала бошланган. Жараён яна такрорланади: ўсиш, парчаланиш ва ҳоказо.

Ҳозирги тирик организмнинг эҳтимолдан узоқ бўлмаган прототиплари-консервантларда бўлгани каби ҳар қандай жонли материяда инъикос жонсиз табиатдаги инъикосга қараганда сифат жиҳатидан янги шакл касб этади. У фақат ташқи таассуротнинг кучи ва характерига эмас, балки организмнинг ички ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳар қандай жонли организм барча ташқи қўзғатувчиларга нисбатан танланган ҳолда «Фаол» муносабатда бўлади ва бу билан жонли материянинг сифат жиҳатидан янги хусусиятини ўз-ўзини тартибга солиш хусусиятини намоён қилади.

Онтогенезда психиканинг ривожланиши (Э.Ғозиев)

Инсон туғилган вақтидан бошлаб вояга етгунга қадар мураккаб психик ривожланиш ёшидан ўтади. Агар боланинг туғилган биринчи йилидаги психикасини 5-6 йилдан сўнгги психика билан таққосласак, унинг маълумот қабул қилишида нафақат миқдорда, балки сифатида фарқ бўлади.

Ҳозирги кунда, бола психикасини ривожлантириш муаммоси ечимига кўпдан кўп услублар бор. Масалан, А.Н Леонтев боланинг психикаси ривожланишини 7 та босқичга бўлган, Ж. Пиаже 4 та, Э.Эриксон эса 8 та босқичга бўлган.

Қуйидаги А.Н.Леонтев томонидан психологик ривожланишнинг босқичларини чуқурроқ кўриб чиқамиз.

Биринчи босқич- янги туғилган чақалоқнинг босқичи (2 ойгача). Бола кучли ривожланган сезиш ва ҳаракат органлари, асаб системаси билан туғилади, улар бола онанинг қорнида бўлган вақтда ривожланади. Боланинг асаб системаси ва унинг бош мияси қобиғи анотомик томондан тўлиқ ривожланган. Аммо миянинг қобиғидаги микроскопик структура охиргача ривожланмаган, аниқроғи нерв толалари, ҳаракат ва сезги доиралари энди ривожлана бошлайди.

Янги туғилган чақалоқнинг ҳаёт тарзи, она қорнидаги ҳаёт тарзидан кам фарқ қилади: тинч турган вақтида у танасини эмбрионал ҳолатга келтиради; уйқу бутун вақтининг 5/4 қисмини ташкил этади; боланинг ташқи фаоллиги, ўзининг таомга бўлган мухтожлигини қониқтиришга қаратилган; Жой ўзгартириш, қўл ҳаракатлари умуман йўқ. Бола 3-4 ҳафталигида ривожланишнинг янги баландроқ босқичига ўтишга ҳаракат қилади. Бу вақтда, ўзига ҳос мураккаб реакция пайдо бўлади, бу болани бошқа инсон олдида жонланиши, ҳаракат қилиши билан характерланади. Бу реакция, олимлар орасида “жонланиш реакцияси” деб ном олган. Бу реакциянинг ривожланиши, бирор инсон болага яқинлашганида, бола кулиши ҳали дифференцияланмаган умумий ижобий йўналиш пайдо бўлишидан бошланади. Яъни болада предметни қабул қилиш белгилари пайдо бўла бошлайди.

Шундай қилиб, ушбу босқичда асаб толаларининг миелинизацияси, энг оддий хулқ ҳаракатларининг ва йўналтирилган реакцияларнинг шаклланиши, “жонлашиш” реакцияси пайдо бўлиши кузатилади.


Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling