2-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар мавзу ўқув мақсади : Таълимий
Download 94.13 Kb.
|
2-мавзу.4 соат (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиётнинг кечиши
- Н.Д. Левитов
- Катталар билан эмоционал муносабат шу Ёшдаги болаларнинг асосий этакчи фаолияти бўлиб, бола психик тараққиётининг асоси бўлиб ҳисобланади.
Ҳомила босқичи(9- 38 ҳафта)
Ҳомила босқичи охирги ва энг узоқ давом этадиган босқич бўлиб, тўққизинчи ҳафтасидан бошлаб, туғруқ билан тугалланади. Бу вақтда ҳомиланинг тана ўлчамлари катталашади ва организм тизимлари фаолият юрита бошлайди. 4 ойликдан ҳомиланинг оғирлиги 113,4 граммдан 226,8 граммгача этади. Охирги 5 ойда ҳомиланинг оғирлиги 1984,5 граммдан 2268 граммгача ўлчамлари катталашиб боришини кўриш мумкин. 1. Тухумдон ва уруғдон дифференсиацияси 2. Қон томир тизимининг фаолияти 3. Ҳомила ҳаракатининг онага сезилиши. 4. Ҳомила бошида соч қопланишининг ҳосил бўлиши . 5. Сўриш ва ютиш фаолияти. 6. Бош миянинг махсус фаолияти. 7. Ҳомиланинг ҳаётчан даври. 8. Оғирлигини тезда кўпайтириб олиши. 9. Туғруқ. Бу даврда организм учун муҳим бўлган нерв, нафас олиш ва овкат ҳазм қилиш каби органларнинг шаклланиши тугалланади. Бу даврнинг энг муҳим ҳодисалари қуйидагилардан иборат. • Уруғланишдан 5-6 ойдан сўнг ҳомиланинг қошлари, киприклари ва сочлари пайдо бўлади. Эмбрионал даврнинг охирига бориб, эркак эмбрионда уруғдон, қиз эмбрионда тухумдонлар ривожланади. Учинчи ойда уруғдонда ташқи жинсий белгилар ривожланишига таъсир кўратувчи гармонлар синтез қилишни бошлайди: қиз эмбрионда бу гармон синтезланмайди ва ўхшаш ҳужайралардан жинсий органлар ҳосил бўлади. • 4 -ҳафтада ҳужайралар қавати найсимон бўлиб ўралади. Найнинг бир учи кенгайиб, ундан бош мия ҳосил бўлади, қолган кисмидан орқа мия шаклланади. Ҳомила босқичи бошланишига келиб, бош мия таркибида турли тузилмалар бўлиб, организм функсияларини бошқаради. Бу босқичда миянинг барча соҳаларини ўсиши амалга ошади, хусусан, одам хулк- атворининг кўплаб муҳим турларини бошқарувчи бош мия пўстлоғининг хусусиятлари ҳам ривожланади. Бу ўзгаришлар ҳомиланинг 22 ва 28 ҳафталар ўртасида ривожланаётган органларнинг кўпчилик тизими ишончли равишда фаолият юрита бошлайди, Шунинг учун ҳомила ҳаётининг бу даври ҳомиланинг ҳаётчан даври деб аталади. Бу вақтда ҳомила бола кўринишини олади. Вақтидан аввал туғилган болаларнинг нафас олиш органларида муаммолар туғилиши мумкин. Шунингдек, улар тана ҳароратини доимий тарзда бошқариб туролмайдилар. Чунки, уларда тери ости қаватидаги ёғ қавати мавжуд бўлмайди .Бу қават ҳомиланинг 8 - ойида ҳосил бўлади. Ҳозирги замон неонатал ёрдамнинг имкониятлари ёрдамида эрта туғилиб қолган болалар яшаб қолиши мумкин. Ҳомила босқичида хулк -атвор пайдо бўлади, ҳомилада фаоллик даври кўринади. Кўпчилик оналар ҳомила ҳаракатчанлиги ва тинч вақтларини айтиб беришлари мумкин. Ҳомиланинг кўз ва қулоқлари таъсирларга жавоб беради, юраги тезроқ уришни бошлайди, кўзлари ёруғликка пирпираш билан жавоб беради. Бундай маълумотлар шундан далолат берадики, она қорнидаги охирга ойлар ҳомилани мустақил ҳаётга, яъни, она организмидан ташқи ҳаётга тайёрлаб беради, бу ўзгаришлар ҳомиладор аёл ўзининг бўлажак фарзандига соғлом атроф-муҳитни таъминлагандагина амалга ошиши мумкин. Соғлом бола туғилиши учун бўлажак оналарга врачлар асосий 5та тавсияни таъкидлаб ўтадилар: 1. Ҳомиладор аёл даволовчи врач кўригидан мунтазам ўтиб туриши, ҳар ойда, ҳомиладорликнинг охирида ҳар ҳафтада врач қабулига бориб туриши шарт. 2. Ҳомиладор аёл тўғри овқатланиш тартибига роия қилиши шарт. Асосий озуқа 5та асосий маҳсулотлар гуруҳидан: ёрмалар, мева ва савзавотлар, сут маҳсулотлари, гўшт ёки дуккакли ўсимликлардан тайёрланган озуқалар бўлиши керак. Барча витаминлар, минераллар ва темир моддалардан иборат таомларни тановул қилишлари керак. 3. Алкогол ва кофеин тутувчи ичимликларни истеъмол қилиш, чекиш тавсия этилмайди. Бирор бир дори-дармон ёки тиббий муолажани қабул қилишда аввал врач билан маслаҳатлашишлари керак. 4. Ҳомиладорлик даврида бадан тарбия билан шуғулланиш зарур. Агар ҳомиладор аёл яхши жисмоний ҳолатда бўлса, тана қўшимча оғирликни кўтаришда қийинчиликка учрамайди. 5.Ҳомиладор аёл ўзининг толиқиб қолишига йўл қўймаслиги, айниқса, ҳомиладорликнинг охирги ҳафталарида, махсус машғулотларга қатнашиши зарур. У эрда аёлларни туғруққа ва янги туғилган чақалоқларни парвариш қилишни ўргатадилар. Бола ҳаётининг ҳар бир ойи унинг жисмоний ва психик им-қониятларининг шаклланишидаги муҳим даврдир. Икки, уч ойлик бола ҳам янги туғилган чақалоқдан анча фарқ қилади, уч яшар бола эса ўз тараққиёти билан бир яшар боладан бирмунча устун туради. Илк болалик даврда боланинг шахси, характери, хулқ-атвори маълум даражада таркиб топади. Шу сабабли боланинг маълум даврдаги ривожланиши хусусиятларини таҳлил қилганда, бу ривожланишнинг олдинги босқичларда қандай бўлганлигини билиш керак. Бу фақат боланинг ривожланиш жараёнини такомиллаштириш ва тезлаштириш учун эмас, балки ана шу жараённинг бола кучига яраша ва Ёш имкониятига мос келадиган бўлишини таъминлаш учун ҳам керакдир. Педагогик тажрибаларга ва мавжуд психолого-физиологик текшириш натижаларига асосланиб мактабгача Ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти қуйидаги Ёш босқичларига ажратилади.(Бунда бола туғилгандан тортиб, то мактабда ўқий бошлагунча бўлган давр ҳисобга олинади.) 1.Туғилгандан бир Ёшгача: чақалоқлик даври (ҳаётининг биринчи ойи); ҳаётининг биринчи йили - гўдаклик даври. 2. Бир Ёшдан уч Ёшгача: илк болалик даври. 3.Уч Ёшдан этти Ёшгача: мактабгача бўлган давр. Бола психикаси тараққиётининг мана шу кўрсатилган даврлари умуман қабул қилинган бўлса ҳам, бу даврларни абсолют давр деб ҳисоблаш мумкин эмас. Ёш даврларига ажратишда қатъий чегара йўқ. У ҳеч ким йил фаслларининг алмашинув ойи ва соатини кўрсата олмаганидек, одам ҳаётининг даврлари ўртасидаги чегарани ҳам аниқ ажратиш мумкин эмас. Шунинг учун юқоридаги даврларга ажратишни абсолют деб бўлмайди. Бола туғилди. Она организми билан анатомик боғланиш узилган бўлса-да, бола мустақил ҳаёт кечира олмайди, чунки бола она билан физиологик жиҳатдан боғлангандир, она уни ўз сути билан боқади. У янги, ўзгача муҳитда яшай бошлайди. Бола ҳаётининг биринчи кунлари туғилганидаги оғирлигини юқотади. Бунга ташқи дунё шароитига мослашиш даврида энергиянинг кўплаб сарфланиши сабабдир. Бола организмининг, маълум вақт ўтиб, туғилган давридаги оғирлигига тенг келиши унинг ташқи муҳитга, янги шароитга мослашганлигидан дарак беради. Одатда чақалоқнинг оғирлиги 10—12 кун ўтгач, асли ҳолига келади. Янги туғилган бола анатомик-физиологик томондан ҳали этилмаган бўлиб, катта киши организмидан ўзига хос томонлари билан фарқ қилади. Янги туғилган бола суяк-мускул тизимининг тез ўсиши билан катталардан кескин фарқ қилади. Уларнинг мускул ва мускул тўқималари жуда бўш бўлади. Мускуллар аста-секин қота бошлайди. Олдин бўйин мускуллари (бола бошини тута бошлайди), кейин тана мускуллари (бола ўтира олади), ундан кейин эса оёқ ва қўл мускуллари этилади, предметлар билан ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлади, бола юра бошлайди. Янги туғилган боланинг суягида оҳак ва бошқа тузлар кам бўлиб, у асосан тоғай тўқималаридан иборатдир. Бош суяклар бола 2-3 ойлик бўлгандагина бир-бири билан туташиб кетади. Бош суягининг пешона ва тепа қисмлари тепасида катта лиқилдоқ деб аталадиган оралиқ бўлиб, у қалин парда ва тери билан қопланган бўлади. Бу оралиқ бир-бир ярим йилдан кейингина суяк билан қопланиб кетади. Янги туғилган бола нерв тизимининг юксак қисми — бош мия ярим шарлари ташқи кўринишдангина катталар миясига ўхшайди. Аслида чақалоқнинг боши катта кўринса-да (мия оғирлиги бутун тананинг сакқиздан бирини, катталарда эса қирқдан бирини ташкил этади), ҳали тараққий этмаган бўлади. Танасининг умумий оғирлиги 3-4 килограмм бўлгани ҳолда, миянинг оғирлиги 300 граммдан ошади. Чақалоқ миясидаги нерв ҳужайралари, «ариқчалар» ва «излар»нинг сони катта кишилар миясидан фарқ қилмайди, аммо бола мияси тузилиш жиҳатидан бир шаклда бўлиб, «излар» аниқ кўринмайди, нерв ҳужайралари тармоқларининг миқдори кам бўлади. Нерв толаларининг бир-биридан этарли даражада ажралмаганлигидан ташқи оламдан келаётган ўзгаришлар бошқа нерв марказларига ҳам таъсир этади, бош мия ярим шарларида ҳеч қандай аниқ ва барқарор ўзгариш жойлари пайдо бўлмайди. Унинг учун чақалоқ ташқи қўзғовчилар таъсирига қўл, оёқ ва бошини тартибсиз ҳаракат қилиб жавоб беради. Миянинг энг «қадимий» бўлимлари нафас олиш, қон айланиши, эмиш, ютиниш каби жараёнларни таъминлайди. Бу нерв толалари боланинг яшаши учун этарли миқдорда (нерв толаси) миелен қобиғи билан қопланган. Чақалоқ бола бизга энг ожиз зотдек туюлади. Шунга қапамай, худди шу Ёшнинг ҳам кучли томони бўлиб, бу жиҳати билан гўдаклар катталардан устун туради,—деб таъкидлайди профессор Э. А. Аркин. Унинг фикрича, боланинг кучи унинг ўсиш энергиясида намоён бўлади. Бола танасининг оғирлиги ҳаётининг биринчи йилида уч баробар кўпаяди, бўйга нисбатан этти ойлик бола жуда тез ўсади ва сакқиз ойлик бўлганда, бўйи икки баробар ортади, ўттиз ойга этганда тўрт марта ортади. Болалар ҳар ойда 2 сантиметр ўсади. Унинг мия оғирлиги ҳар куни 1,5 граммдан кўпаяди. Миянинг ривожланиши суръати ҳақида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, этти ойлик боланинг мияси 2 марта кўпайса, 2-3 Ёшга келиб, унинг оғирлиги уч марта ортади. Миянинг катталиги деярли 20 йил мобайнида ортиб боради, катта ярим шарларнинг устки «излари» мураккаблашиб боради.Болаларнинг ўсишидаги бу қадар улкан жадаллик вегетатив нерв тизимига, бир қатор ички секреция безлари (бўқоқ бези ва бошқалар)га боғлиқ. Ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган махсус гармонлар қонга ўтиб, организмнинг ўсиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Гўдакларнинг бу қадар тез ўсиши ушбу даврнинг ўзига хос томонини ифодалайди. Шунинг учун бу даврда боланинг ўсишига ва ривожланишига таъсир этадиган барча нарсалар яхши бўлиши, сифатли овқат, соф ҳаво, қуЁш нури этарли миқдорда бўлиши керак. Боланинг нерв фаолияти икки хил таъсирда ўз ифодасини топади. Буларнинг биринчисига шарциз ёки туғма рефлекслар, иккинчисига эса шартли рефлекслар киради. Шарциз рефлекслар боланинг туғилиш пайтига келганда, анча этилган бўлади, бунинг натижасида қон айланиш, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш сингари энг зарур вегетатив функсиялар амалга оширилади. Масалан, қорни очган чақалоқнинг лабига бир нарса тегиши биланоқ, унда эмишни билдирувчи ҳаракатлар пайдо бўлади, бу овқатланиш рефлекси, яъни шарциз рефлексдир. Юқорида қайд қилинганидек, туғилиш даврида бош мия катта ярим шарлари оғирлиги, ҳажми ва функсияси жиҳатидан ривожланган даражада бўлмаса ҳам,бош мия мавжуд шарциз рефлекслар заминида янги туғилган бола билан ташки муҳит ўртасида энг зарур алоқалар ўрнатиш имкониятини берадиган элементар шартли рефлекслар ҳосил қилишга қодирдир. Бола ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб индивидуал ҳаёт кечириш жараёнида ташқи муҳит билан алоқа вужудга келади. Бола ҳаётининг иккинчи ойида унда барча сезги органларига хос шартли рефлекслар ҳосил бўлади. Лекин тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, бола ҳаётининг бу давридаги рефлекслар заиф ифодаланган ва беқарор бўлади. Боланинг ўсиши ва ривожланиши жараёнида эгаллаётган реаксиялари барқарор бўла боради, тез пайдо бўла боради ва анчагина дифференсиялашади. Модомики, болада шартли рефлекслар ҳаётининг биринчи ойларида пайдо бўлар экан, бола тарбиясини ҳам ҳаётининг биринчи ойларидан бошлаб тўғри ташкил этиш лозим. Бу эса боланинг ривожланиши ва хулқ-атворида салбий хусусиятлар келиб чиқмаслигининг олдини олади, бола тараққиётининг нормал бўлишини таъминлайди. Марказий нерв тизимининг руҳий бўлимлари ролининг ортиб боришини асосий нерв жараёнлари — қўзғалиш ва тормозланишнинг ифодаланишида аниқроқ кўриш мумкин бўлади. Одатда тормозланиш икки турда: ички ва ташқи турга ажратилади. Ички тормозланишнинг энг ёрқин ифодаси уйқудир. Тормозланишнинг ташқи ифодаси болани тарбиялаш туфайлигина ҳосил бўлади. Бунинг учун асосий озуқа (масалан, сут) билан бирга, болага яна бошқа қўшимча (доимо сут ичириладиган шишачани алмаштириб қўйиш) ҳам таъсир этади. Чақалоқ туғилгандан бошлаб унинг атрофидагилари ҳар томонлама қўллаб- қувватлайдилар. Улар бола организмини жисмоний парвариш билан таъминлайдилар, ўргатадилар, тарбиялайдилар, инсоний психологик ва ахлоқий жиҳатларни ўзлаштиришга, жамиятда яшаш шароитларига мослашувига ёрдам берадилар. Болани ота-оналар ва катталар томонидан қўллаб қуватлаш, туғилишидан бошлаб, токи бола катта бўлиб, мустақил ҳаёт тарзини кечира олгунча давом этади. Чақалоқ туғилгандаёқ амалда қўллашга тайёр бўлган сенсор ва ҳаракат малака инстинктларига эга бўлади, бу унинг оламга мослашиб олиб ўз ривожланишида тезгина ўсиб кетишга ёрдам беради. Чақалоқда туғилганидан бошлаб, масалан, кўпгина муракккаб ҳаракатлар, асосан организмни этилиш жараёнида генетик берилган дастур асосида, Шунингдек, рефлектор, яъни бу ҳаракатлар дастури калити сифатида кодланган ўзига хос ички ва ташқи рағбатлар таъсирида ҳаётининг биринчи соатларидан кейин махсус тайёргарликсиз, дарҳол юзага келади. Гўдаклик даври инсон ҳаётидаги органик эҳтиёжларни (кислородга, овқатга, иссиқ ёки совуққа) қондиришга нисбатан йўналтирилган хатти-ҳаракатларнинг туғма, инстинктив шакллари соф ҳолда кузатиладиган ягона давр ҳисобланади. Инсонга хос бўлган хатти-ҳаракатларни ва янги тажрибаларни эгаллаш учун беқиёс имкониятларнинг борлиги гўдак Ёшидаги болаларнинг асосий хусусиятларидандир. Органик эҳтиёжларнинг этарли даражада қондириб борилиши, тўғри ташкил этилган кун тартиби, режим ва тўғри тарбия натижасида бола психик ривожланиши учун асос бўладиган таассуротларга эга бўлишига, ҳаракатга, мулоқотга, нисбатан янги турдаги эҳтиёжлар туркуми юзага келишига сабаб бўлади. Бола туғилишининг биринчи ҳафтасиданоқ, унинг кўриш ва эшитиш сезгилари жадал суръатда ривожланади. Туғруқхоналарда болалар ҳаётларини биринчи кунидаёқ кундузги ёруғлик тушиб турган дераза тарафига юзи билан инстинктив бурилади. Ўтказилган тадқиқотлардан аниқландики, туғилганига бир ярим сутка бўлган бола миясида кўрув органига рангли қўзғатувчилар таъсирига жавоб потенсиалларини кўриш мумкин. Бу вақтга келиб мияда шартли рефлекслар шаклланиши юзага келади. Ҳид билиш энг муҳим сезги органи сифатида у туғилгандан кейин дарҳол ишлай бошлайди. Шундай ўзига хосликка оддий кўриш, ҳаракат ва эшитиш ҳам эга. Бола ҳаётининг бошланғич икки ойида оғзини четига қандайдир предмет билан тегинганда, бунга жавобан рефлектор ўгирилиш қобилиятини намоён этади, бармоқлари устига тегилса, уларни қаттиқ сиқиб олади, қўллари, оёқлари, боши билан умумий координатлашмаган ҳаракатларни амалга оширади. Унда яна ҳаракатланаётган объектларни кўзи билан кузатиш, улар томонига бошини ўгириш қобилияти ҳам мавжуд. Чақалоқ нарсаларнинг мазасини ажрата олади. У бошқа нарсалар мазасига қараганда ширин суюқликни хуш кўради ва ҳатто ширинлик даражасини аниқлай олади. Чақалоқ ҳидларни сезади, уларга бошини буриш, юрак уриши ва нафас олиши частотасини ўзгариши билан жавоб беради. Яна бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ёрдам берувчи жараёнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати, моддалар алмашинуви жараёнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси бола ҳаётининг иккинчи ойида аниқ кўринади. Ўткир ёруғликдан бола «бевосита» таъсирланади, яъни ўткир ёруғликка қарай олмай, ундан кўзини юмади. Предметларни кўз билан идрок қила олмайди, чунки уларда кўриш механизми ҳали ўсиб этмаган бўлади, бу механизмлар каттароқ Ёшда пайдо бўлади. Этти - тўққиз кунлик бола баъзан секин ҳаракатланаётган предметга қараб қолади, лекин узоқ вақт қаролмайди. Кўзини бир нуқтага қаратиш психик тараққиётда муҳим рол ўйнайди. Бола икки-уч ойлик бўлганда, яқинидаги предметларни икки кўзи билан кузата олади, унда асосий ранг ва шаклларни фарқ қила олиш қобилияти пайдо бўлади. Олти ойлигида у рангларга нисбатан ўз муносабатини ҳам билдира бошлайди, ёққан рангига интилса, ёқмаганини итаради, ундан юзини ўгиради. Янги туғилган боланинг эшитиши заифроқ бўлади, шунга кўра у ҳали ўзи эшитиб, одатланиб қолмаган жуда кучли қўзғовчиларга жавоб беради, лекин овознинг қайси томондан келаётганлигини ажрата олмайди. Бола иккинчи ойининг охирларига боргандагина эшитаётган товушига эътибор бера бошлайди, товушнинг қаердан келаётганини қидириб, у ёқ бу ёққа қарайди. Товуш манбаини топишни ўрганган уч ойлик бола гапираётган кишини ўз кўзлари билан тез топиб олади, ўша томонга қараб, гапирувчига ўз муносабатини ифодалайди. Ана шу вақтдан бошлаб, унинг теварак-атрофига бўлган муносабати анча кенгая боради. Боланинг тобора диққат билан эшита ва кўра бориши унинг умумий тараққиёти учун катта аҳамиятга эгадир. Лекин кўриш, эшитиш ва бошқа анализаторлар фақат боланинг теварак-атроф билан ўзаро муносабатида бўлиши натижасида такомиллашади. Боланинг ўз кўзи билан кўра олиши маълум ҳаёт тажрибаси натижасидир. Боланинг эшитиш орқали идрок этиши ҳам олдиндан товушларни ажратишга ва уларни синтез қилишга ўрганиб боради. Боланинг эшитиб билиб олиши шартли боғланишларнинг сифатига боғлиқдир. Янги туғилган болада диққат қилиш қобилияти бўлмайди. Унда турли қўзғовчилар таъсирида аста-секин ихтиёрсиз диққат ривожланиб боради. Боланинг тасаввур доираси қанча кисқа бўлса, унинг ўзи учун таниш ва янги бўлган предметга нисбатан диққати шунча интенсив ва давомли бўлади. Диққатнинг психик таъсири маълум, у сезги комплексини идрокка айлантириб, психик жараёнларнинг ўтишини кучайтиради ва тасаввурларнинг хотирада мустаҳкам сақланишига ёрдам беради. Бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ёрдам берувчи жараёнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати, моддалар алмашинуви жараёнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси бола ҳаётининг иккинчи ойида аниқ кўринади. Туғилганидан бошлаб боланинг нафақат сезги органлари ишлашга тайёрлиги маълум бўлмай, балки бош мияси ҳам фаол ишлай бошлайди. Оналар чақалоқнинг фақатгина психика ва хулқнинг туғма шаклларинигина билмасдан, балки организмни табиий ривожланиш жараёнини ҳам билиши керак. Ҳаётининг биринчи ойларида ҳаракатларнинг ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга. Чақалоқ моторикаси туғилганидан бошлаб этарлича ташкилийликка эга, у ҳолатларни бошқаришга мўлжалланган кўпгина механизмларни ўз ичига олади. Чақалоқда кўпинча оёқ-қўлларининг юқори ҳаракатчанлик фаоллиги пайдо бўлади, бу келажакда координатлашган ҳаракатларни мураккаб мажмуини шаклланишида ижобий аҳамиятга эга.Чақалоқ болаларда қўл-оёқлар букилиб, бармоқлар мушт бўлиб туради. Ҳаётининг биринчи ойларида, бола безовталанган пайтларда, қўл ва оёқларнинг ҳаракати жуда бетартиб, бир-бирига мослашмаган, беихтиёр ҳолда бўлади. Кейин ҳаракатлар аста-секин «онгли»лашиб боради ва бу ҳаракатлар янги сезгиларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади, бу мураккаброқ ҳаракатларга ўтишни тайёрлайди. 3-3,5 ойлик бола, унда ҳали аниқ координациялашган ҳаракат бўлмаса ҳам, қўлларини ўйинчоқларга узатади. Аниқ координациялашган ҳаракат 4 ойли болада яхши кўринади. Бола ўйинчоқни бемалол қўлига ололади. Уни тутиб олиб, у-бу ёғига қарайди, оғзига тегизиб кўради ва шу йўл билан кўплаб ҳар хил таассуротлар олади. Икки ойлик бола, қорни билан ётқизиб қўйилса, бошини кўтара бошлайди. Уч ойликда эса ётган ҳолда тирсагига тираниб туради ва бемалол у ёқ-бу ёққа қарай олади. Шу билан бирга, қўлтиғидан тутиб турилса, оёғида туради. 8-8,5 ойлигида бошқаларнинг ёрдамисиз ўтира олади, эмаклайди ва бирор нарсага суяниб оёғида тура олади. 12-13 ойлигида ўтириб, тура олади, бировнинг ёрдамисиз қадам қўя олади, демак, бола юра бошлайди. Боланинг вақтида юриб кетмаслигига саломатлигииинг ночорлиги, чақалоқлигида кўп касал бўлганлиги ва умумий ҳаракат ҳамда сезги органларининг кеч ривожланиши сабаб бўлади. Боланинг ҳаракатлари ривожланиши ҳаётини биринчи йилида жудаям тез маромда кечади, ўн икки ой ичида эришилган тараққиёт ҳайратланарли. Чекланган қўл-оёқ, бошни туғма умумий элементар ҳаракатлар тўпламидан иборат имкониятга эга бўлган, амалда ёрдамга муҳтож мавжудотдан бола кичкина одамга айланади, у нафақат икки оёқда осон турувчи, балки муҳитда нисбатан озод ва мустақил ҳаракатланувчи оёқлар ҳаракати билан бир вақтда локомоциялардан озод фазода (ҳаракатни таъминловчи функсиялар) қўл билан мураккаб бошқарув ҳаракатларини ва атрофдаги оламни тадқиқ этишга мўлжалланган ҳаракатларни амалга ошира олади. Янги туғилган болада диққат қилиш қобилияти бўлмайди. Унда турли қўзғовчилар таъсирида аста-секин ихтиёрсиз диққат ривожланиб боради. Боланинг тасаввур доираси қанча кисқа бўлса, унинг ўзи учун таниш ва янги бўлган предметга нисбатан диққати шунча интенсив ва давомли бўлади. Диққатнинг психик таъсири маълум, у сезги комплексини идрокка айлантириб, психик жараёнларнинг ўтишини кучайтиради ва тасаввурларнинг хотирада мустаҳкам сақланишига ёрдам беради. 3.2. Гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиётнинг кечиши Гўдаклик даври - бу боланинг ҳимоясиз, кам ҳаракат, атрофидаги ҳодисаларга жуда кам реаксияси бўлган боладан жуда жадал равишда ривожланадиган, фаол, тез илғайдиган, ҳаракатчан, ёрдамга чақира оладиган қувноқ болага айланиш давридир. Гўдак Ёшидаги бола ҳам жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез ривожланади. У қисқа вақт ичида катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни ушлашга ва улардан фойдаланишга ўрганади. У атроф-оламдаги нарсаларни кузатади, предметларни қўли билан ушлаб, уларни қандайлигини билишга интилади, товушларга эътибор беради ва предметларни ҳаракатлантириш ёрдамида шу товушларни ўзи яратишга ҳаракат қилади. У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал муносабатга киришади. Жуда қисқа вақт ичида, катталарнинг яқин келишидан қувонадиган болага айланади. Илк Ёшдаги боланинг ҳаракат фаолияти унинг ривожланиш даражасини ва нерв тизимининг функсионал ҳолатини акс эттиради. Н.Д. Левитовнинг кўрсатишича, янги ҳаракатларни эгаллаш анализаторларнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлангандир, зотан кичкина бола оламни сезиш ёрдами билан биладиган мавжудот бўлганлиги сабабли, ҳаракатларнинг ўз вақтида тараққий этиши боланинг умумий психик тараққиётини кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади. Илк Ёшдаги болаларнинг мускуллари жуда бўш бўлади. Гўдаклик Ёшида болаларни ҳаракат кўникмалари, айниқса қўл ва оёқларнинг мураккаб сенсор координатлашган ҳаракатлари тез шаклланади. Бу ҳаракатлар кейинчалик болаларни билиш ва ақлий қобилиятларини юзага келишида жудаям сезиларли рол ўйнайди. Бола қўл ва оёқ ҳаракатлари ҳисобига олам ҳақида ахборотларни аҳамиятли қисмини олади. Қўлнинг мураккаб ҳаракатлари идрокнинг бирламчи шаклига киради ва одамнинг ақлий фаолиятини мукаммаллашувини таъминловчи унинг ажралмас қисмига ақланади. Бола қўлининг катта импулсив фаоллиги ҳаётининг биринчи ҳафтасида намоён бўлади. Бу фаоллик қўлларни силкитиш, ушлаш, бармоқлар ҳаракатларини ўз ичига олади. Бола 3-4 ойлигида предметларга қўл узата бошлайди, каталарнинг ёрдами билан ўтиради. 5 ойлигида у ҳаракациз предметларни қўли билан ушлай олади. Бола ҳаракатланаётган нарсани кузата бошлайди. У турли овозларга, жумладан, катталарнинг товушларига эътибор бера бошлайди. Гўдаклик давридаги боланинг ҳаёти тўлиқ катталар билан ҳамкорлиқдаги эмоционал муносабат билан боғлиқ бўлиб, бола кайфиятининг яхши бўлишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. 4-5 ойлигидан бошлаб, бола ўз яқинларини бегоналардан ажрата бошлайди. Катталар билан эмоционал муносабат шу Ёшдаги болаларнинг асосий этакчи фаолияти бўлиб, бола психик тараққиётининг асоси бўлиб ҳисобланади. Катталарнинг доимий равишда бола билан бирга бўлишларига унга ўз диққатларини қаратишларига одатланиши, унинг ўйинчоқларга нисбатан қизиқишининг сусайишига олиб келиши мумкин. Тарбиянинг тўғри олиб борилиши боланинг катталар билан бўладиган муомала-муносабатини предметлар, ўйинчоқлар билан муносабатининг алмашинишига олиб келади. Катталар ёрдами билан бажариладиган барча хатти-ҳаракатлари боланинг келгуси психик ривожи учун асос бўлади. Катталарнинг болага нисбатан эмоционал муносабати, уларнинг гапларига боланинг ўз диққатини қаратиши, жавоб қайтаришга ҳаракат қилиши, баъзи сўзларни ёдида сақлаб қолиб, эмоция билдириши, диққат, хотира, нутқ ва бошқа билиш жараёнларининг ривожланишига замин бўлади. Икки ойлик давридан бошлаб болада оддий рангларни ажратиш, 3-4 ойлигидан бошлаб, эса предметларнинг шаклини ажратиш лаёқати юзага кела бошлайди. Гўдак бола 2 ойлик вақтидан бошлаб, ўз онасининг юзини ва овозини ўзгаларникидан ажрата бошлайди. 2-3 ойликдан бошлаб эса, онасининг табассуми ва кулгусига табассум ва турли ҳаракатлар билан жавоб қайтаради. 3-4 ойлигидан бошлаб, болалар яқинларига ўз ҳаракатлари билан кўриш, эшитиш ёки гапиришни хоҳлаётганлигини кўрсатадилар. 8 ойлигидан бошлаб эса, бола ўзгача муҳит ва бегоналар қўлига тушса, ўз хавотирини йиғиси орқали намоён этади. Бу хавотир 14-18 ойлигида аста-секинлик билан камая бошлайди. 2-3 ойлик болаларда юзага келадиган нарсаларни ушлай олиш ҳаракатларининг шаклланиши уларда предметларнинг шакли ва ҳажмини идрок қилишларини ривожланишига олиб келади. Бир Ёшга этган болада атроф муҳитни билишга қизиқиши ва ривожланаётган билиш фаоллиги кўзга ташланади. Download 94.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling