2-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар мавзу ўқув мақсади : Таълимий


Илк Ёшдаги болаларнинг этакчи фаолият тури - предметларни ўрганиш, предметлар билан манипулятив ҳаракат ҳисобланади


Download 94.13 Kb.
bet4/6
Sana26.02.2023
Hajmi94.13 Kb.
#1232851
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу.4 соат (1)

Илк Ёшдаги болаларнинг этакчи фаолият тури - предметларни ўрганиш, предметлар билан манипулятив ҳаракат ҳисобланади. Гўдаклик давридаги болаларга нисбатан, илк болалик давридаги болалар атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан кўпроқ қизиқиш билан қарайдилар. Агар, гўдак бола қўлига ушлаган нарсани оддий ҳаракатлар билан кузаца, 2-3 Ёшдаги бола шу предмет қисмларини диққат билан ўрганганидан сўнггина, ўз амалий фаолиятида ишлата бошлайди. Болани дастлаб, айни шу предметларнинг қўлланиш вазифаси, моҳияти қизиқтириб, у ўз саволига жавоб олиш мақсадида кўпинча катталарга Бу нима?» деган савол билан мурожаат қиладилар. 1-3 Ёшдаги бола шаклланишда психик ривожланишнинг ўта аҳамиятлилигини инобатга олган ҳолда, айрим психологлар (Р.Заззо) инсон туғилганидан то етуклик давригача бўлган психик ривожланиш асосининг тахминан ўрталари, 3 Ёшга тўғри келади, деган мулоҳазани билдирадилар. Бу Ёшдан бошлаб, болалар предметларни ўрганиш оламига қадам қўядилар. У энди катталар билан нутқ орқали муомала-муносабатда бўла олади ва содда ахлоқ қоидаларига амал қила бошлайдилар. Катталар билан бўладиган мулоқоти туфайли бола атроф ҳаёт ҳақида кўпроқ маълумот олади. Нутқ - бу Ёшларда нафақат мулоқот, балки бола тафаккурининг ривожланиши ва ўзини-ўзи, Шунингдек, билиш жараёнларини бошқариш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади.

3.4.Илк Ёшдаги болаларнинг ақлий тараққиёти
Илк болалик давридан бошлаб бола уни ўраб турган предметларнинг хусусиятларини ва улар орасидаги оддий боғлиқликларни англашга ҳаракат қилади. Бу давр ақлий ривожланишнинг асосини, идрок ва тафаккур ҳаракатларининг янги кўринишларини ташкил этади. 1 Ёшли бола предметларни изчил, тизимли равишда кўриб чиқа олмайди. У асосан предметнинг қандайдир бир кўзга ташланиб турадиган белгисига ўз эътиборини қаратади ва предметларни шу белгиларига кўра танийди. Кейинчалик янги идрок ҳаракатларининг эгалланиши боланинг предметли ҳаракатларини бажаришдан кўз билан чамалаб, ҳаракат қилишига ўтишда намоён бўлади, энди у предметнинг бўлакларини ушлаб кўрмасдан, балки чамалаб идрок эта олади. 2,5-3 Ёшли бола катталарнинг кўрсатган намунаси, ранги, шакли ва катталигига кўра, айнан шундай предметларни чамалаб, идрок этган ҳолда тўғри топа олади. Болалар аввал шаклига, сўнгра катталигига ва ундан кейингина рангига қараб ажрата оладилар. Бу жараёнда бола бир хил хусусиятга эга бўлган жуда кўп предметлар мавжудлигини тушуна бошлайди. Лекин, бола расм чизишни бошлаш даврида предметларнинг рангини эътиборга олмайди ва ўзига ёқадиган ранглардан фойдаланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича 2,5-3 Ёшли бола 5-6 та шаклни (доира, квадрат, учбурчак, тўғрибурчак, кўпбурчак) ва 8 хил рангни (қизил, олов ранг, сариқ, яшил, кўк, сиёҳранг, оқ, қора) идрок этиши мумкин. Ранг ва шаклларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилиши жиҳатидан ҳар хил нарсаларда турлича намоён бўлиши сабабли, бу Ёшдаги болалар уларни идрок этганлари билан номларини аниқ билишлари ва ўз нугқларида ишлата олишлари бирмунча қийинроқ. Катталарнинг бу Ёшдаги болалардан ранг ва шаклларни эслаб қолишларини талаб этишлари нотўғридир, бунинг учун мос давр 4-5 Ёшлар ҳисобланади.
Бола 3 Ёшигача ўзлаштирган сўзлар асосан предмет ва ҳаракатларнинг номларини билдиради. Номлар асосан унинг вазифасини англатади, бунда предмет ёки ҳаракатнинг ташқи кўриниши ўзгарса ҳам унинг номи ўзгармайди. Шунинг учун ҳам бола предметларнинг номларини ишлатилишини вазифаларига боғлаган ҳолда тез ўзлаштиради. Идрок ўсса, хотира такомиллашади. Хотира боланинг тараққиёти учун катта аҳамиятга эгадир.
Илк Ёшдаги болаларда ихтиёрсиз диққат устунлигича қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаётган бўлса ҳам, хонага биров кириб қолса, унинг диққати ихтиёрсиз шу эртакдан чалғийди. Диққатнинг кўп чалғиши бу Ёшдаги болалар диққатининг характерли хусусиятидир, чунки психик ҳаёт доимий равишда ташқаридан бўладиган янги ўзгарувчиларга муҳтож бўлиб тура­ди. Аммо объектга бўлган қизиқиш қанча аниқ ва равшан бўл­са, боланинг ихтиёрсиз диққати шунча барқарор бўлади. Ихти­ёрсиз диққатнинг келгуси тараққиёти қизиқишларнинг бойиб боришига боғлиқдир. Бу Ёшдаги болаларда ихтиёрий диққат эндигина вужудга кела бошлаган бўлади.
Уч яшар боланинг хаёл образлари теварак-атрофдаги пред­метларнинг таъсирида туғилади ва маълум мақсадга бўйсунади. Бола қўғирчоқни кўриб бўлгандан кейин, уни кийинтиради ва «ухлашга» ётқизади. Борди-ю, шу он «айиқча»ни кўриб қолса, диққатини қўлидаги қўғирчоқ қолиб, ана шу «айиқча»га қа­ратади ва у билан «ўрмонга сайр қилишга» кетади. Болада тажриба ортиб бориши билан хаёл ҳам бойиб боради. Кичкина болаларда хаёл анча ривожланган бўлади. Лекин бола хаёлдаги образ билан борлиқдаги идрок қилаётган нарса ва предмет­ларни аралаштириб юборади. Шу сабабли бола хаёлига таъсир этувчи воситалар ичида эртаклар муҳим ўрин эгаллайди.
Илк болалик Ёшидаги боланинг хаёли предметлар билан қилинадиган ҳаракатларга боғлиқлиги билан фарқланади. Бу Ёшдаги болаларда нутқ ва тафаккур хусусиятлари ўз ҳаётининг биринчи йилида содда ассоциация, яъни ҳар хил тасаввурларни бир-бири билан боғлаш қобилиятига эга бўлади. Масалан, у сутли шишани кўриши билан хурсанд бўлади. Вақт ўтиши билан боланинг ассоциацияси мураккаблашиб бораверади. Бола бир Ёшга тўлай деганда, онасининг кўчага киядиган кийимини олиб келаётганини кўриб, хурсанд бўлади. Врачнинг текширишидан ёмон таъсирланган болалар халатли одамлардан қўрқа бошлайдилар.
Бола ўз ҳаётининг иккинчи йилида фазо муносабатларини аниқлай бошлайди, хонанинг ичидаги предметлар орасида ўзини тўғри тутиш малакасини эгаллаб боради.
Боланинг Ёши улғайиши билан унда теварак-атрофга бўлган қизиқиш ортади. Кичкинтойдаги синчковлик ва ҳар нарсага қизиқувчанлик унинг келгуси ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. Бола ҳамма нарсани ўзи кўришни ва эшитишни истайди. Лекин боланинг ҳаёти ва ривожланиши учун кўриш ва эшитиш сезгилари асосида вужудга келадиган таассуротларгина эмас, балки ҳид ва мускул-ҳаракат сезгилари орқали оладиган таассуротлар ҳам жуда
муҳимдир.
Илк болалик даврининг бошларига келиб, болада биринчи тафаккур операциялари юзага келади. Буни бола бирор предметни олишга ҳаракат қила олганидан сўнг, уни синчиклаб ўрганишида кўришимиз мумкин. Уларнинг тафаккурлари, асосан, кўргазмали-ҳаракатли бўлиб, у атроф оламдаги турли боғлиқликларни ўрганишга хизмат қилади. Ўзидан узоқроқ турган коптокни бирон-бир узунроқ нарса билан итариб юбориш мумкинлигини кўрган бола, энди мустақил равишда диван тагига кириб кетган коптокни таёқча ёрдамида олиш мумкинлигини тафаккур эта олади. Бу даврдаги болалар тафаккурида умумлаштириш катта ўрин тутади. Умумлаштиришда нутқ муҳим аҳамият касб этади. Масалан, соат дейилиши билан бола қўл соатини ёки девордаги осма соатни ҳам тушуниши мумкин. Лекин, улар турлича бўлганлиги боис, уларда умумийликни топиш бола учун қийинроқ ҳисобланиб, бу борада фикрлаш 2-3 Ёшли болалар маълум бир предметларнинг ўрнига уларнинг ўрнини босиши мумкин деб ҳисоблаган бошқа нарсалардан ҳам фойдаланадилар. Масалан, ўйин жараёнида бола чўпни қошиқ ёки термометр ўрнида, ёғочдан ясалган кроват ёки машина ўрнида фойдаланиши мумкин.
Бола икки Ёшларга бориб, амалий тафаккурдан биринчи марта фойдалана олади, учинчи Ёшида эса баъзи таниш ҳаракатлардан қонкрет масалаларни ҳал қилишда мустақил фойдалана бошлайди. Масалан, бу Ёшдаги бола вазадаги тугмачани қўли билан солиб, ололмаса, у вазачани тўнтариб олаверади. Тафаккурнинг бу бошланғич шаклини баъзан «қўл тафаккури» ҳам дейилади. Та­факкурнинг бу шаклии бола ақлий тарққиётининг келгуси босқичи учун жуда зарурдир.
Уч Ёшли болаларда ҳукмнинг оддий турларини кўриш мум­кин. Бу ҳукм турлари доимо фақат ўзи бевосита идрок қилаётган ва якка предметларга тааллуқли бўлади. Бола 2,5 Ёшга этганда саволлар бера бошлайди. Аввал саволлар кўпроқ предметлар­нинг номи тўғрисида бўлса, кейинчалик саволлар асосан пред­метларнинг қандай мақсадларда қўлланилиши ва нималарга ишлатилиши тўғрисида (масалан, бу нима?, бу билан нима қилинади?, бу нималарга ишлатилади? каби) бўлади. Ҳозирги замон, ўтган замон ва умуман вақт тўғрисидаги аниқ тасаввур тушунчаси фазовий тасаввурларга нисбатан анча кеч пайдо бў­лади. Бола предметлар билан кўпроқ алоқа қилиши, улар билан муносабатда бўлиши ва уларнинг хусусиятларини текшириб кўриши керак. Бу билан унда дастлаб айрим предметлар ва ҳодисалар ҳақида тасаввурлар тўплана боради ва кейинчалик шулар заминида умумий тасаввур ва тушунчалар ҳосил бўлади, мантиқий тафаккур ривожлана бошлайди. 2-3 Ёшли бола кўп нарсани кўришни, кўп нарсани билишни ва тушунишни истайди, бу унинг қизиқувчанлик ва синчковлик хусусиятидан келиб чиқади. У ҳамма жойга «тиқилади», катталарга ҳалақит бериб, уларнинг тинкасини қуритиб жуда кўплаб саволлар беради.
Катталар мана шу саволларнинг ҳаммасидан болаларда тафаккурни ўстириш ва теварак-атрофдаги оламни турли тушунишни тарбиялаш мақсадида фойдаланиши ғоят муҳимдир. Бола ўз саволларига тушунарли жавоб олганидан кейин, бу маълумотларни ўз ўйинларида акс эттиради ва шу йўл билан уларни хотирасида мустаҳкам сақланиб қо­лади. Бола теварак-атрофдаги оламни катталарнинг тушунтириши билан бир вақтда кузаца, атрофдаги оламни яхшироқ тушуна бошлайди, нарса ва ҳодисаларни солиштиради, уларнинг айримлари ўртасидаги ўзаро боғланиш­ларни ва бунинг сабабларини аниқлайди. Мана Шунинг ўзи бо­лада анча умумлашган тафаккур пайдо бўлаётганидан дарак беради.
Бола тафаккурининг ривожланиши нутқнинг ўсиши билан мустаҳкам боғлангандир, нутқнинг ўсиши тафаккурнинг ривож­ланишига ёрдам беради, чунки сўз нарса, предмет ва ҳаракатлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Ўз навбатида, тафаккур­нинг ривожланиш даражаси сўз захирасининг ошишига, уму­ман, нутқнинг ўсишига ёрдам беради.
Бу Ёшдаги болаларнинг яна бир муҳим ютуғи, она тилини ўзлаштириб олишларидир. Бир Ёшдан уч Ёшгача бўлган давр нутқнинг жадаллик билан ўсиш даври ҳисобланади.
Нутқ бола ҳаётининг иккинчи йилида икки босқичда таркиб топади. Дастлабки босқич биринчи Ёшнинг охиридан бир ярим Ёшгача бўл­ган давр бўлиб, болада бу даврда асосан катталарнинг унга мурожаат қилиб айтган гапини тушуниш қобилияти ўсиб боради. Боланинг луғат бойлиги айниқса бир Ёшдан кейин, яъни юришни ўрганиб, тобора кўп предметларга дуч кела бошлаган давридан бошлаб тез ўса боради. Бола предметларнинг номини тез билиб олади.
Бола икки Ёшга тўлганда, ҳаракатларнинг ҳам номларини билиб олади. Бу ҳаракатларга боланинг ўзи бажарадиган ёки катталар томонидан бажарилган, номи айтилган ва бола кузатиб борган ҳаракатлар киради. Бу «пассив» нутқ ҳисобланади, чунки бола сўзларни тушунади-ю, лекин уларни талаффуз қила ол­майди.
3 Ёшлар арафасида предметларнинг вазифаларини тўла ўзлаштирган болалар, ўз ўйинларида, шу предметлардан мақсадсиз фойдаланиб қолмай, балки уларни ўз вазифаларига кўра ишлатадилар. Боланинг нутқи у 1,5 Ёшга этгунгача бирмунча секинлик билан ривожланади. Бу давр ичида у 30-40 та сўздан, то 100 тагача сўзни ўзлаштиради, лекин уларни амалиётда жуда кам қўллайди. 1,5 Ёшдан бошлаб эса, унинг нутқи жадал ривожлана бошлайди. Энди бола предметларнинг номларини айтишларини сўрабгина қолмай, балки бу сўзларни ўзи талаффуз этишга ҳам ҳаракат қилади. Нутқининг ривожланиш даражаси жадаллашади. 2 Ёшларнинг охирларига бориб, бола 300 тагача, 3 Ёшларнинг охирларига бориб эса, 500 дан то 1500 тагача сўзни ўз нутқида ишлата олади, Шунингдек, сўзларни ҳам аниқ талаффуз этиб, жумлаларни тўғри туза оладилар. 1,5 -3 Ёшлар нутқнинг ривожланиши учун сензитив давр ҳисобланади. Бола билан сўзлашаётганда катталар сўзларни аниқ талаффуз этишлари ва боладан ҳам аниқ талафузни талаб этишлари лозим.
Бир предметни бошқаси ўрнида қўллаш мумкинлигини англаш, бола учун атроф-оламни билиш, ўрганишидаги аҳамиятли бурилиш ҳисобланади ва у дастлабки тасаввурларини юзага келтиради. Бу Ёшдаги болалар энди, аста-секинлик билан катталар айтиб бераётган эртак, воқеа ёки ҳикояларни, Шунингдек расмда чизилган нарсаларни тасаввур эта оладилар. Эртакларни эшитиш жараёнида бола эртак каҳрамонларини кимгадир ўхшатишга ҳаракат қилади, баъзида эса у ўзи мустақил эртак ёки ҳикояларни тўқий олиши ҳам мумкин. Илк болалик даврида хотира билишдаги асосий вазифа ҳисобланиб, у билишнинг барча кўринишларини ривожланишида иштирок этади. Бу даврда боланинг хотираси жадал ривожланади. Боланинг ҳаётий тажрибаларни ўзлаштиришида дастлаб ҳаракатли, эмоционал ва образли хотира иштирок этади. Бу борада ҳаракатли ва эмоционал хотира устунлик қилади. Хотира бу Ёшда асосан ихтиёрсиз бўлади. Бу даврдаги болаларга кўп китоб ўқиб бериш натижасида улар эртак, шеър ва ҳикояларни эслаб қоладилар, лекин бундай эслаб қолиш боланинг умумий ақлий ривожланишидан ҳам, хотирасининг индивидуал хусусиятидан ҳам далолат бермайди. Бу илк болалик давридаги болаларнинг барчасига хос бўлган нерв тизимининг умумий эгилувчанлиги натижасидир. Ўзи ва атроф ҳаёти ҳақидаги воқеа ва ҳодисаларда кетма-кетлик борлиги учун ҳам уларни ҳали тўлиқ равишда хотирасида сақлаб қола олмайди.


Download 94.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling