2-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар мавзу ўқув мақсади : Таълимий


Download 94.13 Kb.
bet1/6
Sana26.02.2023
Hajmi94.13 Kb.
#1232851
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу.4 соат (1)


2-МАВЗУ: ОНТОГЕНЕЗНИНГ ИЛК БОСҚИЧЛАРИДА ИНСОННИНГ ПСИХИК РИВОЖЛАНИШИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР
Мавзу ўқув мақсади :
Таълимий: бўлажак педагогларда туғилиш давр инқирози, пренатал, чақалоқлик, гўдаклик ва илк болалик даври психофизиологик, жисмоний Шунингдек, ақлий ривожланишига хос хусусиятлар ҳақида илмий билимларни ҳосил қилиш.
Тарбиявий: бўлажак педагоглар онгига инсоннинг шахс сифатида шаклланишида пренатал ва чақалоқлик даври психофизиологик ривожланишининг аҳамиятини сингдириш.
Ривожлантирувчи: мавзунинг таълимий ва тарбиявий ўқув мақсадлари асосида талабалар дунёқарашини кенгайтириш, пренатал ва чақалоқлик давридаги болаларни психологик ривожланишини аниқлаш кўникма-малакаларини шакллантириш.
Режа:
1.Пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар
2.Гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиётнинг кечиши
3.Илк болалик даврида жисмоний ривожланиш.
4.Илк Ёшдаги болаларнинг ақлий тараққиёти.


3.1.Пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар
Боланинг она қорнида пайдо бўлгандан туғилгунга қадар бўладиган ўзгаришлар ҳомиланинг пренатал ички ривожланишини ташкил этади. Ҳар бир давр она қорнида бўлажак фарзанднинг ривожланиш босқичига тегишли атама билан номланади. Она қорнида ривожланиш ўртача 38 ҳафта давом этади ва 3 босқичга, яъни зигота босқичи, эмбрион босқичи ва ҳомила босқичига бўлинади.
Зигота босқичи (1-2 ҳафталик)
Биринчи ҳафтанинг охирига келиб, зигота онанинг қон томирлари билан бирлашади, бу ҳодиса имплантация деб аталади. Имплантация жараёнининг тугалланиши учун икки хафта керак бўлади, шундан сўнг гармонал ўзгаришлар бошланади, бу ҳайз кўришнинг вақтинчалик тўхташига олиб келади, аёл кишига бу белги унинг ҳомиладорлигидан дарак беради. Зиготанинг айлана ўлчамлари 1 ммдан камроқ бўлади, унинг ҳужайралари бўлинишни бошлайди.
Ҳомила танаси муртак диски ҳужайраларидан ривожланади, бу босқичда муртак диски зигота марказида жойлашган ҳужайралар тўплами кўринишида бўлади. Бошка ҳужайралар ривожланаётган организмни ҳимоя қилувчи ва озиқлантирувчи асосли тўқималарни ҳосил қилиши зарур. Имплантация ва ҳужайрларнинг ажралиб ҳосил бўлиши зигота босқичининг тугалланиши белгилари бўлиб ҳисобланади. Зигота 36 хафта давомида муртакдан бола туғилишигача бўлган йўлни босиб ўтишга тайёр ҳолга келади.
Эмбрион босқичи (3-8 ҳафта)
Бу она қорнида ривожланишнинг янги эмбрионал даври одатда муртак ҳосил бўлгандан кейин учинчи ҳафтадан бошланиб, сакқизинчи ҳафтанинг охиригача давом этади. Бу вақт давомида тана тузилиши ва ички органлар ривожланади. Давр бошида эмбрионда уч қават ҳужайралар тикланади. Ташки қаватда - эктодермадон сочлар, терининг ташқи қавати ва нерв тизими ривожланади. Ўрта қаватда - мезодермадон, мускуллар, суяклар ва қон томирлари тизими ҳосил бўлади. Ички қаватда ёки эндодермадон овқат ҳазм қилиш тизими ва ўпкалар ривожланади. Уч ҳафталик эмбрион билан сакқиз ҳафталик эмбрион солиштирилганда унинг кўринишида сезиларли ўзгаришларни кўришимиз мумкин. 3 ҳафталик эмбрион узунлиги 2 миллиметрдан ошмайди. Ҳужайраларнинг даражаларга бўлиниши бошланиб, организм кўпрок саламандрани эслатади. Ўсиш ва ривожланиш тезлик билан амалга ошади, 8 ҳафталик эмбрионда кўзлар, оғиз, қўл ва оёқларни кўриш мумкин, мия ва нерв тизими ҳам жуда тез ривожланади, эмбрион юраги бир ой аввал ўз фаолиятини бошлаб юборган бўлади. Эмбрионда одамга хос органлар у ёки бу шаклда мавжуд бўлади, лекин унинг ўлчамлари онага сезиларли даража булмайди.
Эмбрионга амнион суюқлиги билан тўлган амнион қобиғи жойлашади. Амнион қобиғи эмбрионни ҳимоя қилиб, доимий ҳароратини таъминлаб туради. Эмбрион она билан икки тизимча орқали боғланган. Киндик тизимчаси эмбрионни йўлдош билан боғловчи қон томирларидан иборат. Йўлдошга қон томирлар киндик тизимчаси орқали онанинг қон томирларигача этиб боради, лекин бевосита улар билан бирлашмайди. Қон киндик қон томирларининг бармоқсимон ўсимталари –қилчалар орқали оқади. Қилчалар она қон томирларига бевосита яқин жойлашган, бу витаминларнинг ўтиши, Шунингдек, она қонига алмашинув маҳсулотларининг диффузия механизми ҳисобига ажралиш имконини беради. Тана қисмлари ва организм тизимлари эмбрионал даврда шаклланади ва ҳомила босқичида ўз вазифаларини самарали бажара бошлайди. Тана қисмлари ва ички органлар ҳосил бўлиши билан она қорнида ривожланишнинг иккинчи муҳим босқичи ниҳоясига этади. Органларнинг ўз вазифасини бажара бошлаши навбатдаги охирги босқичга тўғри келади.

Download 94.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling