2-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар мавзу ўқув мақсади : Таълимий


Илк болалик даврида болалар шахсининг


Download 94.13 Kb.
bet5/6
Sana26.02.2023
Hajmi94.13 Kb.
#1232851
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу.4 соат (1)

3.5.Илк болалик даврида болалар шахсининг ривожланиши
Бу даврдаги болаларнинг хатти-ҳаракатлари уларнинг хоҳиш ва ҳиссиётлари жуда ўзгарувчан бўлади. Масалан, боланинг йиғлаши ҳамда йиғидан тўхташи жуда тез ўзгаради. Илк даврда болада ўз яқинларига: онаси, отаси, буви-бувалари, тарбиячисига нисбатан муҳаббат шаклланади. Бола ўз яқинларидан мақтов олишга ҳаракат қилади. Ота-оналар томонидан боланинг хатти-ҳаракатлари ва шахсий хусусиятларига берадиган ижобий эмоционал баҳолари уларда ўзларининг лаёқат ва имкониятларига нисбатан ишончини шакллантиради. У ўз ота-онасига ниҳоятда қаттиқ боғланган бўлиб, интизомли ва итоаткор бўлади. Ана шу боғлиқлик сабабли боланинг асосий эҳтиёжлари қондирилади, хавотирлиги камаяди. Онаси ёнида бўлган болалар кўпроқ ҳаракат қиладилар ва атроф муҳитни ўрганишга интиладилар. Бу даврда бола ўз исмини жуда яхши ўзлаштиради. Бола доимо ўз исмини ҳимоя қилади, уни бошқа исм билан чақиришларига норозилик билдиради. Катталарнинг бола билан қиладиган муомала-муносабати унинг ўзини алоҳида шахс сифатида англашини бошланишига имконият беради. Бу жараён аста-секинлик билан амалга ошади. Катталарнинг бола билан қандай муомала қилишларига қараб унинг ўз «Мен”ини англай бошлаши бирмунча аввалроқ ёки кечроқ юзага келиши мумкин. 3 Ёшли бола ўзини, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган манба деб билади ва бу унинг Менга беринг”, “Кўтаринг”, «Мен ҳам бораман» каби талабларида кўринади. Уч Ёшли болалар ўзларини ўзгалар билан таққослай бошлайдилар, бунинг натижасида болаларда ўз-ўзини баҳолаш вужудга келади. Шу даврдан бошлаб болаларда мустақил бўлиш эҳтиёжи юзага келади ва бу уларнинг «.ўзим қиламан” қабилидаги сўзларида намоён бўлади.
3 Ёшдаги инқироз: 3 Ёшга келиб бола ўзини катталар билан таққослай бошлайди ва катталар қилиши мумкин бўлган (ҳуқуқи бўлган), улар бажара оладиган ҳаракатларни бажаришга интилади. “Мен катта бўлсам машина ҳайдайман”, «Мен сизга катта торт олиб келаман», «Менинг юзта қўғирчоғим бўлади» каби хоҳишларини ўз тили билан ифодалайди ва у келаси замонда гапирса ҳам ўзининг барча хоҳишларини шу бугун амалга оширишга ҳаракат қилади. Кўпинча бундай хислат қатъийлик ва қайсарлик билан намоён бўлади. Бу қайсарлик асосан боланинг катталарга билдирган салбий хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Бола ўзини мустақил ҳаракат қила олишини англаган вақтдан бошлаб, унда «ўзим қиламан» бошланади ва бу яна кайсарлик ва ўжарлик тарзида кўринади. 3 Ёшдаги инқироз бола шахсининг маълум бир даражада ривожланганлиги ва катталар бажарадиган хатти-ҳаракатларни қила олмаётганлигини англаши натижаси ҳисобланади. Инқироз даврида юзага келадиган ирода, лаёқат ва бошқа бир қанча хусусиятлар уни шахс бўлиб шаклланишига тайёрлайди.

Download 94.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling