2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари


Амалиётда қулланиладиган хорижий суғурта атамалари


Download 22.61 Kb.
bet7/8
Sana01.03.2023
Hajmi22.61 Kb.
#1239584
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу (2)

Амалиётда қулланиладиган хорижий суғурта атамалари. Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти шароитида суғурта тадбирларини кенгайтириш, хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишни тақазо этмокда. Бу тадбирни амалга оширишининг дастлабки шартларидан бири халқаро суғурта атамаларини ўрганиш ва уларнинг мазмуни билан яқиндан танишишдир. Мамлакатимизда қулланилаётган халқаро атамаларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Лекин уларнинг куплари узбек тилида уз эквивалентларига эга эмаслар. Шу муносабат билан хорижий суғурта атамаларини танлашда биринчи навбатда хозирги амалиётда қулланилаётган ва қулланиши кутилаётган атамаларга изох бериб утамиз. Халқаро суғурта атамалари мазмуни бир йўналишга эга булмаганлиги учун уларнинг мазмунини алохида масала сифатида ёритиб утамиз.
Суғурта бозори. Суғурта бозори бир неча суғурта ташкилоти билан шаклланиб, ундаги ҳар бир суғурта ташкилоти вакили уз суғурта ташкилотининг фаолияти, таклиф қилинадиган суғурта турлари ва шартлари ҳақида булажак суғурталанувчиларни таништиради ва уларнинг бирортасини танлашга ёрдам беради, лозим булганда суғурта шартномасини расмийлаштиради. Суғурта бозори бир шаҳар, мамлакат миқёсида эмас, балки бир неча мамлакат микесида, халқаро суғурта бозори сифатида шаклланади, шунингдек, қайта суғурталаш тадбирларини ҳам амалга оширишда ёрдам беради.
Суғурта портфели. Суғурта компанияси томонидан олинган бадаллар йигиндиси ёки тузилган ва туланган шартномалар сони.
Суғурта бонуси. Таранспорт суғуртасида қулланиладиган атама бўлиб, бу орқали узоқ йиллар давомида фалокатсиз ишлаган суғурталанувчиларга суғурта бадали хисобидан бериладиган енгилликлар. Бу енгилликлар 2-3 ойга суғурта бадалидан озод қилиш ёки суғурта бадалига нисбатан фоиз хисобидан енгилликлар бериш тарзида амалга оширилади.
Карго суғуртаси. Транспорт воситаларидаги барча ташиладиган юкларни транспорт воситаларсиз суғурта қилиниши. Бунда суғурта ташкилоти фақат суғурталанган юклар учун жавобгар хисобланади.
Каско суғуртаси. Каско суғуртасида фақат транспорт воситалари суғурта қилинади. Агар транспорт воситаси эгасига қарашли булса, у холда ҳар икки суғурта воситаси карго ва каско турларидан фойдаланиш мумкин.



Download 22.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling