2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 22.61 Kb.
bet2/8
Sana01.03.2023
Hajmi22.61 Kb.
#1239584
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу (2)

Суғуртанинг объекти. Мулк суғуртасида объект сифатида моддий бойликлар мол-мулк кузда тутилса, шахсий суғуртада фуқароларни ҳаёти соглиги ва меҳнат қобилияти кузда тутилади. Суғурта предмети ана шу объектларни таркибий қисмларидир. Масалан, қишлоқ хўжалиги суғуртаси объекти бўлиб, экинлар хосили, чорва молларининг сони, мол-мулк турлари, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари суғурта предмети хисобланади. Уй-жойда сақланувчи мол-мулклар объект булса, уй рузгор буюмлари, мебеллар, гиламлар, телевизорлар бу суғуртанинг предмети хисобланади. Шахсий суғурта предмети бўлиб, маълум ёшга етиш, меҳнат қобилиятини йуқотиш ва вафот ходисалари мисол булади.
Суғурта химояси. Суғурта химояси фавқулодда кузда тутилмаган офатлардан химоя қилишни муҳим шартларидан хисобланади. Кадим замонлардан шаҳарлар ташкил этилганда хужумлардан химоя қилиш учун
деворлар қурилган ва суғурта химояси ҳам булган. Бу моддий жихатдан суғурта фондидир. Суғурта химояси фақат фонд эмас, балки етказилган зарарларни қоплаш билан богланган тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларини узида мужжассамлаштиради. Бу муносабатлар республика шаҳар, туманлар миқёсидаги объектларга етказилиши мумкин булган зарарлардан химоялашни кузда тутади. Бундай химоялаш аҳолига тегишли мулкларни ҳар хил суғурта ходисаларидан асрашга ёрдам беради. Бундай химоялаш суғуртанинг огохлантириш функциясида уз ифодасини топади. Суғурта манфаатдорлиги. Суғурта масалалари билан шугулланиш унга нисбатан манфаатдорликдан бошланади. Ишлаб чиқаришни хавф-хатардан холи эмаслиги сабабли суғурталаш масалаларига қизиқиш бошланади, чунки суғурта объекти зарарланганида суғурталанувчига зарар сўммаси берилади. Бу сўммани суғурта қопламаси деб аталади. Cугурталанувчи курган зарар учун олган қопламаси суғурталанувчида суғурта сўммасини олишдан манфаатдор булади.
Суғурта жавобгарлиги. Суғурталовчи ва суғурталанувчининг қонунда ёки шартномада кузда тутилган жавобгарлиги, уз зиммасига олган мажбуриятлари, вазифалари суғурта жавобгарлигига мисол булади. Агар курсатилган ходисалардан бири содир булса, у холда суғурта органлари уз зиммасига олган мажбуриятлар доирасида суғурта қопламаси тулайдилар. Масалан, ҳаётни аралаш суғуртасида 3 хил суғурта жавобгарлиги белгиланган. Шулардан бири шартномада кузда тутилган ёшга етиш, бахтсизлик ходисаларидан бирининг содир булиши ва вафот ходисасидир. Бу ходисалардан бири содир булса, суғурта ташкилоти суғурта қопламасини тулаш учун жавобгар хисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, давлат суғурта ташкилотлари томонидан кузда тутилган жавобгарлик хусусий суғурта ташкилотларида кузда тутилган жавобгарликдан фарқ қилади. Бундан ташқари ҳар бир суғурта ташкилоти суғуртанинг ҳар бир тури бўйича уз жавобгарлигини узи белгилайди.

Download 22.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling