2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 22.61 Kb.
bet4/8
Sana01.03.2023
Hajmi22.61 Kb.
#1239584
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу (2)

Суғурта таъминоти. Суғурта таъминоти – бу суғурта ходисаси содир булганда мавжуд белгиланган тартиб асосида зарарларни хисоблаш ва бу асосда қоплама миқдорини белгилаш усулидир. Амалда суғурта таъминотининг 3 тизими мавжуд:
Суғурта таъминотининг нисбий (пропорционал) тизими.
Биринчи хавф тизими
Чегараланган суғурта таъминоти.


Суғурта суммаси. Суғурта объектининг хакикатда суғурталанган кисмининг пул шаклидаги хажми. Мажбурий суғуртада суғурта сўммаси суғурта объектининг хажми ва суғурта таърифи асосида хисобланади. Ихтиёрий шахсий суғуртада сўммаси суғурта ташкилоти томонидан белгиланиб чипта бахоси таркибига киритилади. Мулк суғуртасида бу атама суғурта таъминотининг пуллик ифодаси хисобланади. Масалан, бинонинг умумий бахосидан амортизация миқдори чегириб ташланса, суғурта сўммаси 30 минг сўм деб фараз қилайлик. Агар мулкка етказилган зарарни 100 фоизини ташкил қилса, суғурта сўммаси 30 минг сўмни ташкил қилади.
Суғурта тарифи. Суғурта сўммаси миқдорига қараб хисобланадиган бадалнинг фоиз ставкаси. Тариф миқдори асосан фоиз ёки сўмма миқдорида белгиланади. Махсус адабиётда бу ставка брутто таъриф деб
аталади, у 2 қисмга булинади: 1.Нетто таърифи. 2.Юклама. Нетто таърифи асосида хисобланган қоплама зарарларни қоплашга сарфланади. Юклама хисобидан суғурта бўйича бошқариш ҳаражатларига маблаг ажратилади. Суғурта таърифи асосида суғурта тўловлари хисобланади, суғурта тўловлари бир йула ёки бўлиб туланиши мумкин.
Суғурта муддати. Суғурта объектларининг қанча вақтга суғурта қилингани. Мажбурий суғурта мол-мулкка нисбатан муддатсиз суғурта хисобланади. Мол-мулкдан қанча муддатга фойдаланилаган булса, шу муддатга суғурталанган хисобланади. Ихтиёрий мулкий ва шахсий суғуртада суғурта муддати қанча вақтга суғурта қилингани шартномада курсатилади, шунга қараб суғурта тўловлари хисобланади. Лекин суғурта муддатидан унинг амал қила бошлаш муддатининг бошланиши тушунчалари фарқ қилади. Суғурта муддати суғурта тўловининг биринчи бадали туланган даврдан бошланади. Суғурта ёши. Суғурта ёши деганда суғурталанувчи фуқаролар ёки чорва молларининг ёши (биологик катталиги) кузда тутилади. Ҳар бир шахсий суғурта объекти бўйича масалан, фуқароларнинг қайси ёшидан бошлаб кайси ёшгача суғурта қилиниши, чорва молларининг қайси ёшидан суғурталаш бошланиши кузда тутилади. Қўшимча пенсия тайинлаш бўйича суғурта бадаллари ҳар бир ёш бўйича курсатилади. Мактаб уқувчиларини суғурталашда уларни ёшлари эмас, балки суғурталанган йили кузда тутилади. Хозирда аралаш суғурта бўйича шартнома 16 ёшдан 70 ёшгача бўлиб, шартнома 3 йил муддатга тузилади. Чунки суғурта чегараси 75 ёш қилиб белгиланган.

Download 22.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling