2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари


Пул деб аталувчи суғурта ташкилоти


Download 22.61 Kb.
bet8/8
Sana01.03.2023
Hajmi22.61 Kb.
#1239584
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу (2)

Пул деб аталувчи суғурта ташкилоти. Уз миқёси жихатдан улкан, объект жихатдан хавфли суғурта ходисалари биргаликда химоя қилиш учун тузилган ташкилот. Ташкилот суғурта компанияларига ягона полис бериб, бу хужжатда ҳар бир аъзонинг суғурталашдаги хиссаси курсатилади.
Шомаж. Ишлаб чиқариш турли ходисалар оқибатида тухтаб қолиши натижасида олиниши кутилган фойда миқдори камайиб кетиши мумкин. Шамож куриладиган зарарларни кузда тутиб суғурталаш усули.
Суғурта франшизаси. Турли сабаблар билан етказилиши мумкин булган зарарларни умумий миқдорини суғурта ташкилоти хисобидан қопланмайдиган қисми, франшиза қулланилганда зарар миқдори иккига булинади: биринчиси суғурта ташкилоти томонидан қопланадиган қисми, иккинчиси қопланмайдиган қисми. Бу нисбат суғурта дастурий амалида курсатилади. Масалан, франшиза миқдори 100 доллар миқдорида қулланилса, келтирилган зарар 90 доллар булса, зарар қопланмайди. Агар 100 доллардан ошса, яъни 200 долларни ташкил қилса, у холда 100 доллар қопланиб, қолган қисмини франшиза ташкил қилади. Хозирда мамлакатимизда мол-мулк ихтиёрий суғуртаси бўйича франшиза қулланилиши курсатилган.
Суғурта брокери. Суғурта ташкилоти ва суғурталанувчининг суғурталаш ва суғурта шартномасини бажаришда узаро муносабатларни урнатувчи шахс. Брокер суғурта ташкилотининг вакили сифатида суғурталанувчилар билан бевосита иш олиб боради, суғурта шартномаси тузишда, суғурта ходисаси натижасида моддий зарар етганда қоплама миқдорини аниқлашда, хатто суғурта қопламасини суғурталанувчига топширишда унга ёрдам беради.
Суғурта аудитори. Суғурта аудитори хиссадорлик жамиятлари ва бошқа хусусий хиссадорлик уюшмаларини молиявий хўжалик фаолиятлари устидан мустақил текширишга вакил қилинган шахс. Махсус
ташкилот ёки шахс, аудитор мустақил иш курувчи фирма сифатида суғурта ташкилотлари фаолиятларини юқори савияда ҳар томонлама текшириб, уз хулосасини тақдим этади. Айрим суғурта ташкилоти ёки суғурталанувчи ҳақида аниқ маълумотлар лозим булганда аудиторлик ташкилотига мурожаат қилинади. Аудитор вазифасини бажарган шахс, уз хулосалари учун жавоб беради. Аудиторлар лавозимини эгаллаш учун махсус тайёргарлик ва куп йиллик тажриба талаб қилинади. Аудиторлар қисқа муддатли курсларда уз малакаларини оширадилар.
Андеррайтер. Турли рискларни суғурталаш ваколатига эга суғурта компанияси томонидан тайинланадиган шахс. У шартномаларни тузиш, рискларни бахолаш ва суғурта таъриф ставкасини белгилаш юзасидан тегишли малакага эга булади.
Яшил карта. Автотранспорт эгаларининг фуқаролик жавбгарлиги мажбурий суғуртаси ҳақида халқаро шартномалар тузиш.
Ллойд. Лондонда жойлашган халқаро бозори. Лондон Ситида жойлашган (1688 йил).
Download 22.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling