2– мавзу. Тупроққа асосий ишлов бериш машиналри. Плуглар


Тупроққа ишлов бериш технология- ларининг ривожланиш тенденциялари


Download 190.99 Kb.
bet4/9
Sana07.02.2023
Hajmi190.99 Kb.
#1175197
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-ma`ruza ҚХ ИНН. ТЕХН ва ТЕХ. фани ТАҒ. мат.№ 2-3

Тупроққа ишлов бериш технология- ларининг ривожланиш тенденциялари

-кўп функцияли – бир ўтишда 9-тагача операция бажарадиган техникалар яратиш;

- синхрон (гормонизацияланган) ишлайдиган машинно-трактор агрегатлар яратиш;

- технологик жараёнларни юқори аниқликда бажарадиган техникалар ишлаб чиқиш;

-солиштирма ёнилғи сарфи 145 г/от.к соат ошмайдиган двигателлар ишлаб чиқиш;

- техникаларда поғонасиз бошқариладиган трансмиссияларни қўллаш;

- электроника, сенсорли тизимлар, информатика, автоматлаштириш ва роботлаштиришни кенг миқиёсда қўллаш;

- техникаларда электроузатмаларни жорий этиш;

- Евро-4 экология талабларини жорий этиш;

- кабинада шовқин даражасини 72-75 Дб га тушириш;

- куннинг исталган вақтида кўзланган ишни бажаришни таъминлаш йўналишида ишлар олиб борилмоқда.

Тупроққа ишлов бериш операциялари

Тупроққа ишлов бериш натижасида унинг унумдорлиги ортади, бегона ўтлар йўқотилади, намлик тўпланади ва сақланади, тупроқдаги фойдали бактерияларнинг яшаши ва ривожланиши учун шароит яхшиланади. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги операциялар бажарилади:

1. Ағдариш.

2. Юмшатиш.

3. Зичлаш.

4. Аралаштириш.

5. Текислаш.

6. Бўгона ўтларни йўқотиш.

7. Жўяк, пушта ва ариқ олиш.

Тупроққа ишлов бериш операциялари

Ағдариш — тупрок палахсасининг пастки ва устки катламларини бир-бирига нисбатан ўзгартириш тушинилади. Боткоқлик ва ажриқ босган ерларда палахсани горизонтал ўқ атрофида 180° га буриб, тўлик тўнтарилади. Хар йили шудгорланадиган, яъни маданийлаштирилган ерларда эса тупроқ палахсани 130°-140° гача буриб ағдарилади. Айрим вазиятларда, масалан, палахсадаги таркиби турли хил бўлган катламларнинг жойини ўзаро алмаштириб, тупроқнинг унумдорлигини оширишда ёки бегона ўтларни чуқур кўмиб йуқотишда кўш ярусли шудгорлашдан фойдаланилад. Бу усулда палахсани яхлит кўринишда эмас, балки бир нечта қатламларга бўлиш, агроном тайинлаган тартибда уларнинг жойларини алмаштириб шудгорлаш ишлари бажарилади. 


Download 190.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling