2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Download 143.12 Kb.
bet6/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

1-жилд, 138-бет, 2017 йил.



Ҳар бир инсон фикри, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русум ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади.
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси 18-модда.


иждон эркинлиги
– ҳар кимнинг ўз эътиқодига кўра, мазкур жамиятда мавжуд ижтимоий меъёрларни бузмаган ҳолда яшаш ва ишлаш имкониятини билдиради. Бунга динга муносабат масаланинг бир томони ҳисобланади. Сиёсий жиҳатдан виждон эркинлиги демократия кўринишларидан бири ҳисобланса, ҳуқуқий нуқтаи назардан инсоннинг асосий шахсий ҳуқуқлари сирасига киради. Барча фуқаролар учун виждон эркинлиги талаблари ва тамойилларини амалга ошириш имкони тўла таъминланиб, у жамиятимизнинг маънавий ҳаётининг таркибий қисмига айланган. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда муҳим ва мураккаб масала бўлиб, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар туради. Ўзбекистон давлатининг дин соҳасидаги сиёсати БМТ Низомидан тортиб, барча халқаро ҳужжат ва шартномалар билан боғлиқ бўлган ана шу Декларациянинг асосий тамойилларига мос тушади. Дунёвий давлатимизнинг дин соҳасидаги сиёсати турли дунёқараш, эътиқоди бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини назарда тутади. Давлат қонунларида диний эътиқод ҳар кимнинг хусусий иши деб белгиланган. Айни вақтда “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди” (61-модда). Асосий қонунимиз Ўзбекистон фуқаросини миллати, ирқи, жинси ва динидан қатъий назар, тенг ҳуқуқли деб билади, шунингдек, ўз эътиқодини эркин намоён этиш, ибодат қилиш, урф-одат ва миллий анъаналарини давом эттириш ва уларни ҳурмат қилишни кафолатлайди.



Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling