2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Download 143.12 Kb.
bet2/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 30-бет, 2017 йил.
слом
(араб.– бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) буддавийлик ва христианлик билан бирга жаҳонда кенг тарқалган уч диндан бири. Унга эътиқод қилувчилар арабча “муслим” (“исломни қабул қилган”, “итоатли”, кўплиги “муслимин”) деб аталади.
Ислом VIIасрда Ҳижоз (ғарбий Арабистон)да пайдо бўлди. Мусулмонларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Осиёда, қарийб 30 фоизи Африкада истиқомат қилади. Дунёдаги мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакатларнинг 40 дан зиёди мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилади. Маълумотларга кўра, Индонезияда 210 миллион, Покистонда 150 миллион, Бангладешда 110 миллион, Нигерияда 80 миллион, Эрон ва Туркияда 65 миллион, Мисрда 60 миллион, Марокаш ва Жазоирда 30 миллиондан кўпроқ мусулмонлар яшайди. Россиядаги мусулмонларнинг сони 20 миллиондан, Ҳиндистонда эса 140 миллиондан ортиқ.


Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари 5 та принципга асосланади.
2
Динлараро бағрикенглик ғояси – диний эътиқодлари турлича бўлган кишиларни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳат бўлиб яшашларини таъминлаш йўли (Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги 5 принцип)
.1.2 -Чизма



Диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ва уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик




Диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш


Диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларнинг хусусий иши деб тан олиш




Миллий-маданий, умуминсоний қадриятлар қарор топтириш ишида диний уюшмалар имкониятидан фойдаланиш


Диний бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўймаслик

Аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлмаган ўлкаларда ҳам исломга эътиқод қилувчилар сони ортиб бормоқда. Масалан, АҚШда 10 миллион, Францияда 6 миллион, Бразилияда 5 миллион, Германияда 3,5 миллион, Буюк Британияда 1,5 Италияда 1 миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайди. Европа Иттифоқи бўйича жами динга эътиқод қилувчиларнинг 15 миллиони мусулмонлардан иборат. Ҳозирги кунда уларнинг сони 50 миллион атрофида.


XX асрда мусулмонлар дунё аҳолисининг 15-16 фоизини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсатгич Ер юзидаги ҳар беш кишидан бирини ташкил этмоқда. 2025 йилга бориб, бу дунё аҳолисининг 30 фоизини исломга эътиқод қилувчилар ташкил этиши мумкин.
Миср, Қувайт, Саудия Арабистони каби бир қатор мамлакатларда ислом давлат дини (ёки расмий дин) сифатида тан олинган бўлса, “ислом” сўзи давлатнинг расмий номи таркибига киритилган: Эрон Ислом Республикаси, Покистон Ислом Республикаси.1
Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 92 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Шу боисдан ҳам давлат ва нодавлат ташкилотлари диний бағрикенглик ғоясини ўзининг “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт” барпо этиш бош ғоясининг асосий ғояларидан бири ҳисобланади. (2.1.2.-Чизма).
Ўзбекистон давлати дунёвийлик асосида шаклланган ва барча динлар тенг ҳисобланиб, диний бағрикенглик ривожланган. Ҳамма динларга ҳурмат билан қаралади. Ўзбекистон аҳолисининг 92 фоизи мусулмонлиги сабабли ислом динига алоҳида эътибор берилади.

Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling