2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


-Чизма Демак, виждон эркинлиги 3 жиҳатни англатадиган ҳуқуқий категория бўлиб


Download 143.12 Kb.
bet7/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

2.2.2-Чизма

Демак, виждон эркинлиги 3 жиҳатни англатадиган ҳуқуқий категория бўлиб




  1. Муайян шахс худога ишониши, хоҳлаган динига эътиқод қилиши мумкин.

  1. Худога ва динга ишонмаслиги, уларга нисбатан бетараф бўлиши мумкин.

  1. Даҳрий, яъни ҳеч бир динга эътиқод қилмаслиги ёки уларни инкор этиши мумкин.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни ҳар бир фуқарога санаб ўтилган 3 имкониятдан хоҳлаганини, онгли равишда танлаб олишини кафолатлайди.


1998 йил 26 мартда Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририга мувофиқ қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
1.1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 184-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди: “184-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши” (диний ташкилотларнинг хизматдагилар бундан мустасно) энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткага муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
“Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”.
202 – моддада фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг фаолиятида қатнашишга ундаш ҳам энг кам иш ҳақининг 5-15 бараваригача жарима ёки 15 сутка қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
240-моддада Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (нолегал диний фаолият билан шуғулланиш) ҳам худди юқоридагидай ҳолатлар билан жазоланиши белгиланган.
241-моддада Диний ташкилотлардан сабоқ бериш тартибини бузиш ҳам ҳудди юқоридагидай ҳолатларда баён этилган.
2. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси” 145-моддаси 2-қисмида “Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи Шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш энг кам иш ҳаққининг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган. Диндорлардан мажбурий йиғин ундириш, солиқ олиш ёки шахс обрўсини тушириш, камситиш, динга эътиқод қилиш ё қилмасликни мажбурлаш ҳолатлари ҳам юқорида айтилган ҳолат билан жазоланади.
216-моддага кўра фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиш энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима ёки 6 ойгача қамоқ ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
216-модддага кўра фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинади”.
216-моддада кўрсатилишича, диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (нолегал диний фаолият билан шуғулланиш), тўгараклар (диний) ташкил этиш энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар бир конфссияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳаракат ва бошқа миссионерлик фаолияти маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса, энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 6 ойгачақамоқ ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
217-моддада “Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорида жарима ёки 6 ойгача қамоқ ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши белгиланган”.
229-моддага кўра диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
244-моддада Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларнитайёрлаш ёки тарқатиш диний-экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоларини юзага келтириш ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этиш, ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш, тарқатиш энг кам иш ҳақини 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ ёки мол-мулки мусодара қилиниб ёки қилинмай 3 йилгача озоликдан маҳрум қилиниши белгиланган.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштириш ҳам энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 ойгача қамоқ ёки мол-мулки мусодара қилиниб ёки қилинмай 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг 1 ёки 2-қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:

  1. олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

  2. хизмат мавқеидан фойдаланиб;

  3. диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқаролардан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса, мол-мулки мусодара қилиниб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.




Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling