2-мавзу:Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тизими ва уни бошқариш Режа


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana03.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1156779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Uzbekiston-Respublikasi-farmatsevtika-tizimi-va-uni-bosh-arish

Генерик дори воситаси  – бу инновацион препарат патент химоясининг 
амал қилиш муддати тугагандан сўнг унинг таркибидаги фаол моддаси 
фақатгина уни ишлаб чиқарган ёки сотиш учун биринчи лицензияга эга бўлган 
фармацевтик компаниясининг мулки деб эътироф этилмайдиган вақтдан сўнг 
ишлаб чиқариладиган дори воситасидир. Генерик дори воситаси оригинал 
дори воситасининг фаол моддасига ўхшаш фаол моддадан иборат бўлиб, аммо 
ёрдамчи моддалар (восита таркибига кирувчи консервантлар сифатида 


қўшилган нофаол ингридиентлар, қўшимчалар, боғловчи моддалар, бўёқлар ва 
бошқалар) ҳамда ишлаб чиқариш жараёни билан фарқ қилиши мумкин. 
Генерик дори воситасининг бозорга кириб келиши кўп харажатли 
тадқиқотлар, клиник синовлар олиб боришни талаб қилмаганлиги сабабли 
унинг нархи оригинал препартга нисбатан анча паст. Генерик дори 
воситасининг 
самарадорлиги 
оригинал 
препаратига 
нисбатан
биеквивалентлик даражаси билан аниқланилади ва у охиргисининг 
самарадорлигига нисбатан 92-95% ташкил этиши керак.
Генериклар икки хил бўлади:
­ брендланган генериклар (машҳур. таниқли савдо номларига эга) – 
“Упсарин”, “Пенталгин ”, “Фезам” ва бошқалар;
­ генерик генериклар - ХПН (Халқаро патентланмаган ном) остида 
сотиладиган дори воситалари - “Диклофенак”, “Ацетсилсалицил 
кислотаси”, “Эналаприл” каби препаратлар. 
Ўзбекистон Республикасида янги дори воситасини яратиш фаолияти 
билан асосан илмий тадқиқот институтлари (ИТИ) шуғулланади. Бу фаолият 
лицензиялашни талаб этади. Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар қаторига 
А.Султонов номидаги кимё-фармацевтика ИТИ, Ўсимлик моддалари кимёси 
ИТИ, Биоорганика ИТИ, Тошкент фармацевтика институти, АБ Биоком 
компанияси ва бошқалар киради. 
Мустақиллик йилларида республикада бир қатор оригинал дори 
воситалари яратилиб, шу билан биргаликда бозорда харидоргир бўлган 
генерик дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳам амалга оширилмоқда. 
Дори воситаларини яратиш, уларни синаш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, 
сақлаш, йўқ қилишни амалга оширувчи корхоналар, муассасалар ҳамда 
ташкилотлар дори воситаларининг сифатини назорат қилувчи ички идоравий 
хизматга эга бўлишлари керак. 



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling