Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати дори воситалари билан таъминлаш
соҳасидаги сиёсатни белгилайди ва рўёбга чиқаради, дори воситалари ва
тиббий буюмлар билан таъминлашга доир соғлиқни сақлаш
дастурларини
тасдиқлайди ва маблағ билан таъминлайди,
уларнинг нархларини назорат
қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари дори воситалари,
тиббий
буюмлар муомаласини назорат қилади, дори воситалари билан таъминлаш
давлат дастурларини маблағ билан таъминлайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни
сақлаш
вазирлигининг
ваколатлари:
давлат буюртмасини тузади ва давлат тиббиёт
муассасаларида дори
воситалари, тиббий буюмларнинг асосий турлари мавжуд бўлиши
устидан назоратни таъминлайди;
белгиланган тартибда фармацевтика фаолиятини лицензиялашни амалга
оширади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибга
мувофиқ, айрим тоифадаги шахсларга дори воситаларининг имтиёзли
берилишини таъминлайди;
лаборатория, ишлаб чиқариш ва дорихона амалиёти учун хос бўлган
стандартларни тасдиқлайди;
миллий фармакопеяни тасдиқлайди;
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати назорат қилинишини,
улар
рўйхатдан
ўтказилиши,
стандартлаштирилиши
ва
сертификацияланишини таъминлайди;
наркотик, заҳарли,
психотроп, радиофармацевтик (радиоактив), кучли
таъсир этувчи дори воситалари ва этил спиртини сотиш, сақлаш, ҳисобга
олиш, уларнинг захираларини ҳосил қилиш тартибини белгилайди;
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг
давлат реестрини юритади
ҳамда вақти-вақти билан эълон қилиб боради;
дори воситаларининг зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар мавжуд
бўлган тақдирда уларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, олиб келиш ва
сотишни тўхтатиб қўяди. Тадбиркорлик
субъектлари фаолиятини
тўхтатиб қўйишга олиб келадиган дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб
чиқаришни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: