3.2.
Инсон ва фуқаронинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистонда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда Конституцияга мувофиқ
эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга
туғилганидан бошлаб тегишли бўлади (
19-
модда);
– инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади,
қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари,
уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини
белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши
ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
керак (
20-
модда);
Маълумот учун: ушбу энг муҳим халқаро-ҳуқуқий принцип Конституциянинг ҳуқуқ
ва эркинликлар тўғрисидаги қоидалари ижтимоий муносабатларга бевосита тартибга
солувчи таъсир кўрсатишини англатади. Бунда қонунчилик ҳужжатлари ҳуқуқ
ва эркинликларни аниқлаштириш, уларни самарали амалга ошириш қоидалари,
механизмлари ва тартибларини белгилаш мақсадида қабул қилинганлигидан қатъи
назар, ҳуқуқ ва эркинликлар бевосита амал қилади деб тан олинади.
– Конституцияда илк маротаба ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол
топтириш ҳуқуқига эга эканлиги ва ҳеч кимга унинг розилигисиз
қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги
назарда тутилмоқда.
Бунда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва
фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни,
Do'stlaringiz bilan baham: |