экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият
ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради (
79
-модда).
5.6.
Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга
қаратилган махсус нормаларни конституциявий мустаҳкамланиши.
Киритилаётган тузатишлар:
– Конституцияда илк маротаба қуйидагилар мустаҳкамланмоқда:
а) Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини
кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда
атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилганлиги (Муқаддима);
б) ҳар кимнинг қулай атроф-муҳит ва унинг ҳолати тўғрисида ишончли
ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи (
49
-модда);
в) давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни
яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича
чора-тадбирлар амалга ошириши; давлат томонидан Оролбўйи минтақасининг
экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий
ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўрилиши (
49
-
модда);
Оролбўйи минтақасидаги глобал экологик муаммо
50
млнга яқин аҳолининг
турмуш тарзига бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ушбу норманинг Конституцияда мустаҳкамланиши Оролбўйи минтақаси аҳолиси
учун муносиб яшаш шароитларини яратишга, фуқаролар, биринчи навбатда, ижтимоий
соҳа вакиллари учун қўшимча имтиёзлар тўпламидан фойдаланишга имкон беради,
атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган турли лойиҳаларда бизнес тузилмалари
ва нотижорат ташкилотларнинг фаол иштирок этиш имкониятини оширади.
– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик
Do'stlaringiz bilan baham: |