10
–
ер қонунда назарда тутилган ҳамда
ундан оқилона фойдаланишни
ва уни
умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи
шартлар
асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги
норма белгиланмоқда
(
68
-модда).
Ушбу норманинг киритилиши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ерга
бўлган мулк ҳуқуқини конституциявий даражада мустаҳкамлашга имкон яратади, бу эса,
ўз навбатида, мулкдорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва кафолатлашга
хизмат қилади, шунингдек, уларнинг ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш
мажбуриятини мустаҳкамлайди.
5.5.
Давлатнинг
ёшлар, болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш
, аёллар
ва эркаклар учун тенг имкониятларни яратишга оид нормалар
мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланган
оила институтини
тўлақонли ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган
нормалар белгиланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
–
давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда
давлат ишларини
бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида
Do'stlaringiz bilan baham: