2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
1. 
Бобоев С.К. Полиморфизм глиаидина диплоидных видов пшеницы с геномом А.
Генетика. 1990. Т. 26. №12. С. 2166-2176. 
2. Артюшенко З.Т., Федоров Ал.А. Атлас по описательной морфологии высших растений. 
Плод. -Л.: Наука. 1986. -392 с. 
3. Атабаева Х., Умаров З., Буриев Х. ва бош. – Ўсимликшунослик - Т.Мехнат, 2000 
4. Тахтаджян А.Л. Система Магнолиофитов. -Л.: Наука. 1987. -335 с. 
5. Удольская Н.Л. Засухоустойчивость сортов яровой пшеницы. -О.: 1936. -236 с. 
6. Фляксбергер К.А. Пшеница. Определитель настоящих хлебов. -М.: Сельхозгиз. 1939. С. 
240. 


79 
ЁЗЁВОН ЧЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ 
ЎСИМЛИКЛАР ДУНЁСИ ҲАҚИДА 
Э.Ю.Рўзматов*, Д.С.Тўйчиева*, Б.Б.Низомова** 
*Андижон давлат университети 
**Тиббиёт институти қошидаги 1-лицей биология ўқитувчиси 
“Ёзёвон чўллари” давлат табиат ёдгорлиги вилоят аҳамиятига 
молик бўлган табиат ёдгорлиги бўлиб, унинг асосий вазифаси Марказий 
Фарғонада йилдан – йилга майдони қисқариб бораётган қумли чўл 
ландшафтларини илмий, маданий, маърифий, экологик, эстетик ва 
туристик мақсадлар учун табиий ҳолда сақлашдан иборатдир.
“Ёзёвон чўллари” давлат табиат ёдгорлиги мазмунига кўра 
комплекс (ландшафт); келиб чиқиши бўйича табиий; аҳамияти бўйича 
Вилоят миқёсидаги; муҳофаза қилиниши бўйича доимий қўриқхона 
тартибидаги давлат табиат ёдгорлиги ҳисобланади.
“Ёзёвон чўллари” табиат музейи – ёдгорлигининг худуди давлат 
мулки ва унинг муҳофазасидир.
“Ёзёвон чўллари” давлат табиат ёдгорлиги Фарғона вилояти Ёзёвон 
тумани ҳудудида туман марказидан шимоли – ғарбда жойлашган. 
Ёдгорлик 1994 йилда 1820,4 гектар майдонда ташкил этилган. Ёдгорлик 
ҳудудининг геологик тузилиши ва рельефининг асосий хусусиятлари 
энг аввало Фарғона водийсининг геолого – геоморфологик тузилиши ва 
ривожланиш тарихи билан узвий боғланган.
Табиат ёдгорлиги худуди тектоник жиҳатдан Марказий Фарғона 
тектоник зонасида жойлашган.
Ёдгорлик худудида, асосан чўл зонасининг қўм, ўтлоқ қум ва 
шўрхокли ўтлоқ тупроқлар ривожланган. Худуд рельефининг мураккаб-
лиги, гидрогеологик шароит, кишиларнинг ҳўжалик фаолияти таъси-
рида юқоридаги тупроқ копламларида анча ўзгаришлар кузатилади.
Ёдгорлик ҳудудида қумлар катта майдонни эгаллайди. Қумли 
тупроқлар тулкисимон пасткамликларда ҳам учрайди. Қумли тупроқлар 
енгил механик таркибли бўлганлигидан қатқалоқ бойламайди. Улар 
сувни яхши ўтказади ва кам шўрлашган.
Ёдгорлик ҳудуди майдони унчалик катта бўлмасада, унда турли 
ўсимликларни учратиш мумкин. Унинг ўсимлик қопламида 4 бўлим, 6 
синф, 42 оила ва 188 туркумга оид бўлган 302 та ўсимлик тури 
аниқланди.
Ўсимликларнинг ҳаёт шаклларига кўра: 5 тур дарахтлар, 24 тур 
буталар, 10 тур чала буталар, 98 тур кўп йиллик ўтлар, 165 тур бир ва 
икки йиллик ўсимликлар мавжуд.


80 
Яшаш муҳитига кўра 115 тур ўсимликлар қум тепалари ва улар 
орасидаги пасткамликларда, 94 тур ўсимлик турлари эса шўрхак ва 
шўрлашган майдонларда тарқалганлиги кузатилади.
Ҳудуд ўсимликларнинг 91 тури шифобахш ўсимликларга, 84 тури 
эса бегона ўтларга тўғри келади. Ёдгорлик ҳудуднинг эколого-
географик шароитига боғлик ҳолда псаммофил, тўқай, галофил ва 
ботқоқлик пичанзор ўсимликлари ривожланган. 
Псаммофил ўсимликлар ёдгорлик ҳудудида кенг тарқалган дунг-
бархан ва дунг-марза қумларда ривожланган. Ўсимлик қопламида қора 
саксовул, оқ саксовул, черкез, селин, чўл узуми, астрагал, ялтирбош 
турлари эдификатор ҳисобланади. Булардан ташқари, қумликларда 
юлғун, туронгил, қора чингил, Фарғона шувоғи, янтоқ, оқбош, қизил 
чойчўп, кумажрик учрайди.
Эрта баҳорда қум тепаларида эфемер ва эфемероидларнинг калин 
қоплами ҳосил бўлади. Айниқса эфемерлардан ялтирбош, чойчўпи, 
маллачой, қўнғирбош кўпчиликни ташкил этади. Апрель ойининг 
охири ва май ойининг бошларида қандим, саксовул, юлғун каби 
ўсимликларнинг томирларида паразитлик қилувчи чўл гули турлари 
ўзига ҳос манзарани ҳосил қилади. Уларнинг бўйи 20-10 см, йўғонлиги 
эса одам билагидан йўғон бўлиб, танасининг ҳамма қисми гул билан 
қопланади. Май ойининг ўрталарида эфемерлар қурийди. Бу вақтда 
қорасаксовул, оқ саксовул, қандим, жузғун, юлғун, оқшувоқ, чўл узуми, 
туронгил, қамиш, янтоқ, астрагал ва бошқалар хукмронлик қиладилар.
Тўқай ўсимликлари ёдгорлик ҳудудида туронгил ва юлғун 
формацияларидан ташкил топган. Бу формациялар Фарғона водийсида 
қадимги даврларда кенг тарқалган туқайзорларнинг қолдиғидир. Ёдгор-
лик ҳудудида асосан юлғун формацияси кенг тарқалган, туронгуллар 
айрим жойларда сийрак ҳолда учрайди. Бу ерда тўқай ўсимликларидан
қизилмия, кермек, оқбош, янтоқ, қўшжийра, ажриқ ва бошқалар ўсади.
Ўтлоқ-ботқоқ ўсимлик типи ёдгорлик ҳудудининг айрим 
жойларидаги ботқоқлик, кичик сув ҳавзалари ва улар яқинларида 
учрайди. Ўсимлик қопламида қамиш, куга, якан, сувкалампир, сачратки, 
ажриқ, оқбош, янтоқ, юлғун, қаратан ва бошқалар кузатилади.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling