2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
КЕНДИРДОШЛАР – APOCYNACEAE ОИЛАСИГА МАНСУБ
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
КЕНДИРДОШЛАР – APOCYNACEAE ОИЛАСИГА МАНСУБ
АЙРИМ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ФОЙДАЛИ ВА БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Жабборов Абдуғаффор Тошкент фармацевтика институти Хозирги кунга келиб ер юзида манзарали ўсимликларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Улар дам олиш масканларини, дала ва боғларни, кўча ҳиёбонларига экилиб, инсонларга завқ – шавқ улашади. Манзарали ўсимликлар ҳаётий шаклларига кўра бир ва кўп йиллик ўт 83 ўсимликлар, бута ва дарахтлар кўринишида бўлади. Уларни барглари, гуллари, айримларини мева ва уруғлари чиройли бўлиши билан манзара бериб туради. Лекин бу манзарали ўсимликлар ўзида турли хилдаги биорганик моддалар сақлаши мумкинлиги, улардан ажратиб олинган моддалар эса тиббиётда фойдаланиши мумкинлиги илмий асосда исботланган (Юнусов, 1987). Манзарали ўсимликлар орасида кендирдошлар – Аpocynaceae juss. оиласига мансуб ўсимликлар ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Кичик бўригул ўсимлигининг алкалоидлари асосида Венгрияда девинкан, Болгарияда винкапан препаратлари мияда қон айланиши ва қон босими касалликларини даволашда фойдаланилади (Баранова ва бошқалар, 1976). Самбитгул – Nerium oleander L. ўсимлигидан тайёрланган “Нериолин” препарати юрак хасталикларини даволашда фойдаланилади (Холматов ва бошқалар, 1994). Apocynaceae оиласига мансуб айрим доривор ўсимлик турларини биологик хусусиятларини ўрганиш, Тошкент шароитида (очиқ ва ҳимояланган тупроқ шароитларида) экиб, улар устида фенологик кузатишлар олиб бориш, зарурият бўлганда ишлаб чиқариш учун кўчатлар тайёрлаш учун тавсиялар тайёрлаш мақсад қилиб олинди. Ўзбекистонда хозирги вақтда Европа давлатларидан келтирилган Vinca – бўригулнинг 3 та тури: V. major – катта бўригул, V. minor – кичик бўригул ва V. rosea Cataranthus - катарантус, Nerium oleander – Самбитгул ўсимликлари манзарали ўсимлик хисобланиб, парк ва хиёбонларда, хоналарда экиб ўстирилади. Ўсимликларни экиб ўстиришда, биологик хусусиятларини ўрганишда Ахмедов Н.Т. (2002), Бойқобилов Э.Т. (2000) услубларидан фойдаланилди. Ўсимликларни ўстиришда ўсимлик уруғларидан, кўчат ва қаламчаларидан фойдаланилган холда химояланган ва очиқ майдонларда экиб ўстирилди. Катта ва кичик бўригул ўсимликларини октябр ойининг биринчи ўн кунлигида илдизпояларини бўлиб, очиқ майдонларга ва химояланган тупроқда (теплицага) экиб ўстирилди. Очиқ майдонда экилган ўсимликлар қиш мавсумида ўсишдан тўхташи, баргларини тукмаслиги аниқланганди. Химояланган тупроқдаги ўсимликлардан 3-4 тага пояларни ўсиб чиқиши 1 – мартда катта бўригулда 60-80 см поялар, уларда 13-16 тагача барглар, кичик бўригулда 40-45 см пояларда 10-12 та баргларни ўсиб чиқиши кузатилди. Бу вақтда уларни вегетатив усулда кўпайтириш мумкинлиги аниқланди. Феврал ойининг биринчи ўн кунлигида катта бўригулда гуллаш фазаси бошланиб, хар бир пояда 2-3 гулларни очилиши кузатилган 84 бўлса, кичик бўригулда гуллаш фазаси феврал ойининг ўрталарида бошланди. Пушти бўригул (катарантус) уруғларни экиш чуқурлиги 0,5-1,0 см бўлиши лозим. Ниҳолларни 5-6 кундан бошлаб, чириндига бойтилган тупроқли стаканларга экиш, уларда 4-6 та барг ҳосил бўлгандан бошлаб, кўчатларни иссиқхона ёки очиқ майдонларга экиш мақсадга мувофиқ. Тажриба жараёнида иссиқхонада уруғидан экилган ўсимликларда 30-35 кунлари гулларни очилиши кузатилади. Очиқ майдонга экилган кўчатларда эса 45-50 кунларда дастлабки гуллар очилди. Ўсимликни бўйи 60-70 смгача, мевалари ўроқсимон, кўш баргча 4-5 см узунликда, уруғлари эса майда, қора рангли бўлади. Nerum оleander L. олеандр, самбитгул – ватани Ўрта ер денгизи атрофларидаги давлатлар бўлиб, Иттифоқда субтропик иқлимли шароитларда ўстирилган. Ўсимлик пояларидан 20 – 22 – смли қаламчалар тайёрланиб, очиқ майдонларга март ойларидан, химояланган тупроқларга эса октябр ойларида 10-12 см чуқурликда қатор оралиғи 60-70 смда, кўчат оралиғи 10-20 см да қилиб қаторлаб экилади. Нихолларни вақти-вақти билан суғорилиб парваришланади. Ўсимликни ёш пояларини пархиш усулда хам кўпайтириб кўчатлар тайёрлаш мумкун. Самбитгул ўсимлигидан 2-йилдан бошлаб баргларини хом ашё сифатида фойдаланиш мумкин. Кендирдошлар оиласига мансуб ўсимлик турларини вегетатив усулда (илдиз пояларидан тайёрланган кўчатлар, самбитгул ўсимлигини қаламчалар орқали), пушти каторантус ўсимлигини эса урғлардан тайёрланган кўчатлар ёрдамида очиқ ва химояланган майдонларда Ўзбекистон шароитида ўстириб, хом ашё захираларини яратиш мумкинлиги аниқланди. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling