2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Triticum aestivum – турига мансуб кузги юмшоқ буғдой


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Triticum aestivum – турига мансуб кузги юмшоқ буғдой 
навларининг суткалик гуллаш фазалари. 
1 – жадвал 
Нав номи 
Йил
Гул 
сони 
(дона) 
Кунлик вақт, соат 
6
00
8
00
10
00
12
00
14
00
16
00
18
00
20
00
Очилган гуллар сони % 
Таня
2015 67 
17,2 17,4 13,2 12,3 9,6 
9,4 
12,1 8,8 
Бобур
2015 59 
21,0 17,9 12,3 8,4 
10,2 7,7 
13,4 9,1 
Hordeum vulgare – турига мансуб арпа навларининг суткалик 
гуллаш фазалари. 
2 – жадвал 
Тур номи 
Йил
Гул 
сони 
(дона) 
Кунлик вақт, соат 
6
00
8
00
10
00
12
00
14
00
16
00
18
00
20
00
Очилган гуллар сони % 
Кондрат
2015 64 
16,8 14.7 12,5 10,8 10,2 8,7 
7,9 
9,3 
Болғали
2015 54 
17,8 14,9 13,4 11,8 9,8 
13,6 10,5 8,2 
 
Олинган натижалар шуни кўрсатадики гуллаш маромлари 
эрталабки соат 6
00
дан 10
00
га қадар бўлган вақтда юқори кўрсаткичга 
эга бўлди. Куннинг иккинчи ярмида бу кўрсаткич бироз пастлаб, кеч 
салқинга бориб яна бир оз юқорилаб, соат 20
00 
га бориб кескин 
камайганини кўришимиз мумкин. Гуллаш учун энг қулай вақт бу 
намлик ва ёруғлик юқори бўлган шунингдек ҳарорат баланд бўлмаган 
тонг пайти экани кузатилди. 


17 
ХОТИРАСИ КЎНГИЛЛАРДАГИ НУР... 
(Устоз Болтабоев Абдулла Болтабоевич хотирасига (1917-1991)) 
К. Зокиров - зоология кафедраси доценти 
Болтабоев Абдулла Болтабоевич 1917- йилнинг ноябр ойида 
Андижон шахрида хунарманд оиласида таваллуд топган. У ўрта 
мактабни аъло баҳолар билан тугаллагач 1937 йили Тошкентдаги Ўрта 
Осиё Давлат Университетининг биология ва тупроқшунослик 
факултетига ўқишга киради.Бироқ, 1941 йилда бошланган иккинчи 
жаҳон уруши туфайли 5-курс талабаси бўлган Абдуллажон ака ҳам 
ҳарбий хизматга сафарбар этилади. У немис-фашист босқинчиларига 
қарши оғир жангларни 2-Украина фронти таркибида ўтказиб , 
Белгород, Кременчуг, Кировград каби шахарларни озод этишда фаол 
қатнашиб оғир яраланади. Бирқанча вақт Харков шахридаги 
шифохоналарда даволанади. Соғайиб чиққанидан сўнг 1-Украина 
фронти ихтиёридаги 3-танк армияси сафида Австрия, Германия, 
Чехославакия каби давлатларни, Берлин, Вена, Прага шахарларни озод 
қилиш 
жангларида 
қатнашади. 
У 
урушдаги 
мардлик 
ва 
қаҳрамонликлари учун “За отвагу”, “За боевые заслуги”, “За взятие 
Берлина” , “За освобождние Праги”, “За победу над Германией” каби 
орден ва медаллар билан тақдирланади. 
Домланинг эслашича уруш тугалланиб барча солдатларга жавоб 
беришдан олдин қўмонданлар солдатларни уйига қандай “ўлжалар”
билан кетаётганликларини текширишган экан. Сафга чизилган барча
солдатларга чемоданларни очиб қўйиш буюрилган. Текширишда баъзи 
солдатлар чемоданлари лиқ тўла ўлжалар тўплаганликлари 
аниқланган. Абдуллажон аканинг чемоданида эса фақат сочиқ, тиш 
чўтка, ички ва ташқи кўйлаккина борлигини кўрган қўмондонлар 
ҳайратга тушиб домланинг чемоданини сафдаги барча солдатларга 
намуна сифатида кўрсатиб чиқиш буюрилган. Ходисадан лол қолган 
командирлар ўзлари Абдуллажон аканинг отаси, онасига, ўзига, 
уйлансанг келинга деб совғалар беришган экан.
Уруш тугагач у ўз қадрдон шахри Андижонга келиб шу ердаги 
қишлоқ хўжалиги техникумида ўқитувчилик қилади. Сўнгра 1947-48 
йилларда Андижон ва Жалақудуқ туманлари колхозларида бош 
аграном, 1953- 54 йиллари Бўз туманидаги “Гулистон” колхози раиси 
бўлиб ишлайди. 1950 йили Абдуллажон Болтабоев Тошкент Давлат 
Университетида уруш туфайли чала қолган ўқишини давом эттириб 
олий маълумотли биолог-зоолог ихтисослигини эгаллаб 1955 йилдан 
бошлаб Андижон давлат педагогика институтида ўқитувчилик 
фаолиятини бошлайди. Домла ўқитувчилик билан бир қаторда илмий-


18 
тадқиқот ишларини муштаракликда олиб бориб узоқ йиллар Қорадарё 
балиқларининг тур таркиби, уларнинг ҳаётий жараёнларини ўрганади. 
Биз 
кафедра 
аъзолари 
домланинг 
лабораторияда 
тўплаган 
материалларини тартибга келтириш, текшириш,ҳисобга олишда бир 
неча йиллар эртадан то кечгача тинмай, сабот билан ишлаганининг 
гувоҳимиз. Бажарилган ишлар якунланиб у 1970 йили “Қорадарё 
хавзасининг балиқлари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини 
мувоффақиятли ҳимоя қилади. 1973 йилдан умрининг поёнига қадар у
олийгоҳнинг зоология кафедраси доценти лавозимида самарали 
меҳнат қилди. Домланинг маъруза ва амалий машғулотлари илмий –
услубий томонлардан доимо талаб даражасида ўтар, талабаларнинг
фанга, мавзуни ўрганишга йўналтирилган услуб ва йўллардан моҳирона 
фойдаланарди.
Абдуллажон Болтабоев ниҳоятда ҳалол, ўз вазифасига садоқатли, 
ўта маъсулиятли инсон эди. Факультет ёки кафедра йиғилишларида 
баъзи масалалар муҳокама қилинаётган пайтларида у: -“Аввало бу 
масалани юридик томонини ўйлаб кўрайлик, тўғри бўладими, йўқми “-
деб ҳаммани ҳушёрлликка, тўғриликка ундагувчи эди. Домла ўта 
камтар, хокисор, иш жойида, кўчаларда таниш билишларига , хатто 
талабаларга ҳам улардан олдин салом берар, кишиларнинг озгина 
ютуқларини ҳам кўкларга кўтариб мақтар, яхши тилаклар билдирарди. 
Университет жамоаси ва кафедра аъзолари ичида ҳам катта ҳурмат ва 
эъзозга сазавор киши эди. Самарали меҳнатлари учун “Халқ маорифи 
аълочиси”, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий 
ёрлиқлари билан мукофотланган. 
Абдулла Болтабоевич оилада садоқатли эр, беш фарзанднинг 
меҳрибон отаси эди. Фарзандларидан бири-Улуғбек Болтабоев 
республикамизда кўзга кўринган мусаввирлардан бири бўлса, қизи-
Раънохон Болтабоева мактабда биология ўқитувчиси бўлиб хизмат 
қилмоқдалар. 
Кейинги йилларда домланинг саломатлиги ёмонлашиб тез-тез 
касаллика чалинадиган бўлиб қолган эди. Ниҳоят, хасталик ғолиб 
келиб у 1989 йили 74 ёшида вафот этди. Афсуски, домламиз ҳаёт 
бўлганларида бу йили ўзининг 100 ёшини нишонлаган бўларди. Аллоҳ 
устозимизнинг қилган барча яхши амалларини ўзига ҳамроҳ қилиб,
оҳиратини обод қилсин. 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling