2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Список использованной литература
1.Мухин Е.М., Акулова Е.А., и др. Препаративное получение 
белковых компонентов фотосинтетической электронно – транспорной 
цепи.// 
Методы 
выделения 
исследования 
белков-компонентов 
фотосинтетического аппарата.- Москва, 1973.- С.20. 
2.Полевой В.В. Физиология растений. М.: Высшая школа, 1989.- 
С.57-90. 
ЗЕЛЛЕКНИНГ ОҚ КАЛАМУШЛАР ОРГАНИЗМИГА 
ГОНАДОТОКСИК ТАЪСИРИНИ ИНГАЛЯЦИОН ЙЎЛ БИЛАН 
ЮБОРИБ ЎРГАНИШ 
Қурбонов А.Қ., Халиқов П.Х., Даминов А.А 
Тошкент Тиббиёт Академияси 
Кимёвий 
моддаларнинг 
организмга 
таъсири 
уларнинг 
уруғдонларни жароҳатлаш ҳисобига репродуктив функцияларни 
бузилишига олиб келишини ўрганишни талаб қилади. Препаратнинг 
гонадотоксик таъсири массаси 200-210 гр. бўлган оқ эркак 
каламушларда ҳар бир гуруҳда 8 тадан ҳайвон олиниб, динамик 
ингаляцион камерада уларни препаратнинг ҳаво томчи аэрозоли билан 
пуркаб ўрганилди.
Биринчи гуруҳ ҳайвонларига препарат 582,3 ± 24,3 мг/м
3
, иккинчи 
гуруҳ ҳайвонларига 68,3 ± 8,4 мг/м
3
ва учинчи гуруҳ ҳайвонларига 6,3± 
1,4 мг/м
3
концентрацияда бир маротаба юборилди. 
Препаратнинг гонадотоксик таъсирини морфологик ўрганиш 
натижаларини кўрсатишича препарат 582,3 ± 24,3 мг/м
3
концентрацияда 
бир марта юборилганда, тажрибанинг биринчи суткасида каналчалар 
оралиқ 
бўшлиқларининг 
кенгайиши, 
шиш 
ҳисобига 
оралиқ 
бириктирувчи тўқималарини юмшашиши кузатилди. Эгри каналчалар 
ҳар хил катталикда бўлиб, деформацияланган паренхиматоз 


197 
ҳужайралари эса оқсил пардадан ажралади. Каналчанинг базал қатлами 
бир қават сперматогонийлардан иборат. Биринчи тартибдаги сперма-
тоцитлар зонасида ҳужайралар гипохром деструктив ҳужайра оралиқ 
бўшлиқларини кенгайиши кўрилади ҳамда кўп сондаги етилмаган 
сперматозоидлар каналчанинг марказий қисмини эгаллаб ётади.
Тажрибанинг учинчи кунида каналчаларнинг шишганлиги, 
деформацияланганлиги ва уларда ҳужайралар қатламлилигининг 
бузилиши 
кузатилади. 
Барча 
зоналарда 
гомоген 
массанинг 
йиғилганлиги 
аниқланади. 
Сперматогонийлар 
майда 
бўлиб, 
деформациялашган, биринчи, иккинчи тартиб сперматоцитлар 
аниқланмайди. Етилган сперматозоидлар эса деформацияланиб, 
каналчанинг барча зоналарида тарқоқ жойлашган. 7-суткада каналчалар 
бир-бирига яқинлашиб, оралиқ тўқима шишлари яққоллашади. 
Каналчаларнинг базал қатлами кам сондаги рангсиз сперматогонийлар 
ҳисобига ҳосил бўлиб, Сертоли ҳужайраларнинг цитоплазмаси 
вакуоллашган. Биринчи, иккинчи тартиб сперматоцитлар зонаси 
Сертоли 
ҳужайраларининг 
вакуоллашганлиги 
ва 
деструктив 
сперматозоидлар ҳисобига юмшаган. Каналча бўшлиғида деструктив 
паренхиматоз 
ҳужайра 
қолдиқлари 
аниқланади. 
15-суткада 
ҳужайраларнинг базал қатлами ва стромада пролифиратив реакцияси 
кузатилади. Бу реакция васкуляр стромалар ва пишиқ инфильтрацияли 
ҳужайраларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. Демак, препарат 
тажриба ҳайвонлари организми 582,3мг/м
3
концентрацияда бир марта 
юборилганда тажрибанинг бошланғич кунларида уруғдон паренхимаси 
деструктив ўзгаришларига ва сперматогенез ўзгаришларига олиб 
келади, кузатилган бу ўзгаришлар 15-кунга қадар тўлиқ тикланмайди.
Препаратнинг 68,3 мг/м
3
концентрацияси юборилган тажриба 
ҳайвонларида 1 суткадан кейин уруғдоннинг каналчалари оралиқ 
бўшлиғида кўп бўлмаган шиш ва бириктирувчи тўқималарни 
бўшашиши, 3 суткасида эса ҳужайраларнинг вакуоллашиши 
каналчанинг базал қисмида гомоген масса йиғилиши кузатилади. 
Тажрибанинг кейинги кунларида эса шиш ҳолатининг йўқолиши 
кузатилади. 
6,3 
мг/м
3
концентрация 
юборилган 
ҳайвонларда 
тажрибанинг 
ҳамма 
кунларида 
уруғдон 
микроструктурасида 
ўзгаришлар кузатилмайди.
Шундай қилиб, тажриба натижалари зеллек тажриба ҳайвонларига 
582,3 
мг/м
3
концентрацияда 
юборилганда 
гонадотоксик 
таъсир 
кўрсатишини, 68,3 мг/м
3
концентрацияда эса гонадотоксик таъсир 
бўйича бўсаға даража эканлигини, 6,3 мг/м
3
концентрацияда эса 
таъсирсизлигини хулоса қилиш имконини беради. 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling