2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ФИТОЧОЙ ТАЪСИРИДА ЖИГАР ЖАРОҲАТИДА
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
199
ФИТОЧОЙ ТАЪСИРИДА ЖИГАР ЖАРОҲАТИДА МИТОХОНДРИЯДА ГЛУТАМАТНИНГ МЎЪТАДИЛЛАШУВИ **Икрамова М.М., *Тожибоев Қ.Т.,*Содиқова М.Р, **Салиев С.А. *Андижон қишлоқ хўжалиги институти **Андижон давлат университети Гелиотринли гепатитда жигар митохондриясида фосфорланишли оксидланиш тезлиги (V 3 ) пасаяди, V 4 ҳолатдаги оксидланиш эса аксинча тезлашади, бунинг натижасида фосфорланишли оксидланиш кўрсатгичлари пасаяди. Жигар хасталигида энергия алмашинувини тиклаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шунинг учун биз ўз ишимизда гелиотрин таъсирида экспериментал жигар ҳасталиги чақириб, жигар хужайраларини республикамизда ўсадиган доривор ўсимликлардан тайёрланган фиточой таъсирида тикланиш механизмларини ўргандик. Шунга кўра гелиотринни организмга киритилишини 15-кунида глутаматни фосфорланишли оксидланиши (V 3 ) бирозгина пасайиб (11,7% га), тинчлик ҳолатидаги оксидланиши (V 4 ) 55,4% га ошди, натижада Чанс бўйича нафас олиш коэффициенти 43,3% га, АДФ/О коэффициенти 9,9% га камайди. Гелиотриннинг организмга киритилишини давом этиши жигар митохондриясида энергетик метаболизмни бузилишини тезлашишига олиб келди. Тажрибанинг 30- кунига келганда глутаматни жигар митохондриясида фосфорланишли оксидланиши 16,6% га пасайди, V 4 холатдаги оксидланиши эса 1,5% га ошди, Чанс бўйича нафас олиш коэффициенти ва АДФ/О коэффициенти 1,44 ва 12,6% га камайди. Динитрофенол таъсиридаги оксидланишни пасайиши 18,9% га етди. Бу даврга келиб гелиотрин олган ҳайвонларнинг жигари митохондриясида сукцинатни фосфорланишли оксидланиши ҳам 11,3% га, Чанс бўйича нафас олиш коэффициенти 12,1% га, АДФ/О коэффициенти 8,5% га пасайди. Демак, бу даврга келиб гелиотрин жигар митохондриясидаги турли таъсиротларга анча чидамли сукцинатни фосфорланишли оксидланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатабошлади. Организмга кираётган гелиотрин муддати 60 кунга етганда жигар митохондриясининг нафас олиши ва оксидланишли фосфорланишини бузилиши ҳам кучая бошлади. Глутаматни фосфорланишли оксидланиши, Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи ва АДФ/О коэффициентини пасайишлари тегишлича 27,2; 47,4 ва 19,3% ларни ташкил қилди. Айниқса сукцинатни оксидланиши сезиларли даражада ўзгарди: фосфорланишли оксидланиш 31,6% га, Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи 27,8% га, АДФ/О коэффициенти 18,9% га пасайди. Бу даврда глутаматни динитрофенол таъсирида оксидланишини пасайиши 27,7% ни ташкил 200 қилса, сукцинатни оксидланишини пасайиши 25,9% га етди.Демак, гелиотринни организмга узоқ вақт давомида киритилиши НАД га боғлиқ субстратлар билан бирга ФАДга боғлиқ субстратларнинг оксидланишини ва АТФ синтезини бир хилда пасайтиради. Гепатитли каламушларнинг организмига фиточойни 15; 30 ва 60кун давомида юборилгандан кейин жигар митохондрияларининг нафас олиши ва оксидланишли фосфорланишидаги ўзгаришларжадвалларда келтирилган. Агар, тажрибанинг 15 кунида гепатитли ҳайвонларнинг жигари митохондриясида глутаматни V 2 ва V 4 холатлардаги оксидланиши нормага нисбатан 26,7 ва 41,3% ларга кўпайиб, фосфорланишли оксидланиши 20,4% га, Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи 41,3%га, АДФ/О коэффициенти 10,8% га камайса, фиточой олган каламушларда V 2 ва V 4 лар 8,2 ва 20,3% ларгагина ошиб, фосфорланишли оксидланиши, Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи ва АДФ/О коэффициентлари 17,4; 31,4 ва 6,8% гагина камайиб интакт ҳайвонларнинг жигари митохондрияларидаги кўрсатгичларга яқинлашиши кузатилди. Гепатитли ҳайвонларнинг организмига юборилган фиточойнинг муддати ошиб борган сайин, глутаматнинг турли метаболик ҳолатларда оксидланиши ва АТФ синтези интакт ҳайвонлардаги кўрсатгичларга яқинлаша бошлади. Тажрибанинг 30- кунида гепатитли каламушларнинг жигари митохондрияларида глутаматни V 2 ва V 4 ҳолатларда оксидланиши нормага нисбатан 26,4 ва 40,6% ларга кўпайиб, V 3 ҳолатдаги оксидланиши, Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи ва АДФ/О коэффициенти 22,3; 44,4 ва 15,6% ларга камайса, фиточой олганларда эса V 2 ва V 4 ҳолатларда оксидланиши атиги 6,2 ва 9,8% ларгагина ошиб, V 3 ҳолатдаги оксидланиши, Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи ва АДФ/О коэффициенти тегишлича 9,9; 17,2 ва 5,0% ларгагина камайиши аниқланди. Фиточойни гепатитли ҳайвонларорганизмига юборилиш муддати 60 кун бўлганда глутаматни турли метаболик ҳолатларда оксидланиш ва оксидланишли фосфорланиш кўрсатгичлари интакт ҳайвонларнинг жигари миттохондрияларидаги кўрсатгичларга яқинлашди. Гепатитли каламушларнинг жигари митохондриясида глутаматни динитрофенол таъсиридаги оксидланиши тажрибанинг 15; 30 ва 60- кунларида нормага нисбатан тегишлича 21,0; 22,7 ва 27,7% га камайган бўлса, Фиточой” олган гепатитли каламушларда эса 10,4; 4,4 ва 1,4% гагина камайиб интакт ҳайвонларнинг жигаридаги кўрсатгичларга тенглашди. Фиточойнинг гепатитли каламушларга берилиши 60 кунга етганда, митохондрияда глутаматнинг динитрофенол таъсирида оксидланиши нормадаги кўрсатгичга етди. Демак, фиточой гепатитда электронларни 201 НАД га боғлиқ нафас олиш занжири бўйлаб молекуляр кислородга узатилишини ва АТФ синтезини нормага келтиради. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling