2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
 
 
 


205 
АЙРИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИНИ ИНСОН 
ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ 
Қирғизов Ш.М., Асқаров И.Р., Жўраев А.М. 
Андижон давлат университети
Дунё аҳолисини сони ортиб бориши билан биргаликда аҳолининг 
озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ҳам йил сайин ортиб 
бормоқда. Баҳор келиб кунлар исиши билан барча инсонлар салқин 
ичимликлар ва турли шарбатларни ичкиси келиб қолади. Табиий ўрик 
ёки қулупнай шарбатини тарқатган ҳиди у қадар кучли бўлмайди. Аммо 
ҳидларни кучайтирувчи кимёвий моддалар қўшиб тайёрланган 
шарбатларнинг ширин ҳиди бир неча метр наридан димоғингизга 
урилади. 
Шунингдек
қандолат 
маҳсулотларини 
тайёрлашда 
ишлатиладиган 
чиройли 
товланувчи 
бўёқлар 
инсон 
кўзини 
қувонтиради. Бундай озиқ-овқат маҳсулотларини кўрган болакайлар 
дарров дўкон пештахталари томон интилишади ва ўша ширинликлардан 
олиб бермагунингизга қўйишмайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 
тайёрлашда бундай қўшимчалардан фойдаланувчи тадбиркорларни 
биринчи мақсади албатта харидорларни ўзига жалб этиш, ўзига хос 
таъми ва ҳиди билан сизни ўзига жалб қилиш. Тадбиркор учун яна бир 
қулайлиги улардан қўшилиши ҳисобига маҳсулотни умрига-умр қўшиб 
уларни айрим “касаллик” чақирувчи микроб ва бактериялардан ҳимоя 
қилади. 
Сиз айтишингиз мумкин кўплаб озиқ-овқат маҳсуотларига қадимда 
ҳам турли-туман озиқ-овқат қўшилмалари қўшиб келинган. Аммо 
ҳозирги ишлатилаётган озиқ-овқат қўшилмалари аввалгиларидан фарқ 
қилади. Авваллари табиий воситалардан яъни табиий озиқ-овқат 
қўшилмаларидан фойдаланиб келинган. Масалан, қандолатчилик 
маҳсулотларига уларни хушбўйлиги ошириш мақсадида ванилин 
ўсимлигини пўстлоғини, ранглар ҳосил қилиш учун мева ва 
сабзавотларни шарбатларидан фойдаланилган. 
Табиий манбалардан керакли озиқ-овқат қўшилмалари олиш анча 
қиммат ва меҳнат талаб қилган. Шунинг учун фан ва техника 
ривожланиши туфайли табиий озиқ-овқат қўшилмалари ўрнини 
сунъийлари яъни кимёвий йўл билан олинган фақатгина таъм берувчи, 
ҳид берувчи ёки ранг берувчи озиқ-овқат қўшилмалари яратилди. 
Табиий озиқ-овқат қўшилмалари технологик жараёнларда яхши натижа 
бермайди. Сабаби уларни ҳидининг кучсизлиги ва бўёқларнинг ёрқин 
рангларда эмаслигидир. Юқоридаги сабабларга кўра саноат миқёсида 
сунъий озиқ-овқат қўшилмалари синтез қилиш ва фойдаланиш авж 
олди. Натижада сунъий озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш 


206 
технологиясини ривожлантириш озиқ-овқат саноатини керакли қисмига 
айланиб қолди. 
Авваллари ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларида озиқ-
овқат қў-шилмаларининг номи маҳсулотнинг ёрлиғида аниқ кўрсатилиб 
қўйилар эди. Аммо уларни номи кўп жойни эгаллагани учун 1953 
йилдан бошлаб Европа-да уни “Е” (яъни “Европа” сўзидан олинган) 
ҳарфи билан ва рақамлар билан ифодалана бошлади. Ҳар бир рақам 
орқасида маълум бир озиқ-овқат қўшил-малари мавжуд ва у ўз 
вазифасига эга. Масалан, Е 100-182 гача маҳсулот-ларни рангини 
яхшилаш мақсадида ишлатиладиган бўёқ моддалари киради. Е 200 дан 
Е 299 гача маҳсулотларни сақланиш муддатини узайтириш, кимёвий 
стерилловчи восита яъни озиқ-овқатни турли замбруғ ва микроблардан 
ҳимоя қилиш мақсадида фойланилади. Е 300 дан Е 399 гача 
маҳсулотларни оксид-ланиш жараёнини секинлаштириш (масалан, ёғ-
мой маҳсулотларини тахир тортиши ва рангини ўзгаришини олдини 
олиш) воситаси сифатида ишлатила-ди. Е 400 дан Е 499 гача бўлган 
озиқ-овқат қўшилмалари маҳсулот таркибини стабиллаштириб уни 
мўътадиллаштиради ва қайишқоқлиги таъминлайди. Е 500 дан Е 599 
гача бўлган шифрлар остидаги озиқ-овқат қўшилмалари бир-бири билан 
асло аралашмайдиган маҳсулотларни бир кўринишга келтира-диган 
эмульгаторлардир. Масалан, сув билан ёғларни бир хил кўринишга 
келтирувчи эмульгаторлар. Е 600 дан Е 699 гача бўлган шифрдаги озиқ-
овқат қўшилмалари маҳсулотнинг табиий рангини ва ҳидини 
кучайтиришга ёрдам берувчи кимёвий моддалар киритилган. Е 700 дан 
Е 899 гача булган шифрлар заҳирадаги рақамлар бўлиб ҳисобланади. 
Агарда сиз ана шу кўрсатиб ўтилган Е 700 дан Е 899 гача бўлган 
рақамлар қўйилган маҳсулотларни учратсангиз билинки ушбу маҳсулот 
ўта қалбакилаштирлган маҳсулот бўлиб ҳисобланади. Агарда 
маҳсулотларга Е 900 дан Е 999 гача бўлган шифрдаги озиқ-овқат 
қўшилмалари қўшилган бўлса ушбу воситалар маҳсулотга кўпиклар 
ҳосил бўлишини камайтирувчи яъни ҳосил бўладиган кўпикларни 
сўндирувчи воситалардир. 
Жами озиқ-овқат қўшилмаларини сони рақамларда Е 1000 гача этиб 
белгиланган. 
Масалан, бўёқлардан Е 121 (цитрус таъмли қизил ранг) ва Е 123 
(амарант 
бўёғи) 
газли 
ширинлик 
ва 
ичимликларда 
ҳамда 
музқаймоқларда ишлатилади. Концервантлардан эса Е 250 натрий 
нитрит, Е 251-натрий нитрат, Е 252-калий нитрат энг кўп тарқалган 
озиқ-овқат қўшилмаларидан бўлиб ҳисобланади, яъни колбаса 
қиймасига қўшилади. Сабаби қиймага ишлов бериш жараёнида у ўзини 
пушти рангини йўқотиб, кулранг-қўнғир тусга киради. Бундай ҳолатга 


207 
тушмаслигида юқорида номлари келтирилган нитро бирикмалар 
ёрдамга келади яъни колбасани пушти рангини сақлаб қолади. Ушбу 
озиқ-овқат қўшилмалари шунингдек, шпрот, консерваланган сельд 
балиғи ва дудланган балиқлар таркибида учрайди. 
Лекин, ошқозон-ичак йўлига тушган нитрат ва нитрит кучли 
канцероген (саратон касаллиги чақирувчи) моддалар нитрозоаминлар 
ҳосил қилади. Ҳосил бўлган нитрозаминлар эса инсон саломатлигига 
катта зарар келтиради. Нитратли маҳсулотлар истеъмол қилинганда 
овқатдан 
заҳарланиш, 
бош 
оғриғи, 
организмда 
кислород 
етишмовчилиги, витамин танқислиги, тез чарчаш аломатлари
асабийлашиш, жигар ва буйракларда санчиқлар пайдо бўлиши, 
болаларда эса асаб тизимининг қўзғалиши сингари салбий оқибатларни 
келиб чиқиши кузатилади. 
Дунё олимларини озиқ-овқат қўшилмаларини организга таъсирини 
ўрганиш мақсадида хайратланарли натижаларни гувоҳи бўлдилар. 
Олимлар ана шундай озиқ-овқат қўшилмаларини кўп истеъмол 
қиладиган давлатлардан Америка қўшма штатлари, Германия, 
Франциядаги қабрларни очиб ўлган марҳумларни жасадларини 
ўрганишди ва натижада ўликларни танаси чиришдан тўхтаганини 
кўришди. Бу ҳолат асосан энг ҳавфли консервантлардан бири бўлган Е 
240 (формальдегид ҳосилаларини) узоқ муддат истеъмол қилинганли 
оқибатидир. Шунингдек, консерваланган қўзиқоринлар, мурабболар ва 
шарбатлар таркибига қўшиладиган қўшимчалар формалин ҳосилалари 
тутади. Барчага маълумки формалин нобуд бўлган тана аъзоларини
узоқ вақт дезинфекцияланган ҳолатда яхши сақланишини таъминлайди. 
Озиқ-овқат қўшилмаларини жуда оз қисмигина зарарсиз 
ҳисобланади. Бундай озиқ-овқат қўшилмаларига Е 100 куркумин бўёғи, 
Е 363 каҳрабо кислотаси, Е 504 магний карбонат ва Е 957 тауматинлар 
киради. 
Аммо барча ширинликлар ёшларимиз айниқса қизларимиз севиб 
эртадан кечгача чайнайдиган сақичлар фақат кимёвий озиқ-овқат 
қўшилмаларидан иборатдир. Яъни уларни таркибида ширинлаштирувчи 
ва шакар ўрнини босувчилар, эмулгатор, стаблизаторлар ва турли туман 
таъм берувчи, ҳид берувчилар ва бўёқлардан иборатдир. Ушбу 
химикатлар ошқозонни шиллиқ қаватига зарар етказиб, организмни 
сувсизланишига, жигар ва буйраклар фаолиятини бузади, аллергик 
реакциялар чақиради, қондаги холестерин миқдорини ортиради, тери 
касалликларини келтириб чиқариши мумкин, ҳатто ақлий заифликкача 
олиб келиши мумкин.
Айниқса, кўпчилик ҳуш кўриб истеъмол қиладиган сарделька, 
сосиска ва колбаса маҳсулотларини доимий ишлатиш инсон кўриш 


208 
қобилиятини сусайтириб, ич суриши, бош оғриғи ва аллергияни 
келтириб чиқариши, ичак микрофлорасини издан чиқариб, ошқозон 
касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Болажонларимизга доимо 
ҳушхўр озуқа сифатида олиб берадиган йогурт таркибида ўндан ортиқ 
озиқ-овқат қўшилмалари борлигини кўпчилик билмаса керак. Улар 
организмга яхши ўрнашиб турли аллергик хасталикларни келтириб 
чиқаради. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида чипс ва картошка “фри” лари 
зарарли озиқ-овқат қўшилмалари орасида юқори ўринда туради. Сабаби 
картошка “фри” лари қайта-қайта олдин ишлатилган ёғда қовирилиши 
натижасида ёғда концероген моддалар ҳосил қилади. Улар организмда 
секин-аста тўпланиши натижасида дастлаб ҳолсизлик, кўп терлаш, тери 
қизариши билан ўтадиган касалликлар, охирида хавфли ўсма 
касалликларини келтириб чиқаради. Айрим озиқ-овқат қўшимчаларини 
“айёр”лигига 
таъриф 
йўқ. 
Бундай 
маҳсулотларни 
истеъмол 
қилганингиздан сўнг ўзингиз унга қандай боғланиб қолганингизни 
билмай қоласиз. Масалан, глутамат натрий Е 621 чипс, колбаса, 
яримтайёр гўшт маҳсулотлари, тез тайёр бўлувчи лағмонларни 
таркибига кириб уларни ҳуштаъм бўлишига ёрдам беради. Аммо у асаб 
тизимини қўзғатувчи токсин (заҳар) ҳисобланиб улар айниқса болалар 
организмига салбий таъсир намоён этади. Маҳсулотларни таркибини 
ўқиганингизда “зираворлар” деган ёзувни кўришингиз билан 
тушинингки, унга албатта глутамат натрий қўшилган бўлади. Айниқса, 
газли ичимликларга ширин таъм берувчи аспартам Е 951 қўшилган 
бўлади. Ушбу ичимликларни бир ичганингдан сўнг яна қайта ичгингиз 
келади. Аммо доимо истеъмол қилиб туриш бепуштлик ва Альцгеймер 
касаллигини чиқаради. 
Аммо барча озиқ-овқат қўшилмаларини учун қатъий белгиланган 
меъёрлари мавжуд. Лекин маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёрлиқда озиқ-
овқат қўшилмаларини миқдорини кўрсатишмайди. Аммо буни ўзингиз 
билиб олишингиз осон. Биринчи қаторда энг кўп қўшилган маҳсулот 
бўлса энг ози охирида кўрсатилади. Илмий изланишларнинг натижасига 
кўра организмда тўпланиб бораётган озиқ-овқат қўшилмалари 10-12 
йилдан сўнг турли касалликларини келтириб чиқаради. 
Хуллас ҳар бир истеъмолчи ўзининг кунлик таомномасида турли-
туман озиқ-овқат қўшилмалари зарарли таъсирини билган ҳолда ўзини 
соғлом турмуш тарзини ташкил этишни билиши, билмаса уни ўрганиши 
лозим. Айниқса келажагимиз ва авлодимизни давомчилари бўлган 
жонданда азиз бўлган фарзандларимизга ҳар хил чиройли ўрамдаги ва 
таъмга эга бўлган чупа-чупслар, хўрозқандлар, сақич ҳамда 
музқаймоқларни олиб беришдан аввал бироз ўйланиб, ақл тарозиси 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling