2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


ҒЎЗА ЎСИМЛИГИДА ТИЗМА ВА НАВЛАРНИ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ҒЎЗА ЎСИМЛИГИДА ТИЗМА ВА НАВЛАРНИ 
ГИБРИДЛАШ ОРҚАЛИ F

ЎСИМЛИКЛАРИДА ТОЛА ЧИҚИМИ 
БЕЛГИСИНИНГ ИРСИЙЛАНИШИ ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ 
Жўрақулов Ғ.Н., Мамажонов А.А., Жайнақов М.Ш., Рахимжонова.У.Р
Андижон давлат университети 
Ҳозирги кунда ғўза ўсимлигининг хўжалик белгиларини 
яхшилашга доир муаммолардан бири тола чиқими билан боғлиқ. 
Олимлар томонидан ғўза ўсимлигининг тола чиқими юқори бўлган 
тизма ва навлар чиқарилишга қаратилган илмий изланишлар олиб 
борилмоқда. Бу изланишлар замирида тола чиқими белгисининг 
ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини чуқурроқ тадқиқ қилиш ётади. Биз 
ҳам бу борада маълум изланишлар олиб бордик. 
Тола ва унинг сифати ғўзанинг асосий маҳсулоти бўлганлиги 
учун, ҳар бир ғўза навининг тола чиқими маълум майдондан 
олинадиган тола миқдорини ва иқтисодий самарасини белгилайди. 
Турлича дурагайларда тола чиқими генларнинг мураккаб ўзаро таъсири 
асосида полиген тарзда ирсийланиши ҳамда камида икки гуруҳ генлар 
назорати остида бошқарилиши кузатилган [1, 2]. 
Тола чиқимининг ирсийланишига оид адабиётларнинг таҳлилига 
кўра, G.herbaceum L. ва G.arbоreum L. турлари бўйича олиб борилган 
тадқиқотлар ҳорижий ва маҳаллий олимларга тегишли эканлигини 
кўрсатади. Бу белгининг полиген таҳлили кўпчилик ҳолатларда аддитив 
бўлмаган генларнинг таъсири аддитив генларга нисбатан устунлиги ва 
ўз навбатида белгининг ўта доминантлик ҳолатини юзага келтирар экан. 


227 
Ҳ.А.Мўминов, З.А.Эрназарова, А.А.Абдуллаев, С.М.Ризаевалар 
олиб борган изланишлари натижасида шу нарса маълум бўлдики, 
ўрганилган 
ғўза 
наъмуналарида 
тола 
чиқими 
белгисининг 
ўзгарувчанлиги кенг равишда намоён бўлди ва G.herbaceum L.  тур ичи 
хилма – хилликларида бу кўрсаткич 14,1-26,5 %ни ssp. pseudoarboreum 
рудерал шаклида – 26,5%ни, маданий нав намунаси бўлган ssp. 
Euherbaceum (377 нави)да – 14,1%ни ташкил этди.
G.arbоreum L. тур ичи хилма-хилликларида эса тола чиқими 
G.herbaceum L. тур ичи шаклларига нисбатан юқори эканлиги 
кузатилиб, 18,6 – 29,0% оралиғидаги кўрсаткичлар қайд этилди. 
Бу кўрсаткич ssp. perenne рудерал шаклида 29,0%, ssp. nanking 
(новвотранг толага эга) маданий кенжа турида эса 18,6% бўлганлиги 
кузатилди.
G.herbaceum L тур ичи хилма - хилликларини ўзаро чатиштириш 
асосида олинган F

дурагай ўсимликларида тола чиқими белгисининг 
таҳлили шуни кўрсатдики, бу белгининг ўзгарувчанлиги 15,3 – 37,2% 
оралиғидаги кўрсаткичларни ташкил этди. Рудерал шаклларни ўзаро 
чатиштириш асосида олинган дурагай комбинацияларда эса тола 
чиқими 29,3- 37,2% оралиғида эканлиги қайд этилди. Шуни алоҳида 
таъкидлаш лозимки, ssp. Pseudoarboreum f.harga ssp. pseudoarboreum 
комбинациясида тола чиқими 37,2%ни ташкил этиб, ўзгарувчанлик 
амплитудаси 36,5 – 37,7%, доминантлик коеффициенти hp = 7,90 бўлиб, 
ирсийланиши ўта доминант ижобий гетерозис ҳолатида намоён бўлган.
Биз ашё сифатида фойдаланган Л-1 тизмасининг тола чиқим 
белгиси 34,93±2,67% ни, ўзгарувчанлик чегараси 21,62% ни намоён 
қилди. Л-490 тизмаси ва С-2610 нави мос равишда тола чиқими белгиси
35,64 ± 1,29% ни ва 35,39 ± 2,69 % , ўзгарувчанлигик чегараси 26,43% 
ва 34,01% ли кўрсаткичлар аниқланди (жадвал). 
Ашё учун олинган Л-1 тизмасини С-2610 нави билан дурагайлаш 
натижасида F

авлодларида тола чиқими белгиси 35,58±1,11% ни, 
ўзгарувчанлик чегараси 13,97% гача, ирсийланиш даражаси hp=0,55 ни 
намоён қилди, яъни С-2610 нави Л-1 тизмаси устидан доминантлик 
қилди ҳамда ижобий гетерозис кузатилди.
жадвал 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling