2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO`YHATI


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO`YHATI 
1. Kimsanboyev X.X. “O’simliklarni kimyoviy himoya qilish”, “O’qituvchi” T; 1997. 
2. Алимбабаева Р.Т., Халитова Р.А. и др. Действие каратэ на перекисное окисление 
липидов в митохондриях и микросомах печени Узбекский биологический журнал. 
Ташкент, 2005, .№ 6 с. 34-37. 
3. Бардов В.Г., Леоненко О.Б., Омельчук С.Т., Сасинович Л.М. Процессы свободно-
радикального перекисного окисления липидов в механизме действия синтетических 
пиретроидов. 
4. Рогожин В.В. Определение общего содержания антиоксидантов // В учебно-
методическом пособии: Практикум по биологической химии. Санкт-Петербург-Мщсква-
Краснодар. «Лань» 2006. -255с.; с.141-144. 


260 
3. БИОЛОГИЯ ВА ЭКОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ ЎҚИТИШНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ МЕТОДЛАРИ; 
ЭКОЛОГИК БИЛИМ САМАРАСИ ВА ИНСОН 
САЛОМАТЛИГИ 
Бахрамов Р.М. 
Андижон қишлоқ хўжалиги институти
Яқин вақтларгача “экология” атамаси фақат мутахассисларгагина
маълум эди. Эндиликда атроф-муҳитга, табиат бойликларига 
эътиборсиз бўлишликнинг бутун сайёрага жиддий зарар етказиши 
мумкинлиги аниқ бўлиб қолди. Сўнгги ўн, ўн беш йил ичида дунё 
миқёсида экологик вазият янада оғирлашди. Масалан, табиат ва жамият 
ўртасидаги 
узвий 
муносабат 
бузилиши 
натижасида 
дарёлар 
тармоқларининг қуришига, бу ҳолат эса намсеварлик ўсимликлар 
оламини ҳалокатга, ҳайвонот дунёсининг камайишига, иқлим 
шароитларининг ўзгаришига олиб келмоқда. Инсон билан табиат 
ўртасидаги муносабатлар муаммосини ечиш зарурати туғилди. Шунинг 
учун ҳам экологик вазиятни соғломлаштириш асосий ишлардан бири 
бўлиб қолди.
Кўҳна Шарқ аждодларнинг хотиротларига битилган қоидалари ҳам 
машҳур. "Табиатга озор етказма!", "Сувни булғама!", "Озодаликка ҳар 
доим риоя қил!" кўринишидаги содда ҳақиқатлар аждодлардан 
авлодларга эзгу васиятдай етиб келаяпти. Бироқ биз уларда мужассам 
топган ҳаёт-мамотимиз билан чуқур боғлиқ қонуниятларни гоҳида 
менсимаймиз. Бу афсусланарли. 
Инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида ҳам 
муқаддас китоб "Авесто" ўғитлари орасида чириб, бузилган 
чиқиндилардан сақланиш, ер, сув ва ҳавони ифлослантириш - қаттиқ 
гуноҳ деб, қайта-қайта эслатилади. 
"Авесто" ҳукми асосида ўз даврида бу тўрт унсурни ифлослантирган 
кимсаларга нисбатан оғир жазо ҳам белгиланган. Ана шу гуноҳни содир 
этганлар, муқаддас китоб ўғитларига риоя этмаганларга 400 дарра уриш 
жазоси белгилаб қўйилган. Энг бақувват инсон ҳам бу жазо тадбирини 
охиригача кўтара олмаслигини ўйласак, табиатга нописандларча 
муносабатда бўлган кимса бошига тушган қисмат айни кезда ўлим 
жазоси билан тенглиги маълум бўлади.
Аллоҳ таоло ер юзини яратар экан, унда инсон яхши ҳаёт ўтказиши 
учун барча шароитлар келтирган. Сувлар ва тоғлар, ҳайвонотлар ва 
набототлар, моддий ва маънавий хайротлар барчаси мавжуд. Инсон эса 
мазкур неъматларни қадрлаб, асраб-авайлаб, уларга зарар етказмасдан 


261 
улардан фойдаланмоғи лозим. Ҳозирги кунда биз Аллоҳ яратган 
мувозанатни инсоннинг нотўғри аралашуви туфайли бузулгани 
оқибатида табиий ҳолатни муҳофаза қилишдаги кўплаб муаммоларнинг 
келиб чиққанига гувоҳ бўлиб турибмиз.Табиатга бундай эътиқод-
инсоннинг унга уйғунлигини кучайтиради. Табиатни ночор аҳволга 
қўйиб, инсоннинг бахтли бўлиши мумкин эмас. "Авесто" бизга шуни 
сингдиради. Ҳеч шак ва шубҳа йўқки, ҳозирги кунда атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш муаммоси асримизнинг энг муҳим муаммоларидан 
бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши мумкин 
бўлган ёмон оқибатлари бўйича ядро ҳалокатидан кам эмас. "Авесто" 
талимотининг асосий йўналишлардан бири аҳоли саломатлигини 
мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий баркамол ёш авлодни 
тарбиялаш, республикада замонавий тиббий хизмат тизимини энг 
мақбул тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, аҳолининг тиббий
маданиятини оширишга қаратилган эди. Инсон саломат бўлиши учун 
аввало тиббий саводхон бўлиши лозим. Тиббий маданият бу тиббий 
билимлардан 
хабардор 
бўлиш 
демакдир. 
Зеро, 
Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳам “Ҳар бир инсон 
малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи”га эга эканлиги 
белгилаб қўйилган. Сиҳат-саломатлик ҳақидаги ҳикматларни, 
ривоятларни жамласангиз, бир дунё бўлиб кетиши аниқ. Лекин 
ҳаммамиз ҳам ўзимизнинг саломатлигимизга кўп эътибор бермаймиз. 
Акс ҳолда қанчадан-қанча миллатдошларимиз ичкиликбозлику, 
гиёҳвандликка, ота-боболаримиз кўрмаган турли хил касаллигу 
кашандаликка ружу қўйишмаган бўларди. Бу иллатлар шунчаки бўлмай, 
келажак авлодларимиз учун ҳам катта хавф эканлигини англаш фурсати 
етди. 
Чекиш - инсонлар ўлимидаги асосий иккинчи сабаблардан биридир. 
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, тамаки 
чекиш оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли жаҳонда ҳар 
йили 4 миллион киши нобуд бўлади. Бордию аҳвол шу даражада 
ривожланса, ушбу рақам 2030 йилга бориб, йилига 10 миллион нафарга 
етиши ҳам мумкин экан. 
Ўзбекистонда ҳам тамаки вабоси шитоб билан ўсмоқда: сўнгги 
вақтда ёшлар орасида бу иллат кенг тарқалиб бормоқда, ёш хотин-
қизлар ва ўсмирлар орасида эса бу иллат тарқалишига бефарқ қараб 
туриб бўлмайди. 
Мустақилликка эришганимизнинг илк кунларидан бошлаб оналик ва 
болалик давлат ҳимоясида, Шуниндек, ҳамиша моддий-маънавий 
қўллаб-қувватланадиган "Соғлом авлод учун" жамғармаси ташкил 
этилиши, республикамизнинг илк ордени "Соғлом авлод учун" эканлиги 


262 
юртбошимизнинг аёллар туғрисида қилаётган беқиёс ғамхўрликлари, 
аёл саломатлиги, соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш давлат 
сиёсати даражасига кўтарилганини кўрсатиб турибди. 
Шуни ҳам инобатга олиш керакки, саломатлик устида қайғуришдек 
кам чиқим нарса йўқ. Бунинг устига саломатлик ташвишлари кўп вақт 
талаб қилмайдиган айни чоқда бу тадбирлар одамга ёқадиган, руҳини 
кўтарадиган ишлардир. Аммо, афсуски, кўп фазилатларга эга халқимиз 
ўзининг саломатлиги масаласига келганда бепарво, чиниқиш 
масаласида мутлақо хафсаласиз. 
Жисмоний тарбия саломатлик йўлида қўйилган биринчи ва ишончли 
қадамдир. Бу борада Институтимиз миқёсида ҳар йили Камолот ЁИҲ 
билан биргаликда ташкил қилинган совринлар учун ёшлар ва 
ўқитувчилар ўртасида миллий кураш, сузиш, волейбол, баскетбол, 
футбол, шахмат ва шашка каби спорт мусобоқалари ўтказилиши 
анъанага айланмоғи лозим.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling