2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
AEGILOPS CYLINDRICA HOST. НИНГ МОРФОМЕТРИК 
КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ҚИЁСИЙ ЎРГАНИШ 
Г.З.Эрматова, А.А.Имирсинова 
Андижон давлат университети 
 
Кейинги йилларда илм-фан ва техниканинг юқори суръатда 
ривожланиши ҳамда инсониятнинг табиатга салбий таъсири натижасида 
экологиямизда жиддий ўзгаришлар келиб чиқмоқда. 
Республикамиз суғориладиган ерларининг турли даражада 
шўрланганлиги кучайиб бораётган даврда ноёб ва истиқболли 
ўсимликларни излаб топиш, уларнинг биоэкологик, физиологик ва 
биокимёвий 
хусусиятларини 
ўрганиш, 
муайян 
тупроқ-иқлим 
шароитларига мослаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш 
бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. 
Ангрен адирларидан 2014 йил май ойида териб олинган Aegilops 
cylindrica Host. - еттибўғин, цилиндрик қасмалдоқ бир йиллик ўт бўлиб, 
бўйи 20-50 см ни ташкил қилади. Барг нови туксиз. Бошоқча қипиқлари 
қилтиқли. 


30 
Май-июн ойларида гуллаб уруғлайди. Адир ва тоғ этакларидаги 
баҳорикор ерлар ва воҳалардаги экинлар орасида ўсади [2].
Дони сариқ рангда, ўртача катталикда овал шаклида. Ўрганилган 
турнинг барчасида бошоқдаги доннинг пишиб етилиши бир вақтда 
тўғри келмайди, чунки буларда гуллаш акробазипетал тартибда бўлгани 
учун уруғининг етилиши ҳам шу тарзда амалга ошиши аниқланди.
Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, Aegilops cylindrica Host. 
нинг Ангрен худудидан йиғилган наъмуналари қуйидагича: поялар сони 
5 та, поянинг умумий узунлигини 54,5 см, биринчи поянинг узунлигини 
51,7 см, иккинчи поя 27,5 см, учинчи поя 20,9 см, тўртинчи поя 16,6 см 
ни ташкил қилди. Поялардаги баргларнинг сони ўртача 13 тани ташкил 
қилди. Ҳар бир поядаги баргларнинг ўртача узунликларини ўлчаб 
кўрганда, биринчи поядаги баргларнинг узунлиги 8,5 см, иккинчи 
поядаги барглар 7,6, учинчи поядаги барглар 5,7, тўртинчи поядаги 
барглар 6.9 см ни ташкил қилди. Бундан кўриниб турибдики, поялар 
сони ва узунлиги ва узунлиги поялардаги баргларнинг сони 
фарқланиши мумкин экан. Илдизлар сони 9,6 та ни, илдизнинг узунлиги 
4,6 смни ташкил қилди. Ҳар бир поядаги илдизларнинг сони ва 
уларнинг узунликларини турлича узунликда ва илдизнинг сон 
жихатдан турличалиги кузатилди. Поядаги бошоқнинг умумий 
узунлиги ўртача 11,2 см. Бошоқдаги бошоқчалар сони 5 донага тўғри 
келди. Бошоқдаги уруғларнинг сони 6,1 донани ташкил қилди.
Бошоқдаги бошоқча узунлигини қилтиғи билан ўлчанганда 6,4 см,
бошоқча ичидаги уруғ узунлиги қипиғи билан, яъни доннинг пўстидан 
ажралмаган холда ўлчаганда 0,9 мм, уруғнинг эни эса 0,2 мм 
узунликгача бўлган сифатли уруғлар ҳосил бўлган [1].
Aegilops cylindrica Host. нинг Ботаника боғи худудидан йиғилган 
наъмуналар 
қуйидагича поянинг умумий узунлиги 52,3 см, поялар 
сони эса 4,8 тани ташкил қилди. Ҳар бир поянинг узунлиги ўлчанганда 
биринчи поянинг узунлиги 48,5 см, иккинчи поя 36,4 см, учинчи поя 
47,1 см, тўртинчи поя 27,9 см ни ташкил қилди. Поялардаги 
баргларнинг сони ўртача 15 тани ташкил қилди. Ҳар бир поядаги 
баргларнинг ўртача узунликлари ўлчаб кўрилганда, биринчи поядаги 
барглар узунлиги 9,3 см, иккинчи поядаги барглар 8,6 см, учинчи 
поядаги барглар 8,7 см, тўртинчи поядаги барглар 9.8 см, илдизлар 
сони 7,2 та ни, илдизнинг узунлиги 4,3 смни ташкил қилди. Поядаги 
бошоқнинг умумий узунлиги ўртача 11,3 см. Бошоқдаги бошоқчалар 
сони 4 донага тўғри келди бўлиб бошоқдаги уруғларнинг узунлиги 4,3 
см ни ташкил қилди.
Бошоқдаги бошоқча узунлигини қилтиғи билан ўлчанганда 7,2 см;
бошоқча ичидаги уруғ узунлиги қипиғи билан, яъни доннинг пўстидан 


31 
ажралмаган холда ўлчанганда 0,8 мм. Уруғнинг эни эса 0,2 мм ни 
ташкил қилди [1].
Хулоса қилиб айтганда, Ангрен ҳудудидан йиғилган ва Ботаника 
боғи ҳудудидан йиғилган Aegilops cylindrica Host. нинг биометрик 
кўрсаткичлари бир биридан айрим ҳолларда фарқ қилмоқда. Шуни 
такидлаш керакки, турли шароитларда ўсаётган Aegilops cylindrica Host 
нинг биометрик кўрсаткичлари экологик омилларга боғлиқ ҳолда 
ўзгармоқда, яъни интродукция шароитида бу кўрсаткичлар миқдори 
ортмоқда. Бу эса ушбу турнинг интродукция шароитига тез мослаша 
олишини кўрсатадиган муҳим белги ҳисобланади. 
Адабиётлар: 
1. Зайцев Г.Н. Обработка результатов фенологических наблюдений 
в ботанических садах. // Бюл. главн. бот сада, 1974. Вып. 94. -С. 3-10. 
2. Ҳамидов А., Набиев М., Одилов Т. Ўзбекистон ўсимликлари 
аниқлагичи. Т.: Ўқитувчи, 1988. –С. 39-61.  

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling