2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
КИМЁ ВА АТРОФ - МУҲИТ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
КИМЁ ВА АТРОФ - МУҲИТ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
МУАММОЛАРИ Э.Ю.Рузматов, Эсонова Г.А. Андижон давлат университети Инсон ҳаёти, унинг соғлиги, ишга қобилятлилиги атрофимиздаги табиатнинг мусаффолигига кўп томонлама боғлиқ. Кўп асрлардан бери атроф – муҳитнинг инсонга салбий таъсири – табиий офатлар (ер қимирлаши, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари) ёки турли хил эпидемиялар билан боғлиқ бўлиб келган эди. Бу 163 омилларнинг кўпчилиги билан инсон курашиш усулларини ўрганиб олди. Масалан, юқимли касалликларга (чечак, вабо ва хоказо) қарши курашиш усуллари ўрганиб чиқилган. Аҳолининг ортиб бориши ва хўжаликни модернизациялаш орқали инсон фаолиятига боғлиқ бўлган кимёвий ишлаб чиқаришнинг ўсиши атроф- муҳитга зарарли таъсир кўрсатмоқда. Бундай муаммолар эса хозирги куннинг ечимини кутаётган долзарб масалардан хисобланади. Жумладан, ичимлик сувлар кимёвий моддалар билан заҳарланиши ёки ифлосланиши, дунё океани, ер атмосферасини ифлосланиши, ернинг яшил-майса қатлами бузилши, ер ости бойликлари бўшаб қолиши, ернинг унумдор қисмини йўқ қилиниши, ҳайвонларнинг кўпгина биологик турларини режасиз овланиши натижасида умуман йўқотиб юборилмоқда. Натижада дунё ўзининг моҳияти билан энергетик ва социал кризисга тенг бўлган экологик кризисга учради. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳаётимизга ҳар томонлама таъсир кўрсатади: шаҳарларда қуёшли кунлар сони камаяди ва ўсимликлар нобуд бўлади. Қурулиш материяллари ҳамда архитектура ёдгорликлари бузилади. Бу ўринда, мармардан ишланган ва бир неча юз йиллардан бери Рим ва Венецияни безаб келган қимматбаҳо санъат намуналари азот ва олтингугурт оксидларининг зарарли таъсири остида йўқолиб кетганини айтиб ўтиш кифоя. Бироқ ифлосланишнинг энг катта ҳавфи шундаки, атроф-муҳитдаги кимёвий мутагенларнинг ортиши натижасида инсон организмида ноқулай мутацияларнинг ҳосил бўлиши мумкинлигидадир. Бунинг натижасида ақлий ва жисмоний тараққий этмаган чақалоқлар туғилиши кўпаяди ёки янги оилада чақалоқ туғилмайди ва туғилган тақдирда ҳам генетик жиҳатдан оғир касалланган бўлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ кўпгина мамлакатларда чақалоқларни туғма касалликлардан нобуд бўлиши болалар инфекция касалликларидан ўлишга қараганда кўпроқдир. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Атмосферадаги ифлослик миқдорининг ортиши қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг камайишига, ўсимликларнинг сифати ва ўсишига ҳамда қишлоқ хўжалигидаги соғин сигирларнинг сути ва сонининг камайишига олиб келмоқда. Ички ёнув двигателларнинг газ қолдиғи сифатида углерод ( II )-оксиднинг тўхтовсиз равишда йиғилиб бориши катта ҳавф туғдурмоқда. Атмосферада углерод ( II )-оксиднинг миқдори ортиши натижасида ёруғлик энергияси иссиқлик энергиясига айланади ва парник эффекти деб аталадиган ҳолат юзага келиши мумкин, деб ҳисобланмоқда. Илгари айтиб ўтганимиздек, атроф- муҳитни ифлослантиришдаги муҳим манбаа ҳисобланган кимёвий ишлаб чиқариш чиқиндилари ана шу маънода энергетика, қора ва рангли металлургия, тоғ-кон ва транспорт саноатидан кейинги ўринда туради. Шунинг учун кимё олдида зарарсизлантириш йўлларининг 164 самарали усуллари топиш ва фақатгина кимё саноати чиқиндиларидан эмас, балки бошқа кўпгина саноат ва хўжалик чиқиндиларидан унумли фойдаланиш каби долзарб масалалар турибди. Бу масала атрофимиздаги табиатнинг барча соҳаларида: атмосфера, табиий сув ва тупроқ ишларида ижобий ҳал қилинмоқда. Атроф-муҳитдаги ташландиқларни кимёвий воситалар ёрдамида тозалашни кўриб чиқайлик. Дастлаб оқава сувлардан бошлаймиз. Саноат оқава сувлари ва хўжалик сувлар бўлади. Суткасига жон бошига 200 литрдан кўпроқ ишлатиладиган хўжаликдаги оқава сувлар нисбатан биологик усулда тозаланади, чунки улардаги ҳамма қўшимчалар органик табиатда учрайди. Шунинг учун катта заррачали қаттиқ жисмларни йўқотишдан иборат бўлган биринчи қайта ишлашдан ва бактеряларни йўқотиш мақсадида хлор ёки озон билан тозалангандан сўнг хўжаликдаги сувлар тўғри бурчакли ёки цилиндр шаклидаги махсус қурулмалардаги активлаштирилган кўпик ёрдамида биокимёвий оксидланади. Бунда микроорганизмлар ўсади, натижада қўшимча биомасса ҳосил бўлади. Қўшимча биомассадан оқсил - витаминли концентрат олишда фойдаланилади. У қишлоқ хўжалик молларига қўшимча озиқ модда сифатида берилади, натижада молларнинг вазни сезиларли даражада ортади. Биологик тозаланган сувни табиий биологик жараёнлар тозалашни тугаллайдиган денгиз ёки дарёга қуйиш ва шу билан бир қаторда бу сувни учинчи марта қайта ишлаш мумкин. Бунда ҳосил бўлган маҳсулотдан саноат системасида ва ҳатто ичимлик сув сифатида фойдаланиш мумкин. Оқава сувларни учламчи қайта ишлаш жараёни қуйидагилардан иборат: активланган кўмирга сорбция, селектив коагуляция, аэрация, фосфатларни чўктириш, азот бирикмаларини йўқотиш, бактеряларни филтрлаш, электрокимёвий қайта ишлаш ва стериллаш. Юқорида айтилганлардан шу нарса кўзга яққол ташланадики, кимёвий усуллар ва жараёнлардан фойдаланиш кўпгина ҳолларда атрофимиздаги табиатни ифлосланишдан сақлаш борасидаги курашга ёрдам бериб, табиатни муҳофаза этишга амалий ёрдам беради. Инсон билан атроф-муҳит ўртасида борадиган жараёнлар асосли ўрганилса, кимёнинг табиатни муҳофаза қилиш муаммосини ҳал этишдаги ҳиссаси катта бўлади. Бу Ўз.Рес.президентининг 2017 йил 21 апрелда имзолаган «Экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш сохасида давлат бошқаруви тизимни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сонли фармонида Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизликни таминлаш бўйича мухим ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тдбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Атроф-мухитни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳосидаги муносабатларни бевосита тартибга 165 солувчи 15 дан зиёд қонун, табиий ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш механизимлари ва шартлари, шунингдек, давлат экологик экспертизасини амалга ошириш, турли тоифадаги қўриқланадиган худудларни ташкил қилиш ва уларда алохида фойдаланиш режимини ўрнатиш тартиб-тамоиллари ва бошқа масаларни белгилаб берган 30 дан ортиқ норматив –хуқуқий хужжат қабул қилинди ва амал қилинмоқда. Қабул қилинган ҳужжатлар атроф-муҳит объектларининг ифлосланиш даражасини маълум даражада камайтириш, қўриқланадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, халқаро ташкилотларни миллий экологик муаммоларни ҳал этишга жалб қилиш имконини беради. Шу муносабат билан, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, бу йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида, «2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқилиши хозирги куннинг долзарб муаммоларини хал этишни ечимини кўрсатувчи мухим йўналишни очиб берди. Мазкур фармоннинг амалга оширилиши жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради: биринчидан - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида фаолият кўрсатаётган давлат назорати ва бошқаруви органларининг тизимли иш олиб бориш самарадорлигини оширади; иккинчидан - экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлайди; учинчидан - атроф-муҳитнинг экологик ҳолати, экологик тизим, табиий комплекслар ва алоҳида объектларни қўриқлаш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling