2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Foydalanilgan adabiyotlatlar: 
1.
A.SH. Xamrayev, B.A. Xasanov va boshqalar. ‘’O’simliklarni biologik himoya qilish ’’
Toshkent 2013 yil
2. Каган Ю. С. Общая токсикология пестицидов. Киев 1981 г, 56 с. 
3. Федоров Л. А., Яблоков А. В. Пестициды — токсический удар по биосфере и человеку. 
— М.: Наука, 1999. 461 с. 
4. 
WWW.ZIYONET.UZ
 
ЗЕЛЛЕКНИНГ ИНГАЛЯЦИОН ЙЎЛ БИЛАН ОҚ КАЛАМУШЛАР 
ОРГАНИЗМИГА БИР МАРОТАБА ЮБОРИЛГАНИДАГИ 
ТОКСИК ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ 
Қурбонов А.Қ., Халиқов П.Х., Исломова Ш.А. 
Тошкент Тиббиёт Академияси
Охирги вақтларда организмга муҳитнинг кимёвий омиллари 
таъсирининг олдини олиш муаммоси ижтимоий гигиеник ва тиббий 
биологик аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Ўзбекистон қишлоқ 
ҳўжалигининг асосий йўналишлардан бири пахта етиштириш 
ҳисобланади, пахтачиликда ҳар хил характерга эга бўлган жуда кўп 
муаммолар мавжуд, шулардан бири ўсимликларни ҳимоя қилиш 
муаммосидир. Бу муаммони ҳал қилиш учун пахта етиштиришда ҳар 
хил 
йўналишдаги 
пестицидлар 
(гербицидлар, 
инсектицидлар, 
фунгицидлар, дефолянтлар ва бошқалар) кенг қўлланилади. Қишлоқ 
хўжалигида пестицидларнинг қўлланилиши ҳисобига уларнинг ишчи 
муҳитга ва атмосфера ҳавосига тушиши аниқланган. Шу сабабли
пестицидларнинг организмга таъсирини олдини олишда уларнинг нафас 
йўллари орқали организмга тушгандаги таъсирини ўрганиш муҳим 
ҳисобланади.
Зеллекнинг организмга нафас йўллари орқали тушгандаги токсик 
таъсири оқ лаборатория сичқонларига бир маротаба суюқ-томчи 
аэрозоли кўринишида юбориб ўрганилди. Ҳайвонларга препарат 
динамик камераларда пуркаш йўли билан 4 соат давомида 582,3 ± 24,3 
мг/м
3
, 68,3 ± 8,4 мг/м
3
ва 6,3± 1,4 мг/м
3
концентрацияда юборилди. 
Препаратнинг 
ҳайвон 
организмига 
токсик 
таъсирини 
характеристикалаш 
учун 
бир 
қатор 
функционал-биокимёвий 
текширувлар: интоксикация клиникаси, қондаги гемаглобин миқдори, 


171 
эритроцитлар, 
лейкоцитлар 
сони, 
қон 
зардобидаги 
амино-
трансферазалар ва ишқорий- фосфатаза фаоллиги ҳамда суяк кўмиги 
метафаза пластинкаларида хромосомалар аберрация частоталари 
ўрганилди. 
Биринчи гуруҳ тажриба ҳайвонларида препарат юборилгандан 24 
соатдан кейин қон зардобидаги ишқорий-фосфатаза фаоллиги 207,5% 
да, лейкоцитлар сони эса 104,6 % га кўтарилганлиги аниқланди, 48 
соатдан кейин эса лейкоцитлар сони олдинги даражада қолганлиги, 
ишқорий-фосфатаза фаоллигининг эса пасаяётганлиги аниқланди, аммо 
у таққослаш ҳайвонлари кўрсаткичидан 50 % фарқланар эди. 
Аланинамино-трансфераза (АлАТ)фаоллиги 156,2 % га, аспартатамино-
трансфераза (АсАТ) фаоллиги эса 72,7 % га кўтарилганлиги аниқланди.
Тажриба ҳайвонларидаги бу ўзгариш кўрсаткичлари препарат 
юборилгандан кейинги 7-суткага қадар таққослаш назорат гуруҳига 
нисбатан аниқ фарқланиши аниқланди.
Препарат 68,3мг/м
3
концентрация юборилган иккинчи гуруҳ ҳай-
вонларида интоксикациянинг клиник шаклланиши сезиларли даражада 
кузатилмади. Бу ҳайвонлар организмида кузатилган айрим ўзгаришлар 
фазали характерга эга бўлиб, 3 сутка давомида физиологик даражага 
қайтганлиги кузатилди. Учинчи гуруҳ тажриба ҳайвонларига препарат 
6,3 мг/м
3
концентрацияда юборилди, бу тажриба ҳайвонларида таққос-
лаш гуруҳи ҳайвонларига нисбатан ўзгариш аниқланмади. Суяк кўмиги 
метафаза пластинкаларида хромосома аберрацияси частоталарини ўр-
ганиш шуни кўрсатдики, зеллек юқорида кўрсатилган концентрацияда 
тажриба ҳайвонларида хромосомаларда ўзгаришга олиб келмайди.
Шундай қилиб, зеллекни тажриба ҳайвонлари организмига бир 
маротаба нафас йўллари орқали юборилгандаги тажриба натижалари 
асосида 582,3 мг/м
3
ни токсик даражадаги, 68,3 мг/м
3
ни бўсаға 
даражасидаги, 6,3 мг/м
3
ни эса таъсир этмайдиган даражадаги 
концентрация деб ҳисобласа бўлади.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling