175
-янги материалнинг асосий ғоясини ажратиш.
Янги тушунчаларни
шакллантириш. Таянч билимларнинг муҳимлигини кўрсатиш.
5.4. Дарс таҳлилининг хиллари
Дарс таҳлилини қуйидаги асосий 5 турга бўлиш мумкин:
1. Илмий таҳлил.
2. Методик таҳлил.
3. Дидактик таҳлил.
4. Умумпедагогик таҳлил.
5. Умумпсихологик таҳлил.
Илмий таҳлил.
Берилаѐтган билимларнинг илмий-назарий жиҳати, ўқувчи бажараѐтган
мустақил ишнинг мақсадга мувофиқ бўлиши жиҳатдан тўғрилигини аниқлаш
демакдир. Бунда асосан қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
•
Ўқитувчининг шу кунги дарсга илмий-методик тайѐрланганлик
ҳолати.
•
Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахборотлар билан
қуролланганлиги.
•
Дарс жараѐнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баѐн этилиши
ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши.
•
Дарслик материалларининг қўшимча адабиѐт
материаллари билан
бойитилиши.
•
Ўқувчи ва ўқитувчи бажараѐтган
лаборатория, амалий ҳамда
мустақил ишларнинг илмий-назарий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.
•
Ўқувчилар мавзуни илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баѐн
этишини ўқитувчи томонидан назорат қилиши.
•
Дарс давомида янги мавзуни баѐн этиш жараѐнида
таълимнинг
тарбия билан боғланиши.
•
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.
Do'stlaringiz bilan baham: