2 Ўзбекистон республикаси


Дарсда ўқувчилар билим фаолиятининг намоѐн бўлиши ва уни бошқариш


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Дарсда ўқувчилар билим фаолиятининг намоѐн бўлиши ва уни бошқариш.
• 
Диққатни ташкил этиш.
• 
Идрокни ташкил этиш.
• 
Хотирани фаоллаштириш–яъни баѐн қилинаѐтган маълумотларни 
яхшироқ эслаб қолиш усулларидан фойдаланиши, такрорлаш, масалалар ечиш, 
муаммоли вазиятлар вужудга келтириш ва уларни ечимини топиш.
• 
Ўқувчилар фикрлаш фаолиятини кучайтириш. Мавзуга доир 
муаммоли вазиятлар қандай йўллар билан яратилди. Ўқувчилар жавобларни 
излашда фаоллик кўрсатдиларми? Улар қўйилган муаммонинг ечимини топиш 
учун қандай аниқ фикрлаш ҳаракатларини мустақил равишда амалга 
оширдилар. Ўқувчиларда ана шу кўникмалар ҳосил қилинганлиги.
• 
Ўқитувчининг босқичларида ўқувчилар билан муносабати. Ўқитувчи 
муомила маданиятининг тарбиявий аҳамияти.
Маълумки, кузатилган дарснинг таҳлили умумий педагогика ва хусусий 
методика талаблари нуқтаи назаридан бир хил бўлса ҳам лекин ҳар бир 
фаннинг ўз талаблари бор. Биология дарсларида ўқувчиларнинг амалий 
тажриба ўтказишлари, олинган билимларга доир муаммолар, масалалар 
ечилишига аҳамият кўпроқ берилади. Бироқ ҳамма фан бўйича дарс кузатиш 
ва уни таҳлил қилишдан асосий мақсад ўқувчиларнинг билим ва 
кўникмаларини 
такомиллаштиришга 
ўқитувчиларнинг 
маъсулиятини 
оширишга қаратилмоғи лозим.
Мактабда дарс кузатиш ва уни таҳлил қилиш масаласи тўғри ташкил 
қилиш ўқув-тарбия ишларини янада такомиллашувида катта аҳамият касб 
этади. Дарс кузатувчи–дарсга киришдан олдин ўз олдига аниқ мақсадни 
қўйиши ва шу мақсад асосида фан ўқитувчисининг дарсини махсус 
тайѐргарлик асосида кузатиш ва уни тўғри таҳлил қилиб бориши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мактаб доирасида ўқитувчи ва 
тарбиячилар ўртасида дарс кузатиш уни таҳлил қилиш ишини аниқ объект, 
аниқ мавзу ва аниқ мақсад йўналишида тузилган режа-график асосида ташкил 
қилиш бу борада муҳити педагогик аҳамият касб этади (Мазкур режа-график 
намуна шаклида илова қилинди. Сиз унга ижодий ѐндошиб ўз фаолиятингизда 
ундан фойдаланасиз деган умиддамиз). Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш 
тартиби, қандай бўлишидан қатъий назар унинг асосий мақсади 


179 
ўқувчиларнинг билим малакаларини янада яхшилашга, дарснинг сифат ва 
самарадорлигини оширишга қаратилмоғи лозим.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling