242
танишиб чиқиши керак
. Лойиҳа устида ишларини бошлашдан олдин аниқ бир
мавзуни танлаб олиб уни нима мақсадда лойиҳалашни
амалга ошириш
кераклиги ҳақида тассавурга эга бўлиш керак.
Тадқиқот натижаларини бирма бир ѐзиб олиб, ушбу лойиҳани амалга
оширишдан эришилган ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилади. Бу ҳисобот,
филм, кўргазма, маъруза, расм, географик харита бўлиши мумкин.
Баҳолаш. «Лойиҳалар» одатда кўп фанларни қамраб олганлиги сабабли,
ишларни бир неча ўқитувчиларга баҳолаш
учун берилиши мумкинлигини
назардан қочирмаслиги мумкин.
Афзалликлари. Ўқувчиларга алоҳида фанлар ўртасидаги, мактабдаги
машғулотлар ва ташқи дунѐ ўртасидаги алоқани кўришга ѐрдам беради.
Ўқувчиларни
бирон фаолиятни олиб бориш, ўз вақтини режалаштириш ва
жадвал бўйича ишлаш учун ўз-ўзини ташкиллаштиришга ўргатади.
Ўқувчиларга ўқитувчи бошчилигида таълим олиш жараѐнини бошқаришга
имкон беради. Ўқувчилар ҳам бир-бири билан ҳам мактабдан ташқарида турли
одамлар билан ҳамкорлик қилишлари учун имкон яратади. Ўқувчиларни ўз
тадқиқотларининг натижаларини ва ўз фикрини ифодалаш ва ҳимоя қилишга
ўргатади ва бу ўқувчилар ҳуқуқларини тарғиб этишда муҳим кўникма
ҳисобланади.
География дарсларида тадқиқот машғулотларини ўтказишга
тавсиялар
1-машғулот: Об-ҳавони кузатамиз
Бу машғулотга ўқувчилар термометр олиб келадилар. Машғулотнинг
ярми синфда, ярми мактаб ҳовлисида ўтказилади. Синфда дафтарга жадваллар
чизилади, об-ҳаво ҳодисаларини шартли белгилари тушунтирилади.
Мактаб ҳовлисида ўқувчиларни 3-4 гуруҳга ажратиб, 10 дақиқа давомида
об-ҳавони кузатиб, маълумотларни ѐзиш топширилади. Ўқитувчи ҳам обҳавони
кузатиб маълумотларни қайд этади. Синфга қайтгач ҳар бир гуруҳ ўз
маълумотларини доскада маълумотлар тўлдирилиб дафтарга қайд этилади.
Ўқувчиларнинг дафтарлари назорат қилинади ва ҳар куни шу тарзда
обҳавони кузатиш дафтарига қайд этиб бориш вазифаси берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: