247
• қишлоқ хўжалиги ривожланиши саноатга нисбатан ўзгарувчан
кўринишда боради;
• бу тармоқда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил қилиш
шакллари
ўзига
хос-мужассамлашув ва
ихтисослашув
торроқ,
кооперация
ва комбинатлашув эса жуда кам ҳолларда учрайди;
• қишлоқ хўжалиги тармоқлар ареали ѐки майдон шаклида ҳудудий
ташкил қилади;
• мазкур тармоқда экстенсив ва интенсив ривожланиш яққол кўринади;
• қишлоқ хўжалигининг тармоқлар таркиби саноатга ўхшаш унча бой
эмас;
• қишлоқ хўжалигида мулкчиликни хусусийлаштириш осонроқ;
• хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш,
чет эл
инвесторларини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш камроқ ва ҳ.к.
3-гуруҳга топшириқ: Ҳудудий
меҳнат тақсимоти ва
ишлаб
чиқаришни жойлаштиришни лойиҳалаштириш
Агар кенгроқ қилиб таърифламоқчи бўлсак, ҲМТ- бу ишлаб чиқариш
тармоқларини ҳудуднинг
табиий шароити ва бойликлари, аҳоли ва меҳнат
ресурслари каби омилларига қараб жойлаштиришдир. Бундан келиб чиқадики,
ҲМТ-га турли омиллар таъсир кўрсатади. Булар:
• Табиий шароит ва қазилма бойликлар;
• Аҳоли ва меҳнат ресурслари;
• Транспорт;
• Ижтимоий инфраструктура;
• Экологик вазият;
• Иқтисодий географик ўрин;
• Бозор манфаатлари ва ҳ.к.
5.4. Гуруҳларда иш ташкил этиш.
2-топшириқ: География дарсларида ўқувчиларни мустақил
ишларини
ташкил этиш. География дарсларида «Лойиҳалар» методидан фойдаланиб дарс
ўтишга доир янги режа ва топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил
этиш.
Назорат саволлари:
1.
География таълимида ўқувчиларнинг қобилиятини ошириш қандай
амалга оширилади?
2.
«Лойиҳалар» – методи ўқувчиларни нимага ўргатади?
3.
Ўқитувчи ушбу методдан фойдаланишдан
олдин нималарни ишлаб
чиқиши керак?
4.
Ўқитувчи «Лойиҳани» режалашдан аввал
нималарга эътибор бериш
керак?
248
5.
«Лойиҳани» ишлаб чиқиш қандай босқичлардан иборат бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: