2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.1. География дарсларида тест технологияси
Урбанизация даражаси ꞊ 266 11-амалий машғулот: География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга қўйиладиган талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар ишлаб чиқиш методикаси) (2 соат амалий машғулот) Ишдан мақсад: География фанларини ўқитиш жараѐнида тест топшириқларини тузиш ва уларга қўйилган талаблар билан тинишиш. Мустақил равишда турли мураккабликдаги тестларни тузиш. Топшириқлар 1. География фанини ўқитишда ўқувчиларни билимини назорат этиш учун тест саволларини тузишга қўйилган талаблар билан танишиш. 2. Мустақил равишда турли хил мураккабликдаги тестларни тузинг. 3. Гуруҳларда турли мавзуларда тест тузиш. Гуруҳ ишларининг тақдимоти. Режа: 1. География дарсларида тест технологияси 2. Тест шакллари ва улардан фойдаланиш 3. Тест турлари ва тест топшириқлари шакллари 4. Тест топшириқларини тузиш услуби 5. Тест режасини ишлаб чиқиш 6. Тест тузишдаги энг характерли хатоларнинг таҳлили 7. Ижодий топшириқларни тузишга бўлган талаблар 8.1. География дарсларида тест технологияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун ўқувчиларни тест усулида қабул қилиш тўғрисида»ги Қарори Ўзбекистонда МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб тестшуносликдан фойдаланишга кенг йўл очиб берди. Жаҳон педагогикаси ва психологиясида мустаҳкам ўрин олган тест усули мамлакатимиз таълим тизимида жадаллик билан татбиқ қилинмоқда. Республика Давлат Тест марказининг фаолият кўрсатаѐтганлиги мамлакатимизда тестшуносликнинг давлат аҳамиятига эга бўлган масала даражасига кўтарилганлигининг яққол далилидир. Педагогик тестлар АҚШ, Нидерландия, Англия, Туркия, Жанубий Корея, Япония ва бошқа кўпгина мамлакатларда кенг ривож топди. Ушбу рўйхатга асосан турмуш даражаси юқори бўлган мамлакатлар кирганлиги тасодиф эмас. Бунда қуйидаги занжирли боғланиш мавжуд: тестларни қўллаш таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатади; таълим сифати эса бошқарув сифати билан боғлиқ; оқилона бошқарув эса аҳоли турмуш даражасини ошириш учун замин яратади. 267 Тестшунослик батафсил баѐн этилиши зарур бўлган алоҳида соҳа эканлиги ва шу билан бирга тест топшириқлари педагогик технология бўйича лойиҳаланган ташҳисланувчи ўқув жарайонини амалга оширишнинг муҳим воситаси эканлигини ҳам эътиборга олиб, бу бўлимда тестшунослик тарихи (Ж. Фишер, Ф. Гамелтон, Ч. Грим, Ч. Рассел), тест усулининг афзалликлари, тест шакллари ва уларни тузишга оид дидактик талаблар ҳақида ихчам маълумот берилади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling