3. Таллейохин ҳосил бўлиш реакцияси. - 3. Таллейохин ҳосил бўлиш реакцияси.
-
- Текширилувчи қолдиқ Br2 суви ва NH3 таъсиридан хлороформ билан экстракцияланувчи яшил рангли таллейохин моддасини ҳосил қилади. Реакция боришига ортиқча Br2, антипирин, амидопирин халақит беради.
4. Эритрохин ҳосил бўлиш реакцияси. Br2 суви + сариқ қон тузи эритмаси + NH3 → пушти ранг ҳ.б. - 4. Эритрохин ҳосил бўлиш реакцияси. Br2 суви + сариқ қон тузи эритмаси + NH3 → пушти ранг ҳ.б.
- 5. ЮҚХ бўйича (Rf=0,39). Эфир-ацетон-аммиак (40:20:2). Очувчи реактив Драгендорф реактиви.
- 6. Аммоний роданид билан рангсиз йиғилган нинасимон шаклли микрокристаллари ҳосил бўлади.
7. УБ спектри бўйича кислотали эритмаси max -250 м (ε =959) 317 нм, ишқорий эритмаси max -280 нм, 330 нм - 7. УБ спектри бўйича кислотали эритмаси max -250 м (ε =959) 317 нм, ишқорий эритмаси max -280 нм, 330 нм
8. ИК- спектрида қуйидаги ютилиш чизиқлари 1235, 1215, 1510, 1619, 1030, 1105 см -1 намоён бўлади. - 8. ИК- спектрида қуйидаги ютилиш чизиқлари 1235, 1215, 1510, 1619, 1030, 1105 см -1 намоён бўлади.
Миқдори. - Миқдори.
- Экстракцион-фотометрик усули. Хинин хлороформ билан экстракцияланади. Ушбу модда CH3OH, H2SO4 эритмаси таъсирида гидролизга учраб, тоза тропеолинни малина рангли модда ҳосил қилади.
- Папаверин асоси ромб ёки игна шаклидаги рангсиз кристалл модда. Унинг суюқланиш ҳарорати 147 °С. Cувда эримайди, иссиқ спирт ва хлороформда эрийди. Папаверин кучсиз асос хоссали модда бўлганлиги туфайли баъзан кислотали шароитда ҳам хлороформ қаватига ўтади.
Токсикологик аҳамияти. - Токсикологик аҳамияти.
- Папаверин қон томирларини кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир этади. Кўпроқ миқдорда седатив таъсирга эга. Папавериндан ортиқча истеъмол қилинса, у организмга заҳар сифатида таъсир этади. Папаверин қон томирлари ва қорин бошлиғи силлиқ мускулларини бўшаштириш хусусиятига эга. Заҳарли таъсири морфинга нисбатан кучсиз, энг юқори дозаси 0,1 г тенг. Папаверин ҳар хил спазмолитик касалликларига, қон томирларининг торайиши, стенокардия, гипертония, холицистит, бронхиал астма касалликларида кенг миқёсда тоза эритмалари ва бошқа дори воситалари билан биргаликда ишлатилади. Наркотик таъсирга эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |