20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
20-маъруза

 
 
 
 
 
11-расм. ЦНС 180-85…425 ва ЦНС 300-120…600 насосларининг кесими. 


Насос ротори, яъни айланадиган қисми, ўқ 2, иш ғилдираклар 8, юксизлаш 
(разгрузочный) гардиши 4, масофаловчи (дистанционный) втулка 5, таянч халқа 16, ҳимоя 
халқаси 15 каби бўлакларда иборат (6.12-расм). 
Насос ўқи юқори сифатли пўлатдан тоблаб-болғалаш усули билан тайёрланади. 
Кейин у силлиқланади ва қиздириш усули билан қайта тобланади. Насос ўқида пона, 
подшипниклар ўрнатиладиган жойлар ва таянч ҳалқаси бўлади. 
Иш ғилдираклар ёпиқ ва бир томонлама сув кирадиган кўринишда. Улар С421-40 
маркали чўяндан қуйма усулда тайёрланади ва қайта ишлов берилади. Иш ғилдираклар ўқга 
пона ёрдамида мустахкам ўрнатилади. Сўнг улар гайка 3 билан зичланади.
Насос ўқининг муфта ўрнатиладиган томонида ва гайка 19 да роторни ўрнатиш учун 
назорат белгилари бор. Бу белгилар ўзаро мос келганда ротор тўғри ўрнатилган бўлади.
Насос ротори подшипниклар 18 билан олдинги 17 ва орқа 1 кронштейнларга 
ўрнатилган ҳамда у муфта 20 орқали электр юритгич билан уланади.
Йиғма насосларда сувни атрофга чиқиб кетишини камайтириш мақсадида ички ва 
ташқи зичламалардан фойдаланилади. 
Ички зичламалар ҳар бир иш ғилдирак билан қобиқ ёки ўқ оралиқларини зичлаш 
учун ўрнатилган. Зичлама иш ғилдирак билан ўқ, ва зичлама 11 эса иш ғилдиракка сув 
кириш томони билан қобиқ оралиқларини зичлаш вазифасини бажарадилар. 
Ташқи зичлама ёғга шимдирилган пахта ёки асбест толалардан иборат бўлиб у ротор 
билан қобиқ оралиғини зичлаш учун ўрнатилган. 
Бундан ташқари йиғма насосларнинг биринчи иш ғилдирагига ҳаво сўрилишини 
олдини олиш учун сувтўсқич (гидрозатвор) бўлади. 
Сувтўсқич 4 (13 -расм) халқасимон втулка кўринишида бўлиб, унинг ташқи сиртида 
айлана бўйича йўналган бўшлиқ ва радиал йўналишдаги тешикчалари бор. Сувтўсқич сув 
сўрилиш қопқоғи учидаги канал 2 орқали биринчи иш ғилдирагининг олди қисмидаги 
бўшлиқ 1 билан бирлашган.
12 –расм. Юксизлаш мосламаси. 13 –расм. Сувтўсқич 
Насос ишлаб турган вақтда бир қисм сув бўшлиқ 1- дан канал 2, сувтўсқичнинг 
айлана бўйича йўналган бўшлиғи ва радиал йўналишдаги тешикчалар орқали оқиб ўтиб, 
насос ўқининг ташқи сирти билан сувтўсқич оралиғини 5 тўлдиради. Бунинг натижасида 


насос ўқи билан қобиқ орасида сувли тўсқич пайдо бўлади ва у насосга ҳаво сўрилишини 
йўқ қилади. 
Марказдан қочма насоснинг иш жараёнида иш ғилдиракнинг олдинги ва орқа 
дисклари ҳамда қобиқ оралиғидаги бўшлиқлар юқори босимли сув билан тўлган ҳолатда 
бўлади. Унинг иш ғилдирак дискларининг юзасига таъсири натижасида қарама-қарши 
йўналган кучлар пайдо бўлади. 
Улар қуйидаги ифодалар билан топилади: 
1
1
S
P
F


ва
2
2
S
P
F


бу ерда: 
P – оралиқдаги сувнинг босими, 
S
1
– олдинги дискнинг юзаси, 
S
2
– орқа дискнинг юзаси. 
Орқа дискнинг юзаси олдинги диск юзасидан катта (S
2
>S
1
) бўлганлиги сабабли орқа 
дискка таъсир этадиган куч олдинги дискникидан катта (F
1
>F
2
) бўлади. Натижада олдинги 
диск тарафига яъни сув сўрилиш томонига йўналган куч пайдо бўлади. Бу куч айрим 
насосларда 0,15÷0,2 МН. гача бўлиши мумкин ва у насос роторини сув сўрилиш томонига 
қараб силжитишга ҳаракат қилади. Марказдан қочма насослар ўқ йўналишидаги кучдан 
турли усуллар билан ҳимояланган.
Йиғма насосларда ўқ йўналишидаги кучни мувозанатга келтириш учун юксизлаш 
(разгрузочные) мослама ўрнатилган (12-расм). У охирги иш ғилдиракдан кейин ўрнатилади. 
Юксизлаш мосламаси насос ўқига мустахкам ўрнатилган диск 1, дискга ва қобиқга 
ўрнатилган ҳалқалардан 3 ва 4 иборат. Диск Ст.5 ҳалқалар эса хромникелли 4Х13 маркали 
пўлатдан тайёрланади. Уларнинг емирилишга қарши қаттиқлик даражасини ошириш учун 
қайта тоблаб ишлов берилади. 
Диск 1 ва ҳалқалар 3,4 билан қобиқда бўшлиқ ҳосил қилинган. Бўшлиқдаги босим 
халқалар оралиғини ўзгартириш билан бошқариш мумкин. Бунинг учун ҳалқалар орасини 
очиш ва ёпиш кифоя. 
Юксизлаш мосламани ишлаш принципи ҳалқалар оралиғини ўзгартиришга 
асосланади. Юқори босимли сув охирги иш ғилдиракнинг орқа томонидаги масофалаш 6 
ҳамда юксизлаш 5 втулкалари оралиғи бўйлаб диск 1 ва ҳалқалар 3,4 билан ҳосил қилинган 
бўшлиқга оқиб ўтади. Юқори босимли сувни дискга таъсири натижасида насоснинг сув 
сўрилиш томонига қарши йўналган куч пайдо бўлади. Диск насос ўқига мустахкам 
ўрнатилганлиги учун бу куч роторни сув ҳайдалиш (сув сўрилиш томонга тескари) томонга 
силжитишга ҳаракат қилади. Кучнинг миқдори ўқ йўналишда пайдо бўладиган кучдан катта 
бўлган ҳолда диск ротор билан биргаликда сув ҳайдалиш томонга сурилади. Бунинг 
натижасида халқалар 3 ва 4 оралиғи очилади. Бўшлиқдаги сув ташқарига чиқиб кетади ва 
босим ҳамда дискга таъсир этадиган куч камаяди. Ротор эса ўқ йўналишдаги куч таъсирида 
сув сўрилиш томонга сурилади ва ҳалқалар оралиғи бекилади. Бўшлиқдаги босим ва дискга 
таъсир этадиган куч ортади. Шу усулда йиғма насослар ўқ йўналишдаги кучдан 
ҳимояланган. 
Юксизлаш жараёнида роторни максимал сурилиши – 3 мм.дан ошмаслиги шарт. Бу 
масофа насос ўқида йўниб қўйилган белги билан назорат қилинади. Насос ротори, ўқдаги 
белгини олдинги подшипник қобиғининг қиррасига мослаб ўрнатилади. Бу эса роторни 
қанчага сурилганлигини аниқлашга имкон беради. 


Ҳалқаларни ишқаланиб емирилиши натижасида улар оралиғи катталашади. Бу 
оралиқ мослаштириш ҳалқалари 2 ни бирин-кетин олиб ташлаш билан ўз ҳолатига 
келтирилади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling