20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
20-маъруза
Иккинчиси.Сувга чўктирилган ҳолатда ишлайдиган тик насослар. Бу турдаги
насослар сувга чўктирилган ҳолатда ишлай оладиган махсус электр юритгич билан жиҳозланади. Электр юритгич конструкциясидаги бўшлиқларни тўлдирган сувдан, электр юритгич чўлғамларини совитиш ва подшипникларни мойлаш учун ишлатилган. Электр юритгич чўлғамлари намликка қарши тўлиқ муҳофазаланган. Насосни скважинада ўрнатишда электр юритгич насосдан пастда жойлашади. Насосларни ишлаб чиқаришда пўлат ва чўянни ўрнини боса оладиган, занглашга қарши тура оладиган полипропилен, полиамид, полистирил ва емирилишга қарши тура оладиган резина ҳамда бошқа материаллар қўлланилган. Бирлашган ҳамдўстлик мамлакатлари, Россия, Украина, Қирғизистон давлатларида унумдорлиги 4–375 м 3 /соат ва зўриқмаси 500 м. гача бўлган ЭЦВ (электрический центробежный) русумли насослар ишлаб чиқарилади. Бу насослар скважинага туширилган ва тик ҳолатда ишлатилади. Чет эл давлатлари Германия, Бельгия, Швецария ва бошқа мамлакатларда тик, бошқа ҳолатда (горизонтал, қия) ишлаши мумкин бўлган сувга чўктирилган насослар ишлаб чиқарилади. Махсус насослар гуруҳига қаттиқ материаллар билан сув аралашмасини ташийдиган кўмир сўргич (углесос) ва лойқаларни ҳайдайдиган насослар киради. Улар фойдали қазилмани гидравлик усулда қазиб олишда, кўмирни ташиш, қазиб олинган бўшлиқни тўлдириш, сув тўплагичларни тозалаш ва бойитиш фабрикаларида турли аралашмаларни ташишда қўлланилади. Катталиги 100 мм гача бўлган кўмир ва сув аралашмасини ташиш учун 10У4, 12У10, 14У7, 12УВ6 ва бошқа [7] турдаги кўмир сўргичлар ишлатилади. (Бу ерда биринчи сон 1:25 масштабга сурилиш патрубкасини диаметри, мм. У –ҳарфи углесос, В –ҳарфи юқори босимли (высоконапорный), охириги сон 1:10 масштабда нисбий айланиш тезлиги). 12УВ6 – русумли кўмир сўргичнинг тузилиши икки босқичли спирал насосларга ўхшаш. Унинг қобиғи горизонтал кўринишда ажралади. Қолган кўмир сўргичлар бир босқичли насосларга ўхшаш. Фақат кўмир сўргич иш ғилдирагига ўрнатилган парраклар сони бир босқичли насосларникига нисбатан камроқ. Шунинг учун парраклар оралиғидаги масофа каттароқ бўлади ва аралашмани оқиб ўтишига қулайлик туғдиради. Лойқаларни ҳайдаш учун мўлжалланган 6Ш8, 8Ш8 [7] насосларда ёпиқ ва ВШН 150, ШН200-1 ва ШН-150-1 насосларда эса очиқ иш ғилдирак ўрнатилган. Бу турдаги насослар заррачанинг катталиги 20 мм гача ва унинг миқдори 50% гача бўлган аралашмаларни ташиш имкониятига эга. Уларнинг барча бўлаклари ўта қаттиқ материаллардан тайёрланади. Конструктив тузилиши эса, емирилган қисмларни тез ва осон алмаштиришга мослаб тузилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling