20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
20-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаҳим ўтиш сув чиқариш қурилма
- Қудуқли сув чиқариш қурилма
- Карьер сув чиқариш қурилма
Ёрдамчи сув чиқариш қурилма ствол атрофи қўрасидан пастда ковлаб ўтиладиган
лаҳимларда ва шахта стволи зумфида (стволнинг ствол атрофи қўрасидан пастки қисми) йиғиладиган кон сувини асосий сув чиқариш қурилма сув тўплагичига чиқариб бериш вазифасини бажаради. Лаҳим ўтиш сув чиқариш қурилма кон лаҳимларини ковлаб ўтиш жараёнида лаҳимларда тўпланадиган кон сувини бевосита ер сатҳига (шахта стволини ковлаб ўтишда) ёки асосий сув чиқариш қурилма сув тўплагичига чиқариб ташлаш учун хизмат қилади. Қудуқли сув чиқариш қурилма. У шахта ёки карьерларни очиш ишларини бошлашдан олдин кон майдонини сувсизлантириш учун қўланилади. Бунинг учун кон майдони чегарасида сувли қатламгача диаметри 250 600 мм. бўлган бир неча скважиналар бурғилаб ўтилади. Ер ости сувлар скважиналарга сизиб чиқади ва у ерда йиғилади. Скважиналарда йиғилган ер ости сувлар қудукли сув чиқариш қурилма билан бевосита ер сатҳига чиқариб ташланади. Карьер сув чиқариш қурилма. У очиқ конлардаги кон сувини ер сатҳига чиқариб ташлаш вазифасини бажаради. Конларда ўрнатиладиган сув чиқариш қурилма сони кон жойлашган худуд рельефи, кон майдонининг сувчанлиги ва фойдали қазилмани қазиб олиш технологиясига боғлиқ. Масалан, тоғ бағрида жойлашган ва штольня билан очилган конларда сув чиқариш қурилма ўрнатилиши шарт эмас. Чунки кон суви штольня орқали оқиб чиқиши мумкин. Бошқа ҳолларда албатта сув чиқариш қурилма ўрнатилади. 1- расм. Асосий сув чиқариш қурилманинг шахтада жойлашиш схемаси. Марказлаштирилган, асосий, бўлим ва карьер сув чиқариш қурилмалар насосхонада жойлаштирилади. Шунинг учун уларни турғун, яъни ўрнатиш жойи ўзгармас, сув чиқариш қурилма деб тушунилади. Ствол ва қия лаҳимларни ковлаб ўтиш жараёнида кон суви тўпланадиган жой чуқурлашиб боради. Лаҳимлардан кон сувни чиқариб ташлаш учун қурилма жойини ҳам ўзгартириш зарур бўлади. Турғун сув чиқариш қурилманинг шахтада жойлашиш схемаси 5.1- расмда кўрсатилган. Барча лаҳимлардаги кон суви лаҳим узунлиги бўйича ковланган махсус ариқчалар бўйлаб оқиб келиб сув тўплагич 2-га қуйилади. Сув тўплагич 2 қувур орқали сув сўрилиш қудуғи 3- билан боғланган. Насос агрегатлари 9 насосхона 1-да ўрнатилган. Сув сўрилиш қувурининг (расмда кўрсатилмаган) бир томони насоснинг сув сўрилиш томонига уланади. Иккинчи томони эса сув сўрилиш қудуғи 3-га тушурилган ҳолатда бўлади. Сув ҳайдалиш қувури 10 бир неча ўзаро уланган қувур бўлакларидан иборат. Улар насосхона 1, қувур йўлаги 4, шахта стволи 5 ва ер юзида ўрнатилади. Сув чиқариш қурилма ишга тушурилганда кон суви сўрилиш қудуғидан сув сўрилиш қувури орқали насосга сўрилади. Насосда унинг зўриқмаси ортади. Юқори зўриқма билан насосдан чиқадиган кон суви сув ҳайдалиш қувури 10 бўйлаб оқиб ер сатҳидаги сув тиндиргичга 6 келиб қуйилади. Тик стволларни ковлаб ўтиш жараёнида ковланган бўшлиқга сизиб чиқадиган ер ости сувларини ер сатҳига чиқариб ташлаш учун махсус осма насос қурилмалари қўлланилади. Осма насосли қурилманинг умумий кўриниши 2- расмда кўрсатилган. Қурилма насос 1, электрюритгич 2, умумий рама 3, беркитгич (задвижка) 4, тескари қопқоқ 5, сув ҳайдалиш қувури 6, насосни сув билан тўлдириш мосламаси 7, эгилувчи сув сўрилиш қувур 8 каби ускуналардан ташкил топган. Электр юритгич насос билан бирга умумий нормада ўрнатилади. Насоснинг сув сўрилиш томонига эгилувчан сув сўрилиш қувури ва сув ҳайдалиш томонига эса қаттиқ сув қувур уланади. Қурилма сув тўпланадиган жойгача туширилган ҳолатда ишлатилади. Бунинг учун у кўтариш мослама билан осиб қўйилади. Қурилманинг сув сўрилиш баландликга мослаш ва портлатиш ишларини бажаришда уни хавфсиз баландликгача кўтариш ишлари кўтариш қурилманинг лебедкаси ёрдамида бажарилади. Қудуқли сув чиқариш қурилмалар турли қўринишда ва конструктив тузилишда бўлади. Улар шахта ёки карьерларнинг очиш ишларини бошлашдан олдин кон майдонни сувсизлантириш мақсадида қўлланилади. Қурилманинг электромеханик ускуналари ҳудудида жойлашганлиги сабабли уни қудуқли сув чиқариш қурилма деб аталади. У ер ости суви сатҳини пасайтирувчи қудуқ насос агрегати, сув қувурлар ва қурилма ишини бошқариш воситаларидан иборат. 2-расм. Лаҳим ўтиш сувчиқариш қурилмаси Ер ости суви сатҳини пасайтирувчи қудуқ – бу диаметри 150-600 мм. ва маълум чуқургача бурғулаш усули билан ковлаб ўтиладиган лаҳимдир. Кон майдонининг сувсизлантириш учун бундай қудуқлардан бир нечтаси ковланади. Бунинг натижасида ер бағрида маълум ҳажмдаги бўшлиқ ҳосил бўлади. Бўшлиқ атрофидаги ер ости суви бу ерда тўпланади ва қурилма билан ер сатҳига чиқариб ташланади. Қурилманинг асосий бўлаги – насос қудуқ ичида жойлашиши туфайли бу кўринишдаги қурилмаларни қудуқли (скважинный) сув чиқариш қурилма деб номланган. Қурилманинг электр юритгичи ер сатҳида ёки насос билан биргаликда қудуқ ичига ўрнатилади. Бу қурилмалардан бирининг кўриниши 3-расмда кўрсатилган у сувга чўктирилган электр насос билан жиҳозланган қудуқли сув чиқариш қурилма дейилади. Чунки қурилманинг асосий ускуналаридан бўлган насос ва электр юритгич сувга чўктирилган ҳолатда ишлатилади. Қурилма (3-расм) бекитгич – 1, манометр – 2, бошқариш пульти – 3, тирсак – 4, таянч плитаси – 5, сув ҳайдалиш қувури – 6, боғлама (пояс) – 7, муфта – 8, электр кабели – 9, насос – 10, фильтр – 11, электр юритгич – 12 каби ускуналардан ташкил топган. Сув ҳайдалиш қувури 6 бўлакларга бўлинган ва насос 10, фильтр 11, электр юритгич 12 ўзаро уланган ҳолда қудуқга тартиб билан туширилади. Биринчи бўлиб қудуқ оғзига насос агрегати туширилади. Туширилган агрегатни боғлама 7 ва таянч плитаси 5 кўтариб туради. Сўнг насоснинг сув ҳайдалиш томонига сув ҳайдалиш қувурининг биринчи бўлаги муфта 8 ёрдамида уланади. Кейин насос агрегати ва сув ҳайдалиш қувурининг биринчи бўлаги қудуқга туширилади. Уларни осилган ҳолатда боғлама ва таянч плитаси кўтариб туради. Кейин сув ҳайдалиш қувурининг биринчи бўлагига унинг иккинчи бўлаги муфта орқали уланади. Сўнг улар ҳам қудуқга туширилади. Шу тартибда сув ҳайдалиш қувурининг ҳамма бўлаклари ва насос агрегати қудуқга туширилади, уларни осилган ҳолатда боғлама ҳамда таянч плитаси кўтариб туради. Сув ҳайдалиш қувурининг иккинчи томони тирсак 4 ва беркитгич 1 орқали магистрал қувурга уланади. Натижада сув тўпланадиган жойдан сув чиқариб ташланадиган жойгача яхлит бир мажмуа, яъни қудуқли сув чиқариш қурилма пайдо бўлади. Бу қурилма билан ер ости суви ер сатҳига чиқариб ташланади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling