20-мaвзу.
Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг
вазифалари. Сув чиқариш қурилмаларининг асосий қисмлари. Марказдан қочма
насослар
Режа:
1. Сув чиқариш қурилма турлари
2. Сув чиқариш қурилмаларда ишлатиладиган насослар
3. Очиқ кон сув чиқариш қурилмалари
4. Сув чиқариш қурилма насосхонаси ва сув йиғгичининг
тузилиши
5. Сув қувурлари ва уларни танлаб
олиш шартлари
6. Сув қувурлари қўшимча ускуналари
7. Марказдан қочма насослар
Таянч сўзлар ва иборалар: ҳажм, конусли ўтказгич, задвижка, тескари қопқоқ, марказий,
ёрамчи, оқим, сув йиғгич, ствол атрофи қўраси.
Сув чиқариш қурилма насос,
электр юритгич, сув сўрилиш ва сув ҳайдалиш
қувурлар ва бошқа электромеханик ускуналардан ташкил топган техникавий мажмуадир. У
конларда кон сувини ер сатҳига чиқариб ташлаш вазифасини бажаради.
Сув чиқариш қурилма конда ўрнатилган жойи ва бажарадиган вазифаларга кўра
марказлаштирилган, асосий, бўлим, ёрдамчи, лаҳим ўтиш, қудуқли ва карьер сув чиқариш
қурилмаларига бўлинади.
Марказлаштирилган сув чиқариш қурилма ҳозирги кунда янги қурилма
ҳисобланади. У ўзаро яқин жойлашган бир неча шахталар учун ўрнатилади.
Бундай
ҳолларда барча шахталардаги кон суви бир жойда, яъни марказлаштирилган сув чиқариш
қурилма сув тўплагичида йиғилади. У ердан кон суви насос ёрдамида ер сатҳига чиқариб
ташланади.
Асосий сув чиқариш қурилма. У шахта стволлардан
бирининг ствол атрофи
қўрасида ўрнатилади. Коннинг барча лаҳимлардаги кон сувлари асосий сув чиқариш
қурилма сув тўплагичида йиғилади ва у ердан бевосита ер сатҳига чиқариб ташланади.
Бўлим сув чиқариш қурилма. У пастки қаватлардаги
кон сувини асосий сув
чиқариш қурилманинг сув тўплагичига ёки бевосита ер сатҳига чиқариб
ташлаш
вазифасини бажаради.