20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
20-маъруза

Карьер сув чиқариш қурилмалари. Очиқ конлардаги ер ости, ёмғир, қорларни 
эриши натижасида пайдо бўладиган кон суви тоғ жинслар ва фойдали қазилмани қазиб 
олишни, ташишни қийинлашади. Айрим ҳолларда кон суви фойдали қазилмани қайта 
ишлашга яроқсиз ҳолатга келтириши мумкин.
Очиқ конларда кон сувини ер сатҳига чиқариб ташлаш иши конни очишдан олдин 
бошланади. Бунинг учун карьер майдонида бир неча қудуқлар бурғулаб ковланади. Бу 
қудуқларга ер ости сувининг маълум миқдори сизиб чиқади ва у ерда йиғилади. Қудуқларда 
йиғилган сув қудуқли сув чиқариш қурилма билан ер сатҳига чиқариб ташланади. Бу билан 
бир қаторда карьер майдони чегарасида зовурлар ковланади. Улар карьерга оқиб келиши 
3-расм. Сувга чўкти-
рилган электр насосли 
қудуқли сув чиқариш 


мумкин бўлган ёмғир ва қор сувларини карьердан бошқа томонга оқизиб юбориш учун 
қўлланилади. 
4-расм. Карьер сув чиқариш қурилма схемаси 
Карьер майдонида тўпланадиган кон сувини ер сатҳига чиқариб ташлаш учун сув 
чиқариш қурилма (4-расм) ўрнатилади. У кон суви тўпланадиган, яъни карьернинг пастки 
қисмида ёки поғоналарда жойлаштирилади. 
Карьер сув чиқариш қурилма насос станцияси 7, очиқ сув тўплангич 3, сув сўрилиш 
5 ва сув ҳайдалиш 8 қувурлардан иборат. Насос станциясида насос 6, электр юритгич 10 ва 
насосни ишга тушириш жихозлари 9 жойлаштирилган. 
Ёрдамчи насос 4, насос ва сув сўрилиш қувурини сув билан тўлдириш учун 
қўлланилади. 
Карьер майдонидаги кон суви завур 1 бўйлаб очиқ сув тўплагич томонга қараб оқиб 
келади. У қувур 2 орқали ўтиб очиқ тўплагичга қўйилади. Сўнг сув тўплагичга йиғилган 
кон суви сув сўрилиш 5 ва ҳайдалиш 8 қувури ёрдамида насос 6 орқали ер сатҳига чиқариб 
ташланади. 
Мисол: Республикамизда энг серсув ҳисобланган Ангрен кўмир разрезидан иккита 
насос станцияси ўрнатилган, Шимолий ва жанубий насос станциялари. Шимолий насос 
станциясида ҳар бирининг соатлик унумдорлик 1250 м
3
/с бўлган 4 та Д 1250/125 ва 
Жанубий насос станциясида эса ҳар бирининг соатлик унумдорлиги 850 м
3
/с бўлган. 8-та 
ЦНСГ- 850-240 турдаги насос ўрнатилган. 
Иккала насос станциялари билан йил давомида 5

6 млн. м
3
кон суви ер сатҳига 
чиқариб ташланади. 
Ангрен кўмир разрезининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3÷4 млн.т атрофида. 
Унда ҳар бир тонна кўмирни қазиб олиш учун тахминан 1,6

2 м
3
кон сувини ер сатҳига 
чиқариб ташлаш керак бўлади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling