20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
20-маъруза

P
Q
d
30
1
; м
(3) 
бу ерда: 
P
 - Ҳисобий унумдорлик, м
3
/соат; 

- Сув оқимининг тежамли тезлиги, м
3
/соат. 


Унинг қиймати сув сўрилиш қувурида (1,0 

1,5) м/сек ва сув ҳайдалиш қувурида 
(1,8 

2,5) м/сек оралиғида олинади.[4,15] 
Қувурнинг девор қалинлиги қуйидаги ифода билан ҳисобланади:[19] 
а
P
R
P
R
d







)
1
3
,
1
4
,
0
(
5
,
0

; см (4) 
бу ерда: 
R-қувур чидамлигини кафолатловчи кучланиш, кг/см
2
;
Р- ҳисобланадиган кесимдаги сув босими, кг/см
2

а- занглаш (коррозия)ни ҳисобга олувчи коэффициент, см. Пўлат 
қувурлар учун 
)
2
,
0
1
,
0
(


а
см. 
Қувур чидамлигини кафолатловчи кучланиш қувур тайёрланган материалга қараб 
олинади ва унинг қиймати қуйидаги жадвалда кўрсатилган 
2.-жадвал
Қувур 
тайёрланган пўлат 
Ст.2 
Ст.4 
Ст.5 
Ст.6 
Чўян 
R, кг/см
2
100-800 
200-1000 
350-1300 
450-1500 
200 
Ҳисобланган ички диаметр ва унинг девор қалинлиги бўйича қувур танланади. 
Шахта стволида ўрнатиладиган сув қувур сони насос агрегатларининг сонига 
боғлиқ. Насос агрегатларининг сони ўз навбатида сув оқимининг ҳажми ва насоснинг 
техникавий кўрсаткичлари асосида топилади. Масалан сув оқимининг ҳажми 50 м
3
/соатдан 
юқори ва бу сувни битта иш насос билан ер сатҳида чиқариб ташлаш мумкин бўлган 
ҳолларда насосхонада учта бир хил насос агрегати ўрнатилади. Улардан бири ишчи, 
иккинчиси заҳира ва учинчиси таъмирлашдаги насос бўлади. 
Хавфсизлик ва техник эксплуатация қилиш қоидаларига [22] кўра битта сув қувурга 
иккитагача насос улаш мумкин. Бу қоидага биноан насос агрегатларининг сони учта 
бўлганда сув қувурининг сони иккитадан кам бўлмаслиги керак. Улардан бири ишчи ва 
иккинчиси эса заҳира қувурлар ҳисобланади. 
Насос агрегатлари билан сув қувурларни уланиш схемаси 6.19-расмда кўрсатилган. 
5-расм. Насос агрегатларини сув қувурлар билан уланиш схемаси 


Сув сўрилиш қувурлари 4 насос агрегатларига (№1, №2, №3) уланган. Уларнинг 
иккинчи томони сув сўриш қудуғига 10 туширилган.
Сув сўрилиш қувурларини насосхонада жойлашган таянч кўтариб туради. 
Сув ҳайдалиш қувурлари 5 насосхона ён деворига мустаҳкамланган кронштейнларга 
ўрнатилади. Уларнинг ҳар бирига тескари қопқоқ 6 уланган бўлади. Сув ҳайдалиш 
қувурлари қувур коллектори 3 билан беркитгичлар 7 орқали уланади. Қувур коллектори ўз 
навбатида ишчи1 ва заҳира 2 қувурлар билан уланган. 
Қурилманинг бу кўринишдаги гидравлик схемаси ҳоҳлаган насос агрегатлари ва сув 
ҳайдалиш қувурлар орқали кон сувларини ер сатҳига чиқариб ташлаш имкониятини беради. 
Ишлаб турган насос агрегатини заҳирадаги сув ҳайдалиш қувур билан улаш ёки 
заҳирадаги насос агренатини ишга тушириш бекитгичларнинг айримларини очиш ва 
қолганланини ёпиш билан бажарилади. 
Сув қувурларини таъмирлашда унинг ичидаги сувни сув тўплагичга тушуриб 
юбориш зарур бўлади. Бунинг учун таъмирланадиган сув қувур томонидаги бекитгич 9 
очилади. Қувурлардаги сув қувур 8 орқали сув сўриш қудуғига оқиб ўтади. 
Насосхонадан қувур йўлагига иккита (ишчи ва заҳира) қувурлар чиқади. Улар қувур 
йўлагининг пастки қисмида ўрнатилади. Қувурларни таянч стули 1 ва 8÷10 метр оралиқдаги 
масофада қўйиладиган ёғоч тахламалар 2 кўтариб туради. Қия лаҳимларда ўрнатиладиган 
қувурлар силжишга қарши восита 3 билан жиҳозланган бўлиши шарт. Бу восита (6 б расм) 
халқа ва хомутдан иборат. Халқа қувурга, унинг айлана узунлиги бўйича жипслашган 
ҳолатигача болтлар билан тортилади. Халқанинг юқори қисмига хомут ўрнатилган. У 6-10 
метр оралиқда лаҳим мустаҳкамлагичга мустаҳкамланади. 
6-расм. Қия лаҳимларда қувурларни ўрнатиш схемаси. 
Силжишга қарши восита 3 қувурни лаҳим бўйлаб пастга қараб йўналган оғирлик 
кучланишларидан муҳофаза қилади. 
Шахта стволида ва қувурлар йўлагида жойлашадиган сув ҳайдалиш қувурларини 
тархи 6.20-расмда кўрсатилган. Шахта стволидаги қувурлар 1 қувур йўлагидан чиқадиган 
қувурлар билан ўзаро таянч тирсаклари 2 орқали уланади.
Унинг стволда ўрнатиш схемаси 7 а – расмда кўрсатилган. Таянч тирсаги қувурларни 
улаш билан бир қаторда қувур ва сувнинг массаларини кўтариб туриш вазифасини 


бажаради. Таянч тирсагига таъсир этадиган оғирлик кучларини камайтириш мақсадида 
стволда ўрнатиладиган қувур 150-250 м. узунликдаги бўлакларга ажратилади. Ҳар бир 
бўлакнинг пастги томонига унинг оғирлигини кўтариб туриш учун таянч стуллари 3, юқори 
томонига эса компенсатор 4 ўрнатилади. 
Таянч стули 3(7 ва 8 б-расмлар) қувурнинг алоҳида бўлагини кўтариб туради. Сув 
қувурни эгилиш кучларидан муҳофазалаш учун улар хомутлар (8 б-расм) ёрдамида ствол 
мустаҳкамлагичига ёки ствол бўйлаб ўрнатиладиган йўналтирувчига мустаҳкамланади. 
Хомутлар оралиғидаги масофа сув қувур диаметрига боғлиқ. Унинг қиймати 
қуйидаги жадвалда келтирилган. 
Сув қувур диаметри мм. 
100 
150 
200 
250 
300 
ва 
юқори 
Хомутлар 
оралиғидаги 
масофа, м. 

12 
15 
19,5 
22,5 
Сув қувурни ўрнатиш кўп меҳнат талаб қиладиган иш ҳисобланади. Уни ўрнатишда: 
- ўрнатиш жойини тайёрлаш; 
- қувурларни ташиб келиш; 
- қувур ва қувур жиҳозларини ўрнатиш; 
- қувурни синовдан ўтказиш; 
- ишлатишга тайёрлиги тўғрисида ҳужжатларни тўлдириш; 
- ишлатишга топшириш каби ишлар бажарилади. 
Сув қувурларни ишлатиш қоидаларига кўра у ҳар бир 200 м. оралиқда 
ертуташтиргичга (заземление) эга бўлиши шарт. Сув қувурларни ертуташтиргич ҳисобида 
ишлатиш маън этилади.[22] 
7-расм. Сув қувурни шахта стволида ўрнатиш схемаси 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling