20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


Нaсoсxoнa. Сув йиғгич вa сув қувурлaр


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
20-маъруза

Нaсoсxoнa. Сув йиғгич вa сув қувурлaр. 
Сув чиқариш қурилмаларнинг электр механик ускуналари, электр жиҳозлари ва 
автоматлаштириш воситалари ствол атрофи қўрасида махсус ковланган лаҳим – 
насосхонада жойлашади. Насосхона лаҳим – 8 (5.1-расм) орқали ствол атрофи қўра ва қувур 
йўлаги – 4 орқали шахта стволи билан бирлашган бўлади. У тоза ҳаво оқими бўлган ствол 
атрофи қўрасида ва ер ости подстанция билан ёнма-ён жойлашган бўлади. Сув босиш 
ҳавфини олдини олиш мақсадида насосхона ствол атрофи қўраси билан сув ўтказмайдиган 
эшик орқали бирлашади ва у асосий кон лаҳимдан 0,5 м. баландликда жойлашади. 


Қурилманинг электр механик ускуналарини насосхонага ташиб киритиш унинг 
полида темир йўл ётқизилган ва юкларни тушириш-юклаш учун эса кўтариш мосламаси 
ўрнатилади. 
Насосхонанинг (1-расм) геометрик ўлчамлари (узунлиги, эни ва баландлиги) 
ўрнатилиш керак бўлган насос агрегатининг сони ва уларнинг ўлчамлари асосида топилади. 
1- расм. Насосхонада насос агрегатларининг жойлашиш схемаси 
1-сув ҳайдалиш қувури, 2- кўтариш мосламаси, 3- сув сўрилиш қувури, 4- сув ҳайдалиш 
қувуридан сувни тушуриш қувури, 5-электр юритгич, 6- насос 7- қувур йўлаги, 8- сув 
сўрилиш, 9- сув тўплагич, 10- решётка, 11- ёрдамчи насос, 12 бекитгич. 
Кон лаҳимларига сизиб чиқадиган ер ости сувлар насосхона ёнида 
жойлаштириладиган сув тўплагичда йиғилади. Хавфсизлик қоидаларига биноан сув 
тўплагич икки қанот (бўлак) дан иборат бўлиб, улардан бири ишчи иккинчиси эса заҳира 
қанотлар ҳисобланади. Нормал сув оқими вақтида сув тўплагичнинг заҳира қаноти бўш 
бўлиши керак. Сув тўплагичнинг ҳар бир қанот ҳажми бош сув чиқариш қурилмаларда 4 
соатлик, ёрдамчи сув чиқариш қурилмаларда эса 2 соатлик нормал сув оқими ҳажмидан кам 
бўламаслиги керак. Унинг кўндаланг кесим юзаси, сув тўплагич ҳажми 1500м
3
гача бўлса 
бир йўлли штрек кесими ва ундан кўп бўлган ҳолларда икки йўлли штрек кесимига тенг 
қилиб олинади.
Сув тўплагичда сув оқими тезлиги ниҳоятда кичик (2

5 мм/сек) бўлганлиги сабабли 
кон суви таркибидаги механик аралашмалар унинг тубига чўкади. 
Сув тўплагич насосхонага нисбатан 5

6 м чуқурликда жойлашади ва у вақти – вақти 
билан механик чўкиндиларидан тозалаб турилади. 
Механик чўкиндилардан тозаланган сув сув тўплагичдан решетка – 10 ва бекитгич – 
11 ўрнатилган қувур орқали сув сўрилиш қудуғига оқиб ўтади (5.7-расм). Сув сўрилиш 
қудуғи насосхонада ўрнатилган насосларнинг ҳар бирига алоҳида ёки умумий бўлиши 
мумкин. 


Сув сўрилиш қудуғи умумий бўлган ҳолларда унинг шакли доира кўринишида 
бўлиб, диаметри насосхона энига тенг қилиб олинади ва сирти қалинлиги 300 мм. кам 
бўлмаган бетон қоришма билан мустаҳкамланади. 
Сув чиқариш қурилманинг ишончли ишлаши учун сув сўрилиш қувурида 
ўрнатилган қопқоқ сув сатҳидан 0,5 м. чуқурликда, майда чўкиндиларни сўриб олмаслиги 
учун қудуқ тубидан 0,5 м. юқорида ҳамда сиртидан 0,3 м. олисда бўлиши тавсия этилади. 
Кончилик корхорналари сув чиқариш қурилмаларда аксарият марказдан қочма 
насослар қўлланилади. Ушбу турдаги насослар билан жиҳозланган сув чиқариш қурилма 
(2-расм) насос – 1, электр юриткич – 2, ишга туширгич (пускатель) – 3, сув сўрилиш – 4 ва 
ҳайдалиш – 5 қувурлар каби ускуналардан ташкил топган. 
Сув сўрилиш қувурида тозалаш тўри – 6 ва қопқоқ – 7 ташкил топган сув сўрилиш 
қопқоғи ўрнатилади. 
Тозалаш тўри кон сувини лойқа ва сув ўтларидан тозалаб сув сўрилиш қувурига ўтказиш, 
қопқоқ 7 эса насосни сув билан тўлатиш жараёнида сув қувурини беркитиш учун 
ўрнатилган. Насос ишлаб турган вақтда сув сўрилиш қувурдаги босим атмосфера 
босимидан кичик бўлганлиги ҳисобига қопқоқ кўтарилган ҳолда бўлади. Насос тўхташи 
билан сув кувурдаги сувнинг массаси таъсирида у ёпиқ ҳолатга ўтади. Сув ҳайдалиш 
қувури 5 насоснинг сув чиқиш томонига тескари қопқоқ 9 ва бекитгич (задвижка) 8 орқали 
уланади. Қурилма ишга туширилганда сув тўплагичда йиғилган кон суви тозалаш тўри, сув 
сўрилиш қувури, насос, бекитгич, тескари қопқоқ ва сув ҳайдалиш қувури орқали оқиб ўтиб 
ер сатҳидаги сув тиндиргичга келиб қуйилади. 
2-расм. Сув чиқариш қурилманинг тузилиши 
Бекитгич 8 насосни ишга тушириш жараёнини енгиллаштириш ва унинг 
унумдорлигини ўзгартириш учун ўрнатилган. Насосни ишга туширишда бекитгич 8 тўлик 
бекилган ҳолда бўлади. Унда насос унумдорлиги нолга тенг бўлади ва уни ишга тушириш 
учун камроқ қувват талаб қилади. Бунинг натижасида насосни ишга тушириш жараёни 
енгиллашади. Насос иш ғилдираги ўзининнг нормал тезлигига эришгандан сўнг бекитгич 8 
аста-секин очилиб зарур бўлган унумдорлик ўрнатилади.
Насосни ишга туширишдан олдин сув билан тўлатиш зарур. Агар сув ҳайдалиш 
қувурида сув бўлган ҳолларда бу иш қувур 10 ва бекитгич 11 билан амалга оширилади. 


Бошқа ҳолларда эса насоснинг сув билан тўлатиш воронкаси 12 орқали бажарилади. 
Насосни сув билан тўлдириш жараёнида насос ичидаги ҳаво бекитгич 17 орқали 
атмосферага чиқиб кетади. 
Сув ҳайдалиш қувурини таъмирлашда унинг ичида қолган сув қувур 13 ва бекитгич 
14 орқали сув тўплагичга тушириб юборилади.
Сув чиқариш қурилма ишини назорат қилиб туриш учун сув сўрилиш қувурига 
вакумметр 15 ва сув ҳайдалиш қувурига эса манометр 16 ўрнатилган. 
Сув чиқариш қурилмани ишга тушириш ва тўхтатиш ишга туширгич (пускатель) 
билан амалга оширилади. 
Сув тўплагичдаги сувнинг сатҳидан сув чиқариладиган жойгача бўлган тик масофа 
тўлиқ сув чиқариш геометрик (геодезик) баландлик – Н
г
(2в расм) дейилади. У геометрик 
сув сўрилиш Н
в
ва геометрик сув ҳайдалиш Н
н
баландликларининг йиғиндисига тенг.Тўлиқ 
геометирик баландлик:
- сув сўрилиш ва сув ҳайдалиш қувурлари тик ўрнатилган ҳолларда 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling