20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
20-маъруза
в
н г Н H H ; м (1) - cув сўрилиш ва сув ҳайдалиш қувурлари қия ўрнатилган ҳолларда в в н н г l l H sin sin ; м (2) Бу ерда: в н l l , – тегишли равишда сув ҳайдалиш ва сўрилиш қувурларининг узунлиги, м; в н - сув ҳайдалиш ва сув сўрилиш қувурлариниг қиялик бурчаклари Насос агрегати сув тўплагичга нисбатан юқорида жойлашган қурилмаларда сув сўрилиш баландлиги плюс ва пастда жойлашган ҳолларда эса минус ишора билан олинади. Қурилманинг сув қувури сув сўрилиш ва сув ҳайдалиш қувурлардан иборат. У етарли даражада мустаҳкам, сифатли уланган, занглаб емирилишга қарши тураоладиган, енгил ва кам сарф ҳаражатлар талаб қиладиган бўлиши керак. Сув қувурлар диаметри 100-600 мм.гача бўлган ва 1-10 МПа босимга чидамли пўлатдан тайёрланган қувур бўлакларидан (звено) ташкил қилинади. Айрим ҳолларда, яъни сув босими 1МПа.гача бўлган қурилмаларда чўяндан тайёрланган қувурларни қўллаш мумкин. Қувур бўлаклари ўзаро фланец орқали уланади. Фланец суриладиган 1 ва сурилмайдиган 2 халқалардан иборат. Халқаларнинг бирида айлана шаклидаги бўртма иккинчисида эса чуқурча 4 мавжуд. Қувур бўлакларини улашда чуқурчага резина ёки резинали материалдан тайёрланган зичма жойлаштилади. Сўнг фланец халқалари болтлар 3 билан тортиб зичланади. Сув сурилиш қувурига сув сурилиш қопқоғи (3 б-расм) ўрнатилади. У тешикчалари айлана шаклдаги тозалаш тўри 1 қопқоқ 2 ва фланец 3 –дан иборат. Сув сўрилиш қопқоғи фланец 3 билан сув сўрилиш қувурига уланади. Сув сўрилиш қувурида босим камайганда яъни насос ишга туширилганда қопқоқ 2 тепага кўтарилади. Сув сув сўрилиш қопқоғидан ўтиб қувур орқали насосга сўрилади. Насос тўхтатилганда қувурдаги сувнинг босими билан қопқоқ 2 пастга тушади ва сув ўтиш йўлини бекитади. 3-расм. Қувур жиҳозлари. а-фланец, б-сув сўрилиш қопқоғи, в-бекитгич, г-тескари қопқоқ, д-компенсатор Сув сўрилиш қопқоғи шарнирли тарелкасимон ва шарсимон кўринишда бўлиши мумкин. Сув ҳайдалиш қувурига бекитгич (задвижка), тескари қопқоқ (обратньй клапан) ва компенсаторлар ўрнатилади. Бекитгич (3 в-расм) ёки задвижка тўсқич 1, резбали шпиндел 2, қопқоқ 3, сальник 4, маховик 5 ва фланец 6 каби бўлаклардан иборат. Тўсқич 1 резбали шпиндель 2 билан боғланган. Шпинделнинг иккинчи томонига маховик 5 ўрнатилган. Маховик 5 маълум йўналишда буралганда тўсқич 1 тепага кўтарилади ва сув йўли очилади. Бекитгич қувур билан фланец 6 орқали уланади.Тескари қопқок (3 г-расм) қобиқ 1, қопқоқ 3 ва шарнирли қопқоқ 4 қисмлардан иборат. Кобиқнинг икки томони фланецлар 2 шаклида тайёрланган бўлиб ва бу фланецлар билан тескари қопқоқ қувурига уланади. Насос нормал ишлаб турган шароитда шарнирли қопқоқ 4 кўтарилган ҳолатда бўлади.Бирор сабаб билан насос ишламай қолганда қувурдаги сувнинг босими билан шарнирли қопқоқ пастга тушади. Бу билан қувурдаги сувни насосга оқиб келиш йўлини тўсади ва иш ғилдиракни сув ҳайдалиш қувуридаги юқори босимли сувдан ҳимоялайди. Маълумки ҳарорат ўзгариши билан қувурларда ички кучланишлар пайдо бўлади. Бу кучланишлар таъсирида қувур узайиши (ҳарорат юқори бўлганда) ёки қисқариши (ҳарорат паст бўлганда) мумкин. Қувурни ички кучланишлар таъсиридан муҳофазалаш мақсадида компенсаторлар ўрнатилади. Биринчи компенсатор қувурнинг шахта стволи оғзидан 50м. пастки қисмида ва қолганлари эса 200м. оралиқда ўрнатилади. Компенсатор (6.17 д-расм) бири иккинчисига кирадиган қувурлар 1,2, мой билан шимдирилган толали зичлама 3 ва втулка 4 каби бўлаклардан иборат. У қувур билан фланецлар орқали уланади. Ички кучланишлар таъсирида қувур узайса компенсатор қувурларининг бири иккинчисига кўпроқ киради, акс ҳолларда эса бири иккинчисидан чиқади. Бу билан қувур ички кучлар таъсирида узайиш ва қисқаришдан ҳимояланади. Сув сўрилиш ва сув ҳайдалиш қувурларини ўрнатиш жараёнида турли шаклдаги қувур жиҳозлари қўлланилади. Масалан: Кувурни маълум бурчакка буриш керак бўлган жойда тирсак (4 а-расм) уни икки томонга ажратишда учтомонлик (4 б-расм) ва диаметрлари ҳар хил бўлган қувурларни улашда конуссимон ўтиш мосламалар (4 в-расм) қўлланилади. 4-расмҚувур жиҳозлари:а-тирсак, б-учтомонлик, в-конуссимон ўтиш мослама. Кон суви кислота хусусиятига эга бўлган (бир литр кон суви таркибида 50мг олтингугурт кислотаси бўлган) конларда таркибида хром никель бўлган кислотага чидамли пўлатдан тайёрланган қувурлар қўлланилади. Ёки пўлатдан тайёрланган қувурларнинг ички ва ташқи сиртлари махсус материаллар билан қопланади. Қоплама материали сифатида қўрғошин, ёғоч ва пластмассалар қўлланилади. Қувур занглаш хусусиятига эга. Унинг занглаш даражаси қувур ўрнатилган жой шароитига боғлиқ. Йил давомида занглаш даражаси 0,5 мм гача бўлса, муҳит кам тажовузкор ва ундан кўп бўлган ҳолларда эса муҳит юқори тажовузкор ҳисобланади. Юқори тажовузкор муҳитдда ўрнатиладиган қувур ва унинг жиҳозларини ташқи сирти полимер ёки краска билан қопланади. Ҳозирги кунда винипласт ва полиэтилиендан тайёрланадиган қувурларни қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда. Улар металл қувурларга нисбатан тажовузкор муҳитга чидамлиги, гидравлик қаршиликлари ва массаси камлиги билан фарқланади. Пластмассали қувурлар сув босими 1,5-2 МПа атрофида бўлган сув чиқариш қурилмаларида қўлланилмоқда. Қувурни ҳисоблаш ва танлаб олишда унинг ички диаметри ва қувурнинг девор қалинлиги ҳисобланади. Қувурнинг ички диаметри сарф тенгламаси асосида топилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling