20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


Кўп босқичли марказдан қочма насослар


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
20-маъруза

Кўп босқичли марказдан қочма насослар 
Бу турдаги насосларнинг ротори (10- расм) ўқда кетма-кет ўрнатилган бир неча иш 
ғилдиракдан иборат. Кетма-кет ўрнатиладиган иш ғилдираклар сони 2-10 (12) тагача 
бўлиши мумкин. Насосга кирадиган сув бу иш ғилдиракларнинг ҳар биридан кетма-кет 
оқиб ўтади. Оқиб ўтиш жараёнида у ҳар бир иш ғилдиракда маълум миқдорда энергия 
олади. Шунинг учун кўп босқичли насосларнинг зўриқмаси насос роторига ўрнатилган иш 
ғилдираклар сонига боғлиқ. 
Масалан, ЦНС 300-120 … 600 типидаги кўп босқичли насос иш ғилдираклар сони 2-
10 гача бўлиши мумкин. Ҳар бир иш ғилдиракнинг зўриқмаси 60 м. тенг. 
Агар насос икки иш ғилдирак билан ташкил қилинса унинг зўриқмаси 120 м., учта 
бўлса 180 м., тўртта бўлганда 240 м. … ва 10 та бўлганда 600 м. тенг бўлади. 
Кўп босқичли насослар икки гуруҳга бўлинади. Улар йиғма (секционные) ва спирал 
насослардир. 


Йиғма насос бир хил тузилишдаги йиғмалардан ташкил топган. Ҳар бир йиғма иш 
ғилдирак, сув кириш ва сув чиқиш каналларидан иборат бўлиб, насоснинг босқичини 
ташкил қилади. Босқичлар ўзаро уланиб йиғма насос ҳосил қилинади. 
Спирал насосларнинг қобиғи горизонтал кўринишда очилади. Сув бир босқичдан 
иккинчи босқичга сув канали орқали ўтади. 
Йиғма насослар спирал насослардан геометрик ўлчамлари ва массаси камлиги ҳамда 
йиғмалар сонини осон ўзгартириш мумкинлиги билан фарқланади. 
Уларнинг асосий камчилиги эса насосни таъмирлашда сув сўриш ва сув ҳайдаш 
қувурларидан ажратиш зарурлиги ҳамда йиғиш жараёнида бўлаклар оралиғини назорат 
қилиш қийинлигидан иборат. 
Спирал насосларнинг сув оқиб ўтадиган каналлари анча такомиллашганлиги 
сабабли уларнинг фойдали иш коэффициенти йиғма насосларникига қараганда анча юқори. 
Ҳозирги кунда кончилик корхоналарида йиғма ва спирал насослар қўлланилмоқда. 
Сув оқими 300-450 м
3
/соат бўлган шахта ва карьерларда кўпроқ йиғма кўп босқичли 
насослар ва сув оқими 450-1500 м
3
/соат бўлган конларда спирал кўпбосқичли насослар 
қўлланилмоқда. 
Кўп босқичли йиғма насослар. Бу насослар кончилик корхоналарида кенг кўламда 
қўлланиб келинмоқда. Улар кон сувини кимёвий хоссаларига кўра уч гуруҳга ажратилган. 
Биринчи гуруҳга киритилган насослар ЦНС (центробежный насос секционный), 
иккинчиси ЦНСК (центробежный насос секционный кислотный) ва ЦНСГ (центробежный 
насос секционный для грязных вод)русумлар билан белгиланган. Биринчи гуруҳга 
киритилган насослар нейтрал, иккинчиси кислотали ва учинчиси лойқаланган кон 
сувларини ҳайдаб чиқаришга мўлжаллаб ишлаб чиқарилган. 
Насос русумини белгилашда бош ҳарфлардан кейин келадиган сон насос 
унумдорлигини ва ундан кейинга сонлар унинг минимал ва максимал зўриқмаларини 
белгилайди. 
Масалан: насос ЦНСК 180-85...425 қуйидагича ўкилади: 
ЦНС – марказдан қочма йиғма насос; 
К – кислотали кон сувини ҳайдашга мўлжаллаб ишлаб чиқарилган; 
180 – насоснинг унумдорлиги, м
3
/соат; 
85 – унинг минимал зўриқмаси, 85 м; 
425 – максимал зўриқмаси, 425 м. 
Марказдан қочма йиғма насос (10-расм) йиғма қобиқ – 1, сув сўрилиш – 2ва сув 
ҳайдалиш – 7патрубкалари, парраклар – 3, иш ғилдираклар – 4, насос ўқи – 5, зичламали 
сальник – 6 каби асосий бўлакларда иборат. 
Сув сўрилиш патрубкасига сув ҳайдалиш қувурлари уланади. Сув сўрилиш қувури 
орқали сўрилган сув иш ғилдираклардан босқичма-босқич оқиб ўтади. Сўнг у сув ҳайдалиш 
қувури билан ер сатҳига чиқариб ташланади. 


10-расм. Йиғма насоснинг умумий кўриниши. 
Насос қобиғининг ҳар бир йиғмаси (секция) (11-расм) сув йўналтирувчи аппарат 7, 
унинг қобиғи 9, сув сўрилиш 13 ва ҳайдалиш 6 қопқоқлари, олдинги 12 ва орқа 1 
кронштейнлардан иборат. 
Сув йўналтирувчи аппарат иш ғилдиракдан радиал йўналишда чиқадиган сув 
оқимини ўқ йўналишига келтириш ва кейинги иш ғилдиракка йўналтириш вазифасини 
бажаради. 
Йўналтирувчи аппарат қобиқ билан бирга ёки алоҳида тайёрланади. Агар у алоҳида 
тайёрланган бўлса, насосни йиғишдан олдин уни йиғмаларига ўрнатилади. Йўналтирувчи 
аппарат С421-40 маркали чўяндан қуйма усул билан тайёрланади. 
Йиғмалар ўзаро тортиб турувчи болтлар 14 билан бирлаштирилади. Йиғмаларнинг 
оралиғи диаметри 10 ва 6 мм. бўлган резинали толалар 12 билан зичланади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling