20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
20-маъруза

 
Кўп босқичли спирал насослар 
Уларнинг конструктив тузилиши йиғма насосларнинг тузилишидан: 
- иш ғилдираклар оралиғида сув йўналтирувчи аппаратнинг йўқлиги; 
- ўқ йўналишдаги кучли мувозанатлаш учун иш ғилдиракларни мослаб ўрнатиш 
мумкинлиги
- юксизлаш мосламасини йўқлиги; 
- икки томонлама сув кирадиган иш ғилдиракларни ўрнатиш мумкинлиги; 
- насос қобиғи горизонтал кўринишда ажралиши билан фарқланади.
Спирал насос ротори (14 -расм) икки томонлама сув кирадиган иш ғилдирак 3 ва бир 
томонлама сув кирадиган иш ғилдираклар 4,5, насос ўқи 6, зичлама 15 ва сальник қопқоғи 
16 каби каби бўлаклардан иборат. Ротор подшипниклар орқали таянч кронштейнига 
ўрнатилган ва у муфта 8 орқали электр юритгич билан уланади.
Бир томонлама сув кирадиган иш ғилдираклар 4 ва 5 насос ўқига ўзаро тескари 
ўрнатилган. Бу эса ҳар бир иш ғилдиракда пайдо бўладиган ва сув сўрилиш томонга 
йўналган кучларни мувозанатга келтиради. Шунинг учун спирал насосларда, икки 
томонлама сув кирадиган насослар каби ўқ йўналишдаги куч пайдо бўлмайди. 
Икки томонлама сув кирадиган иш ғилдирак 3 насоснинг биринчи ва бир томонлама 
сув кирадиган иш ғилдираклар 4 ва 5 унинг иккинчи ва учинчи босқични ташкил қилади. 
Бундай насосларда механик энергия сувга уч марта узатилади. 
Насос қобиғи горизонтал кўринишда ажраладиган икки, 1 ва 2 бўлаклардан иборат. 
Сувни бир иш ғилдиракдан иккинчисига йўналтиришда қўлланиладиган йўналтирувчи 
аппарат вазифасини қобиқдаги спирал канал 12 бажаради. Шунинг учун бу насосларни 
спирал насос дейилади. 
14 –расм. МД – туридаги кўп босқичли спирал насоснинг кесими 


Насоснинг сув сўрилиш 9, ҳайдалиш 14 патрубкаларга сув сўрилиш ва ҳайдалиш 
қувурлари уланади. 
Насос ишга туширилганда сув сўрилиш патрубкаси 9 ва спирал шаклдаги сув кириш 
канали орқали иш ғилдирак 3-га сўрилади. Сўнг у узатиш канали 7 орқали бўшлиқ 11-га 
ўтиб иш ғилдирак 4-га киради. Ундан чиқиб қобиқдаги спирал канал 12 бўйлаб оқиб ўтиб 
охирги иш ғилдирак 5-га киради. Ундан чиқадиган сув спирал қобиқ 13, ҳайдаш патрубкаси 
14 ва унга уланган сув ҳайдалиш қувури билан ер сатҳига чиқариб ташланади. 
Ҳозирги кунда унумдорлиги 80-1200 м
3
/соат 
ва зўриқмаси 65-350 м гача бўлган кўп босқичли 
спирал насосларни ишлаб чиқарилмоқда. Улар 
гидрогеологик шароитлари мураккаб бўлган маъдан 
конларида сув чиқариш ишини ташкил қилишда 
кенг кўламда қўлланилмоқда. 
Тик насослар (вертикальные).Улар шахта 
стволи ёки қудуқларни ковлаб ўтиш жараёнида 
лаҳимларга сизиб чиқадиган ер ости сувлари ер 
сатҳига чиқариб ташлашда қўлланилади ва 
лаҳимларда тўпланган сувнинг сатҳидан юқорида 
жойлашган ҳолатда ишлатилади. 
Тик насос ротори ўққа кетма-кет ўрнатилган 
ёпиқ кўринишдаги бир неча иш ғилдираклардан 
ташкил топади. 
Шахта ва карьер майдонларини сувсизлантириш 
учун унумдорлиги 30-1200 м
3
/соат гача бўлган АТН, 
А ва НА русумли артезиан насослари (15-расм) 
қўлланиб келинмоқда. Насос, диаметри 200-600 мм 
бўлган скважинада ва унинг электр юритгичи эса ер 
сатҳида жойлашади. Электр юритгичдан насосга 
айланма ҳаракат сув ҳайдалиш қувурида жойлашган 
ва узунлиги 100 м гача бўлган ўқ орқали узатилади. 
Артезиан насос (15-расм) ўқ 1, иш ғилдираклар 2, 
қобиқ 3, конуссимон втулка 4, юқори 5 ва пастки 6 
қобиқлар, резинани подшипниклар 7, пружинали 
бирлаштиргич 8 ва бирлаштириш шпилкалари 9 каби 
бўлаклардан иборат. 
Насос ўқи узунлиги 2,5–3,5 м бўлган 
бўлаклардан ташкил қилинган. Бўлаклар ўзаро 
муфта орқали уланади. Насос ўқи қувур ичида 
жойлаштирилган 
резинали 
подшипникларда 
айланма ҳаракатда бўлади. 
Насоснинг иш ғилдираги бир томонлама сув 
кирадиган ва ёпиқ кўринишга эга. Унинг ташқи диаметри скважина диаметри билан 
чегараланади.
Артезиан насосларнинг асосий камчилиги насос ўқини қувур ичида жойлашишидир. 
Бу ҳолат насосни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишларини қийинлаштиради. 
15-расм. Артезан насос 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling