20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг


-расм. Таянч тирсаги-а, таянч стули-б ва хомутларни-в стволда ўрнатилиши


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana11.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1455101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
20-маъруза

 
8-расм. Таянч тирсаги-а, таянч стули-б ва хомутларни-в стволда ўрнатилиши. 
 
Марказдан қочма насослар 
Насос ўқига ўрнатилган иш ғилдираклар сонига кўра марказдан қочма насослар икки 
гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга иш ғилдираклар сони битта ва иккинчи гуруҳга эса 
уларнинг сони 2

10 (12) тагача бўлган насослар киради. Биринчи гуруҳга кирадиган 
насосларни бир босқичли ва иккинчи гуруҳга кирадиганларни эса кўп босқичли насослар 
дейилади. 
Бир босқичли марказдан қочма насослар. Бир босқичли насосларнинг ротори бир (7 
а -расм) ёки икки (7 б,в-расм) таянчга ўрнатилади. Ротор бир таянчга ўрнатилган ва иш 
ғилдирак ўқнинг таянчдан ташқари қисмига мустаҳкамланган насосларни консолли бир 
босқичли насослар дейилади. 
Консолли бир босқичли насослар халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланилади. 
Улар тоза кимёвий актив сувларни, аралашмаларни ва лойқаланган сувларни ҳайдаш учун 
ишлатилади. 
Консолли бир босқичли насос ва унинг электр юритгичи умумий рамада алоҳида ёки 
биргаликда ўрнатилиши мумкин. Алоҳида ўрнатиладиган консолли насослар - К ва 
биргаликда ўрнатилган консолли насослар эса КМ ҳарфлари билан белгиланган. КМ – 
консолли биргаликда (моноблочный) деган маънони беради. Бу типдаги насосларнинг 
электр юритгичи насоснинг кронштейнига уланиб, насос ва электр юритгичдан иборат 
бўлган бўлак (блок) ташкил қилинган. Бу бўлак насоснинг таянч кронштейни билан умумий 
рамага ўрнатилган. 
К – типидаги консолли марказдаги қочма насоснинг умумий кўриниши 7-расмда 
кўрсатилган. Насос кириш канали 1, спирал қобиқ 2, иш ғилдирак 3, ҳимоя ҳалқалари 4, 


зичлама 5, ҳимоя втулкаси 6, сальник қопқоғи 7 ва таянч кронштейни 8 каби қисмларидан 
иборат. 
7-расм. Консолли насос кесими
Ўқ ва унга пона ҳамда чап резьбали гайка билан мустаҳкамланган иш ғилдирак 3 
биргаликда, насос роторини ташкил қилади. У подшипниклар билан насоснинг таянч
кронштейнига 8 жойлаштирилган. Таянч кронштейннинг олди қисмига спирал қобиқ 2 ва 
спирал қобиқга эса сув кириш канали 1 мустаҳкам ўрнатилган. 
Сув чиқиш каналини, қобиқ билан биргаликда, 90
0
, 180
0
ва 270
0
буриш мумкин. Бу 
насосни сув ҳайдалиш қувури билан улашда қулай шароит яратади. 
Иш ғилдиракнинг олдинги диски билан сув кириш каналива орқа диск билан қобиқ 
оралиқларига ҳимоя ҳалқалари 4 ўрнатилган. Бу ҳалқалар сувни, юқори босим томондан 
паст босимли томонга оқиб ўтишини камайтириш вазифасини бажаради. 
Ўқ йўналишда пайдо бўладиган кучни мувозанатга келтириш учун иш ғилдиракнинг 
орқа қисмида бир неча тешикчалар бўлади. 
Сальник (зичловчи мослама) ўқ билан қобиқ оралиғини зичлаш учунўрнатилади. 
Зичлама 6 мойгашимдирилган юмшоқ материаллардан тайёрланган бир неча халқалардан 
иборат. Улар ҳимоя втулкаси 6 - нинг ташқи сиртига жойлаштирилади ва сальник қопқоғи 
7 билан зичланади. 
Насос муфта (расмда кўрсатилмаган) орқали электр юритгич билан уланади. 
Подшипниклар консистент мой 1-13 ёки литол 24 билан мойланади. Мойнинг ҳажми 
подшипник ўрнатилган жой (корпус) ҳажмининг 1/3 қисмига тенг бўлиш керак. 
КМ - типига кирадиган консолли насоснинг конструктив тузилиши (8-расм) К – 
типига кирадиган насосларга ўхшаш бўлиб, у қуйидаги бўлаклардан ташкил топган: 


 
8-расм. КМ – типидаги насос кесими. 
1 – қобиқ;2 – ёпиқ иш ғилдирак;3 – қопқоқ;4 – сальник;5 – таянч кронштейни 
фланеци;6 – электр юритгич. 
Насоснинг иш ғилдираги 2 электр юритгич 6 ўқининг узайтирилган қисмига 
мустаҳкам ўрнатилган. Электр юритгич 6 билан масса таянч кронштейннинг фланеци 5 
ёрдамида уланган ва у умумий рамада ўрнатилади. 


Қуввати 10 кВт гача бўлган насосларни ўрнатишда электр юритгични
мустаҳкамлаш учун қўшимча таянч берилмайди. Бошқа ҳолларда электр юритгични 
мустаҳкам учун қўшимча таянч берилади (8-расм). 
К ва КМ – типидаги насосларнинг унумдорлиги 20

100 м
3
/соат ва зўриқмаси 20

80 
м ни ташкил қилади. Шунинг учун улар кончилик корхоналарида ёрдамчи сув чиқариш 
қурилмаларда қўлланилади. 
Бир босқичли насосларнинг кейинги тури бу икки томонлама сув кирадиган 
насослардир. (9-расм) 
Улар Д – ҳарфи билан белгиланган ва икки томонлама (двухсторонное) сув 
кирадиган маънони билдиради. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling